1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси ва турлари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати. J


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми


Download 101.11 Kb.
bet32/51
Sana06.05.2023
Hajmi101.11 Kb.
#1435040
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51
Bog'liq
umumiy savol-javoblar(1)

74. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми. Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган бир юз эллик нафар депутатдан иборат.
Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади.
3-модда. Қонунчилик палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари
Қонунчилик палатаси фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунлар билан белгиланади.
4-модда. Қонунчилик палатасига сайлов
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси билан белгиланади.
)
5-модда. Қонунчилик палатасининг ваколат муддати
Қонунчилик палатасининг ваколат муддати — беш йил.
Ваколат муддати тугагач, Қонунчилик палатаси янги чақириқ Қонунчилик палатаси иш бошлагунга қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
6-модда. Қонунчилик палатаси депутати
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қонунчилик палатасининг депутати бўлиши мумкин.
Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Қонунчилик палатаси депутатлари ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Қонунчилик палатаси депутати дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. У Қонунчилик палатасининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд томонидан бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.
Қонунчилик палатаси депутатига унинг депутатлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади.

75. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (юқори палатаси) ҳудудий вакиллик палатасидир.


Сенат аъзолари (сенаторлар) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — олти кишидан сайланади.
Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Сенат иши ялпи мажлисларга (бундан буён матнда мажлислар деб юритилади) ва унинг қўмиталари мажлисларига тўпланадиган сенаторлар фаолиятига асосланади.
Сенатда ҳудудий мансубликка кўра ҳамда сиёсий ёки бошқа асосда гуруҳлар тузишга йўл қўйилмайди.

Download 101.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling