1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати. J
Адлия вазирлигининг тизими ҳақида маълумот беринг
Download 101.11 Kb.
|
umumiy savol-javoblar(1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 31. Адлия вазирлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат бошқаруви тизими самарадорлигини комплекс ва танқидий таҳлил қилиш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади
30. Адлия вазирлигининг тизими ҳақида маълумот беринг. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Вазирлик марказий аппарати; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари; Давлат хизматлари агентлиги; Интеллектуал мулк агентлиги; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази; Олдинги таҳрирга қаранг. «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси; «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси; давлат нотариал идоралари ва архивлари; Юристлар малакасини ошириш маркази; Тошкент давлат юридик университети; юридик коллежлари; Академик лицей; Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунадилар. 31. Адлия вазирлиги ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат бошқаруви тизими самарадорлигини комплекс ва танқидий таҳлил қилиш соҳасида қандай функцияларни амалга оширади? давлат бошқарувининг тегишли соҳаларида маъмурий ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга салбий таъсир ўтказаётган тизимли муаммо ва камчиликларни таҳлил қилади; давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини комплекс ва тизимли мониторинг қилади; давлат органлари ва ташкилотлари ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилади; таҳлил ва мониторинг натижаларига кўра давлат бошқаруви тизимини, давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ва ишлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг бир бирини такрорловчи функцияларини, ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялар ҳамда ваколатларни чиқариб ташлаш ҳисобига оптималлаштириш ва номарказлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди; давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан улар таркибидаги алоҳида ташкилотларнинг (агентликлар, инспекциялар, марказлар ва бошқалар) вазифа ва функциялари амалга оширилишининг самарадорлиги кўрсаткичларини (индикаторларини) баҳолайди; маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқиладиган янги ташаббусларни кўриб чиқади ва улар бўйича инобатга олиниши мажбурий бўлган хулосалар беради; давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; давлат бошқаруви самарадорлигини такомиллаштириш ва ошириш, жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва тегишли давлат органлари ва ташкилотларига киритади; хўжалик бошқаруви ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига давлат функцияларини ва алоҳида давлат ваколатларини бериш амалиётини ўрганади, шу асосда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди; давлат бошқарувида ортиқча сарфлар даражасини пасайтириш, бошқарув қарорларини қабул қилиш фаолиятининг самарадорлигини ва тизимининг очиқлигини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига бўлган маъмурий таъсирни янада қисқартириш ва бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш бўйича чораларни кўради; Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотнинг асосий йўналишларини шакллантириш бўйича таклифларни тайёрлайди, маъмурий ислоҳотни амалга ошириш жараёнида юридик кўмакни амалга оширади; давлат бошқарувини такомиллаштириш, маъмурий ислоҳотни амалга ошириш соҳасида тадқиқотлар ўтказилишини ташкиллаштиради; давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонлари тизимини ишлаб чиқишда иштирок этади; давлат органлари ва ташкилотларининг алоҳида функцияларини нодавлат секторга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида таклифларни ишлаб чиқади ва уларнинг таклифлари бўйича хулосалар беради; Download 101.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling