1. Молиявий таҳлилнинг моҳияти ва турлари. Молиявий рентабеллик таҳлили. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили
Download 189 Kb.
|
Молиявий таҳлил
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Молиявий рентабеллик таҳлили
- 3.Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили
Молиявий таҳлилнинг ҳар хил турлари лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини, лойиҳа иштирокчилари учун рағбатларни, молиявий режаларнинг асосланганлигини, молиявий бошқарувнинг лаёқатлилиги даражасини ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасида кутилаётган фойда даражасини баҳолаш учун қўлланилади. У ёки бу турдаги таҳлилни ўтказиш зарурати лойиҳанинг мураккаблиги даражасига, унинг хусусий сектордаги ёки давлат лойиҳаси эканлилигига ҳамда иқтисодиётнинг қайси тармоғига тааллуқлигига боғлиқ. Молиявий таҳлилда даромад ва харажатларни ҳисоблашда фақат алоҳида бозор баҳолари қўлланилади, капитал харажатлар лойиҳанинг бутун хизмат даврига тақсимлаб чиқилади, солиқлар ва турли гуруҳлар ўртасидаги бир томонлама тўловлар ҳисобга олиниб, хусусий дисконт ставкаси қўлланилади. 2.Молиявий рентабеллик таҳлилиМолиявий рентабеллик таҳлилининг мақсади лойиҳанинг ҳаёт даври давомида инвестициялардан келадиган самарани баҳолашдан иборат. Бу таҳлил лойиҳанинг молиявий мақсадга мувофиқлиги таҳлили деб ҳам юритилади. Бу таҳлил лойиҳадаги пул тушумлари ва чиқимлари оқимига асосланган ҳолда ўтказилади. Бунда эътибор лойиҳани амалга оширувчи ташкилотларнинг молиявий ҳолатига эмас, балки лойиҳанинг ўзига қаратилади. Молиявий рентабеллик таҳлили товарлар ва хизматлар савдосини амалга оширувчи лойиҳалар учун ўта муҳим. Молиявий рентабеллик таҳлилида харажатлар ва даромадлар қўйилган мақсаддан келиб чиқиб аниқланади. Харажатларни фирма ёки ижрочи ташкилотнинг фойдасини камайтирувчи молиявий оқимлар ташкил этса, даромадларни фойда ёки даромадни кўпайтирувчи молиявий оқимлар ташкил этади. Харажатлар ва даромадлар оқимларини лойиҳалаштириш учун ишлаб чиқариш фаолиятининг техник даражасини белгилаб олиш, инвестициялардан кўзда тутилган техник ресурсларнинг лойиҳага кириш ва чиқишдаги оқимини, лойиҳаларнинг бозор ва маъмурий ўрнатиладиган баҳоларда ҳисобланган натижаларини аниқлаб олиш талаб этилади. Тушумлар оқими маҳсулот сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳажмини уларнинг харид баҳоларига кўпайтириб топилади. Харажатлар оқими эса ишлаб чиқаришда фойдаланилган моддий ресурслар ва хизматлар миқдорини уларни сотиб олиш баҳосига кўпайтириб топилади. Бундай баҳолаш лойиҳанинг бутун яшаш даврига, ҳар бир йил учун ўтказилади. Лойиҳа учун зарур ресурслар ва ундан кутилаётган натижаларни баҳолашда: биринчидан, ички ва ташқи бозорда яқинда бўлиб ўтган битимларда қўлланилган амалдаги баҳолар асосида реал бозор баҳоларини, иккинчидан, келгусидаги баҳоларни башорат (прогноз) қилиш лозим. Лойиҳа бўйича ишлаб чиқарилган товар (кўрсатилган хизмат)лар учун тушган барча тўловлар, дебиторлик қарзлари, субсидиялар ва бошқа даромадлар лойиҳа бўйича тушумларга киритилади ва унинг умумий самарасини кўрсатади. Харажатлар ўз ичига эксплуатация ва капитал харажатларини олади. Эксплуатация харажатларига иш хақи, материал, ёқилғи харажатлари, ижара хақи тўловлари, коммунал тўловлар, умумий ва маъмурий харажатлар, солиқлар, жорий таъмирлаш харажатлари, ҳали тўланмаган, аммо ҳисобга олинган кредиторлик қарзлари ва бошқалар киради. Капитал харажатларга эса инвестициялар, лойиҳа фондларини алмаштириш, модернизация қилиш ва капитал таъмирлаш харажатлари киради. Пул оқимлари баҳолаб бўлингандан сўнг рентабеллик кўрсаткичлари калькуляция қилинади, лойиҳалаштирилаётган тушумлар ва харажатлар дисконтланади ҳамда кўрсаткичлар ҳисобланади. 3.Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлилиМолиялаштиришга эҳтиёж таҳлили лойиҳани инвестициялаш ва уни эксплуатация қилиш учун керак бўлган барча молиявий эҳтиёжларни башорат (прогноз) қилишни ўз ичига олади. Бу эса зарур ресурслар келиб тушишини таъминлайдиган молиявий режа тўзиш имконини беради. Молиявий режани тайёрлашда хорижий кредиторлар талабларини бажаришни енгиллаштириш учун хорижий валютага бўлган эҳтиёж алоҳида кўрсатилади. Молиявий режада, шунингдек, молиялаштиришнинг маҳаллий манбалари, лойиҳа учун масъул бўлган ташкилотнинг ўз маблағлари ва фондлари, давлат ва тижорат ташкилотларидан олиниши мумкин бўлган қарзлар ҳам эътиборга олинади. Молиявий режада лойиҳани эксплуатация қилиш даври харажатлари ўз аксини топмаса, эксплуатация қилиш, жорий хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун фондлар йўқлиги туфайли лойиҳа ускуналари эскириб, тезда яроқсиз ҳолга келиб қолади. Молиявий режа лойиҳадан манфаат кўрувчиларнинг у таклиф этаётган маҳсулотни сотиб олиш қобилиятини ҳисобга олиши зарур. Молиявий режа жорий баҳоларда тўзилиши ҳамда йиллар бўйича лойиҳанинг бутун амал қилиш даврига қуйидагиларни кўрсатиши керак: мўлжалланаётган капитал маблағлар ва эксплуатация харажатлари; лойиҳани реализация қилиш ва бошқа манбалардан келадиган даромад; қарзларни, инвестицияларни ва лойиҳанинг бошқа эҳтиёжларини қоплашнинг бошқа манбаалари. Лойиҳани молиялаштиришда корхонанинг ўз маблағлари қанча кўп бўлса, унинг инвестор томонидан баҳоланиши шунча енгил бўлади. Download 189 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling