1. Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]


Download 341.35 Kb.
bet7/9
Sana18.06.2023
Hajmi341.35 Kb.
#1579678
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ПҚ-10 20.01.2023

(А. Икрамов)

24.

Ички ишлар вазирлигининг Махсус тайёргарлик ўқув маркази фаолиятини қуйидаги чораларни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш:
махсус ва кинология бўлинмалари фаолиятига мос равишда, амалий машғулотларни кескин кўпайтирган ҳолда ўқув дастурлари ва режаларини қайта кўриб чиқиш;
педагогик фаолиятни танқидий кўриб чиқиб, уни инструкторлик хусусиятларига мослаштириш ҳамда ўқув жараёнида ортиқча ҳужжатлаштириш талабларини камайтириш;
инструкторлар таркибини махсус бўлинмаларда хизмат қилган ёки жанговар ва жисмоний тайёргарлик соҳасида юқори натижаларга эришган ходимлар орасидан шакллантириш;
республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган мусобақаларда муваффақиятли қатнашиш учун махсус бўлинмалар ўртасида ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш жараёни, моддий-техника ва ўқув базасини ташкил этиш;
ўқув жараёнида фойдаланиш учун махсус бўлинмалар томонидан қўлланадиган замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминлаш.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил март

Ички ишлар вазирлиги
(Ш. Сабиров,
А. Абиджанов)

25.

Ички ишлар вазирлиги Ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. Жумладан:
мактаб-интернатнинг уставини тасдиқлаш;
ўқувчилар сонини икки бараварга кўпайтириш;
Ўзбекистон тарихи, чет тиллари ва математика фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишни йўлга қўйиш;
мактаб-интернатнинг маъмурий биноси ҳудудида 500 ўринга мўлжалланган ўқувчилар ётоқхонасини қуриш;
ўқувчиларга мўлжалланган спорт мажмуасини қуриш учун мактаб-интернатга туташ ҳудуддаги 16 сотих ер майдонини Ички ишлар вазирлиги балансига ўтказиш чораларини кўриш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2023 йил май

Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов),
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Тошкент шаҳри ҳокимлиги
(Б. Рахмонов)

26.

Ички ишлар органларида ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
ҳудудий бўлинмаларда спортнинг якка кураш турлари бўйича терма жамоалар ва секцияларни ташкил этиш;
жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказиш учун спорт усталари, мураббийлар ва ҳарбий пенсионерларни шартнома асосида жалб этиш;
жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини ўтказишнинг замонавий методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг кунлик тайёргарлигини ташкиллаштириш механизми ва тартибини танқидий қайта кўриб чиқиш;
шахсий таркибининг жисмоний ва жанговар тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича KPI тизимини жорий этиш.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
(А. Икромов)

27.

Ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг хусусиятидан келиб чиқиб, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ташкил этишнинг инновацион механизмларини жорий этиш;
жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўйича профессионал мутахассис кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;
шахсий таркиб ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ходимларнинг оила аъзоларини спортга жалб этиш;
ички ишлар органларининг жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш объектлари ва инфратузилмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
ички ишлар органлари ходимларининг республика ҳамда халқаро спорт мусобақалари, шунингдек, халқаро полиция ўйинлари беллашувларида муносиб иштирокини таъминлаш;
халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган спортчи ходимларни рағбатлантириш механизмларини белгилаш.

Қўшма қарор

2023 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов,
А. Икрамов),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
(А. Икромов)

28.

2023 — 2027 йилларда ички ишлар органларида жисмоний ва жанговар тайёргарликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагилар молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағлари.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил май

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов,
А. Абиджанов)
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(А. Хайдаров)

29.

Тизимда профессионал даражадаги жисмоний, жанговар ва касбий тайёргарликка эга ходимларни рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий этиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
ҳар ўқув йили якуни бўйича энг яхши сафдор, сержант ва офицер ходимларни аниқлаш бўйича «Касбий олимпиада ўйинлари»ни ўтказиш ҳамда совриндор ходимларни моддий рағбатлантириш;
«Касб аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш ҳамда ушбу нишонни «Касбий олимпиада ўйинлари» республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган ходимларга бериш амалиётини йўлга қўйиш;
республика босқичида совриндор бўлган ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга сафдор ва сержант ходимларни Ички ишлар вазирлиги Академиясига сиртқи таълим шаклига танловларсиз ўқишга қабул қилиш.

Идоравий норматив ҳужжат

2023 йил март

Ички ишлар вазирлиги
(А. Икрамов,
Р. Хатамов)

30.

Ҳудудий ички ишлар органларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда «E-XID» — «Ходимбай ишлаш дафтари» электрон ахборот тизимини жорий қилиш.
Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:
шахсий таркиб билан ташкил этиладиган маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирларни индивидуал тартибда электрон шаклда қайд этиш ҳамда ходимларнинг «ижтимоий портрети»ни шакллантириш имкониятини берувчи дастур яратиш;

Download 341.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling