37. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари қачон ташкил қилинди ҳамда уларнинг асосий вазифаларини айтинг.
38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” ПФ-5415-сон Фармонига асосан, Адлия вазирлигига халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича қандай ҳуқуқлар берилди? давлат органлари ва ташкилотларига, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига белгиланган тартибда халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган топшириқлар юбориш;
адлия органлари ва муассасалари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида, шу жумладан халқаро арбитражлар ва суд ишлари бўйича ўқиш ва малакаларини ошириш учун ривожланган давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларига юбориш ҳуқуқи берилсин.
39. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ва ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг ҳисобдорлиги юзасидан, хусусан уларнинг тегишлича давлат ҳокимияти вакиллик органларига ахборот тақдим қилиши борасида қандай янги тартиб жорий қилинди?
40. Маъмурий тартиб-таомил нима? “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг мақсади ва асосий вазифаси. мақсади маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборатдир
41. Маъмурий органнинг мансабдор шахси маъмурий орган номидан маъмурий иш юритишда қандай ҳолатларда иштирок этишга ҳақли эмас? Маъмурий органнинг мансабдор шахси маъмурий орган номидан маъмурий иш юритишда иштирок этишга қуйидаги ҳолларда ҳақли эмас, агар у:
мазкур маъмурий иш юритишда манфаатдор шахс бўлса;
маъмурий иш юритишда иштирок этувчи манфаатдор шахслардан бири билан қариндошлик ёки қайин-бўйинчилик ва қуда-андачилик муносабатида бўлса (бўлган бўлса);
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 9-боби (9-боб. Қариндошлик, қайин-бўйинчилик ва қуда-андачилик).
маъмурий иш юритишда иштирок этувчи манфаатдор шахслардан бирининг вакили бўлса ёки илгари унинг вакили сифатида айни шу маъмурий иш юритишда иштирок этган бўлса;
мазкур маъмурий ишни юритишда маъмурий ишни ҳал этишга кўмаклашувчи шахс сифатида иштирок этаётган бўлса ёки илгари иштирок этган бўлса;
бошқача тарзда шахсан, бевосита ёки билвосита маъмурий ишни ҳал этиш натижасидан манфаатдор бўлса ёки унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
Маъмурий ишни ҳал этишга кўмаклашувчи шахсларни рад қилиш тўғрисида ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларига мувофиқ, шунингдек ушбу шахсларнинг мазкур маъмурий иш ҳолатлари бўйича илгари хулоса берганлиги ёки уларнинг маъмурий ишни кўриб чиқаётган маъмурий органнинг мансабдор шахсига, маъмурий иш юритишнинг бошқа иштирокчиларига ёки уларнинг вакилларига хизмат юзасидан ёхуд бошқача тарзда тобе бўлганлиги асосида арз қилиниши мумкин.
42. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари ва вазифаларини айтинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |