1. Молиявий таҳлилнинг моҳияти ва турлари. Молиявий рентабеллик таҳлили. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили


Лойиҳани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий таҳлили


Download 189 Kb.
bet4/8
Sana24.12.2022
Hajmi189 Kb.
#1051453
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Молиявий таҳлил

4.Лойиҳани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий таҳлили
Лойиҳани эксплуатация қилувчи ташкилотни молиявий таҳлилга учта молиявий ҳисоботни тайёрлаш, таҳлил этиш ва башорат (прогноз) қилиш киради:

  • даромадлар (фойда ва зарарлар) ҳисоботи; • пул маблағлари тушумлари ва чиқимлари ҳисоботи;

  • баланс ҳисоботи.

Бу ҳисоботлар лойиҳанинг бутун амалда бўладиган даври ёки ҳеч бўлмаганда уни эксплуатация қилишнинг дастлабки бир неча йилига тўзилади.
Кўрсатилган молиявий ҳисоботларни башорат (прогноз) қилиш уларнинг барча компонентларини чуқур таҳлил қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларнинг умумий қабул қилинган қоидаларини билишни талаб этади. Шу туфайли бу ишни тажрибали бухгалтер-аудиторларга ёки молиявий таҳлилчига топшириш керак.
Фойда ва зарарлар ҳисоботи корхонанинг маълум даврдаги (чорак, йил) ишлаб чиқариш фаолиятидан олган даромадларини, шу даврдаги қилинган ва даромад олиш билан боғлиқ бўлган харажатлари ўртасидаги нисбатни кўрсатади. Бу ҳисобот жорий хўжалик фаолияти самарадорлиги, лойиҳанинг ўз капиталини ошириш заҳираларини баҳолаш учун зарур. Бу шаклнинг яна бир вазифаси турли солиқ тўловлари ва дивидендлар миқдорини аниқлашдан иборат.
Бу ҳисоботлар қуйидагиларга тақдим қилинади:

  1. Ички фойдаланувчилар: таъсисчилар, бошқарувчилар, ички аудиторлар.

  2. Ташқи фойдаланувчилар: инвесторлар, солиқ инспекцияси, кредиторлар, жамоат ташкилотлари, ташқи аудиторлар.

Пул маблағлари тушуми ва харажати ҳисоботи ҳисобот даврида пул маблағларини бошқаришни ҳарактерлайди ва ҳисобот йилида корхонанинг пул тушумлари ва чиқимларини ҳисоблаш учун хизмат қилади. Бу ҳисобот ликвидлиликнинг ҳаракати ҳисоботи, пул маблағлари ҳаракати ҳисоботи деб ҳам юритилади. Бундай ҳисоботнинг тайёрланиши зарурати шу билан изоҳланадики, фойда ва зарарлар ҳисоботида пул маблағларининг шу давридаги ҳаракати тўлиқ акс эттирилмайди.
Баланс ҳисоботи бошқа ҳисоботлардан фарқли равишда корхонанинг маълум бир давр учун эмас, балки аниқ санадаги ҳолатини акс эттиради. Баланс ҳисоботи маълум санада корхона ихтиёрида нималар борлиги ва унинг манбаларини кўрсатиб боради. Лойиҳа амалиётида умумлаштирилган кўринишдаги балансдан фойдаланилади.
Кўрсатиб ўтилган ҳисобот шаклларидан фойдаланган ҳолда зарур молиявий коэффициентлар ҳисобланади ва йиллар бўйича бу коэффициентлар ўзгариши таҳлил қилиниб борилади.
5.Инвестиция лойиҳасини молиявий таҳлил қилишда қўлланиладиган кўрсаткичлар

Инвестиция лойиҳасини молиявий таҳлил қилишда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:

  1. Корхонанинг ликвидлигини ифодаловчи кўрсаткичлар.

  2. Корхонанинг иш фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар.

  3. Корхонанинг тўлов қобилиятини ифодаловчи кўрсаткичлар.

  4. Корхонанинг рентабеллигини ифодаловчи кўрсаткичлар.


Download 189 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling