1. Noorganik birikmalarni gaz, suyuq va qattiq fazada sintez qilish


Download 24.78 Kb.
bet2/3
Sana31.01.2023
Hajmi24.78 Kb.
#1142733
1   2   3
Bog'liq
Документ Microsoft Word (3)

2.Bo’lib-bo’lib kristallashУшбу усул ёрдамида, одатда, тузлар тозаланади, чунки бу ҳолда арзон эритувчи сифатида сув қўлланилиши мумкин, тузларнинг сувдаги эрувчанлиги эса, ҳароратга боғлиқ ҳолда сезиларли даражада ўзгаради. Усулнинг моҳияти шундаки, эритма ҳароратини ўзгартириш, буғлатиш ёки чўктириш йўли билан дастлабки аралашма иккита фракцияга – чўкма ва асосий эритмага ажратилади. Натижада қўшимчалар ўзларининг тақсимланиш коэффициентларига мувофиқ, суюқлик ва қаттиқ фазалар орасида тақсимланади. Осон бўлиши учун фақат K0 < 1 бўлган ҳолатни, кўриб чиқамиз, бунда қўшимчалар билан фақат эритма ифлосланади ва тозалаш учун қаттиқ фаза олинади. Равшанки, агар қўшимчалар билан қаттиқ фаза ифлосланса (K0 > 1), унда тозалаш учун эритма олинади. Ажратиб олинган қаттиқ фаза эритилади (ёки суюқлантирилади) ва кристаллаш жараёни такрорланади. Яна қаттиқ фаза ажратиб олинади, у ёки бу йўл билан иккита фазага тақсимланади ва ҳоказо. Бўлиббўлиб кристаллаш жараёнининг ҳолатдиаграммаси кўрсатилган. Қўшимчалар миқдори бўлган эритмани совутиш орқали қўшимчалар концентрацияси бўлган кристалл олинади.Кристалларни суюқлантириб, асосий эритмадан ажратган ва модданинг бир қисмини суюқланмадан кристаллаб олган ҳолда, қўшимчалар миқдори янада камайган кристаллар олинади. Шундай кўринишдаги амалларни қайтақайта такрорлаб, ифлослантирувчи компонентларни амалда тўлиқ йўқотиш мумкин.Эритмаларда кристаллаш вариантларидан энг қулайининг танланиши ҳарорат ўзгариши билан модда эрувчанлигининг ўзгариш характерига боғлиқ. Агар ҳарорат ўзгарганда модда эрувчанлигига жуда кам ўзгарса, изотермик кристаллаш (муайян ҳароратда эритмани буғлатиш) ўтказилади. Агар ҳарорат пасайиши билан модданинг эрувчанлиги ҳам камайса, унда иссиқ тўйинган эритмаларни совутиш йўли билан кристаллаш амалга оширилади.Эритмадан қаттиқ фазани ажратишнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд, масалан, эритмага қандайдир махсус танланган модда қўшилиб, у ажратиб олиниши керак бўлган модданинг эрувчанлигини камайтиради, бу усул «тузлантириш усули» деб номланади.Бироқ ушбу усул анча қийин ҳисобланади ва тозаланадиган модданинг катта йўқотишлари билан боғлиқ бўлади.
Download 24.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling