1 Нефт ва газнинг геологик тавсифи
Download 1.28 Mb.
|
Нефть ва газ геологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 1 . Нефт ва газ уюмларининг элементлари ва уларнинг таснифи.
1.2. Нефт ва газнинг геологик тавсифи Режа:
1. Нефт ва газ уюмларининг элементлари ва уларнинг таснифи. 2. Нефт ва газ миграцияси. 3. Нефт ва газ табиий резервуарлари 4. Нефт ва газ уюмлари ва конлари Таянч иборалар: сувнефт ва газнефт чегараси, газ шапкаси, нефт ҳошияси, миграция, диффузия, бирламчи ва иккиламчи миграция, диагенез босқичи, магнит оғиши, геотермик пағона ва градиент, литосфера, мантия, ядро, тоғ жинслари, текстура, бурма, антиклинал, синклинал, коллектор, флюид, ғоваклик, ўтказувчанлик, резервуар, массив, риф, тутқичлар, уюм, нефт ва газ кони. 1. Нефт ва газ уюмларининг элементлари ва уларнинг таснифи. Нефт ва газ уюмларида бир нечта элементлар ажратилади. Газ ва нефт, нефт ва сув чегараси юзалари газнефт ва сувнефт чегараси юзаси деб юритилади. Сувнефт (газнефт) чегараси юзаси билан маҳсулдор қатламнинг устки юзасининг кесишиш чизиғи ташқи нефтлилик (газлилик) контури деб юритилади. Агар чегара юзаси горизонтал бўлса, нефтлилик (газлилик) контури режада қатламнинг устки юзаси изогипслар билан параллел бўлади (2.1-расм). Нефт – сув (газ-нефт) чегараси қия бўлганда эса нефтлилик (газлилик) контури тузилма харитасида қатламни устки юзаси изогипсларини кесиб ўтади. Сувнефт (газнефт) чегараси юзаси билан маҳсулдор қатламнинг остки юзасининг кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ ички нефтлилик (газлилик) контури деб юритилади. Массив табиий резервуарлардаги уюмларда ички контурлар мавжуд бўлмайди. Уюм нефт ва газдан иборат бўлиб, ундаги нефтнинг эгаллаган ҳажми газга нисбатан анча катта бўлса бундай уюмлар газ шапкали нефт уюми деб юритилади. Агар уюмда нефт газга нисбатан жуда кам бўлса, у ҳолда нефт ҳошияли газ уюми дейилади. Кўпчилик ҳолларда ер қаърида сув билан бевосита чегараланган газ уюми ёки газ тўплами мавжуд бўлмаган нефт уюмлари учрайди. Уюмнинг узунлиги, кенглиги ва майдони унинг ички-ташқи нефтлилик (газлилик) контурларининг горизонтал текисликдаги проекциясига қараб аниқланади. Уюмнинг баландлиги унинг остки юзаси билан энг юқори нуқтасигача бўлган вертикал масофадан иборат. Нефт ва газ уюмлари таснифи. Ҳар хил турдаги нефт ва газ уюмларининг таснифини тузиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилган. Улар орасида И.О.Брод, Н.А.Еременко, Н.Ю.Успенский, А.А.Бакировлар томонидан ишлаб чиқилган таснифлар таҳсинга лойиқ. А.А.Бакировнинг тутқичлар ҳосил бўлишининг асосий хусусиятларини ҳисобга олиб тузган таснифига мувофиқ локаль нефт ва газ тўпламларининг тўртта синфи ажратилади. Булар тузилмали уюмлар, стратиграфик уюмлар, литологик уюмлар ва рифли уюмлар.
Рифли уюмлар аксарият битта сув-нефт чизиғига эга бўладилар. Ўзбекистон шароитида (Ғарбий Ўзбекистонда) кўпгина рифли нефт, газконденсат ва газ конлари мавжуд. Бу ерларда риф массивига жами заҳиранинг 75-80 %, риф усти ётқизиқларида қолган 20-25 % жойлашган бўлади (Шўртан, Кукдумалоқ, Денгизкул, Ўртабулок ва бошқалар). Рус платформаси конларида ҳам риф учрайди (2.2-расм). Антиклинал тузилмали уюмлар алоҳида антиклиналга мансуб бўлиб, ер барида улар узилма билан узилган ҳолда ҳам учрайди. Гумбазли уюм, антиклинал тузилманинг гумбаз қисмига жойлашган бўлиб, узилмасиз бўлиши мумкин, баъзан эса узилма ўтган бўлиши мумкин, ҳамда лойли вулқон, туз гумбазига мансуб бўлиши мумкин (2.3-расм). Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling