(А. Икрамов)
6.
|
Ички ишлар органларида мураббийлик фаолиятини ташкил этиш жараёнини танқидий ўрганиш ҳамда мазкур йўналишни замон ва амалиёт талабларини инобатга олган ҳолда тубдан такомиллаштириш чораларини белгилаш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил апрель
|
Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов)
|
7.
|
Ички ишлар органларида қуйидагиларни ўз ичига олувчи «Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси» номинацияси бўйича республика танловини ҳар йили ўтказиш тартибини белгилаш:
маънавий-маърифий ишлар соҳасида энг яхши раҳбар ходимларни аниқлашнинг ҳар томонлама, холисона, ошкора механизмлари ва мезонларини жорий этиш;
ҳар йили 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни арафасида энг яхши раҳбар ходимларни эълон қилиш;
бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ғолибларни ҳар ойлик пул таъминотининг 50 фоизи миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил апрель
|
Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов)
|
8.
|
Ички ишлар органлари ходимларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонликни оммалаштириш орқали маънавий дунёқарашини юксалтиришни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда йўлга қўйиш:
2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларида «Ички ишлар органлари тарихи музейи»ни ташкил этиш;
2023 йилда туман (шаҳар), тармоқ ички ишлар органлари ҳамда саф бўлинмаларида кутубхоналар ташкил этиб, шахсий таркиб сонидан келиб чиққан ҳолда (ҳар бир ходимга камида 10 та китоб) ахборот-кутубхона фондини шакллантириш.
|
Идоравий норматив ҳужжат
|
2023 йил апрель
|
Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов,
А. Икрамов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
9.
|
Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар фаоллигини оширишни назарда тутувчи қуйидаги тадбирлар тизимини жорий этиш:
хотин-қизларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаш учун уларнинг захирасини шакллантириб бориш;
кадрлар захирасига киритилган хотин-қизларда раҳбарлик сифатларини шакллантириш чораларини кўриб бориш;
хотин-қизларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ўрганиб бориш ва ҳал этишга кўмаклашиш;
хотин-қизларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш чораларини кўриш.
|
Ташкилий тадбирлар
|
2023 йил давомида
|
Ички ишлар вазирлиги (А. Икрамов)
|
10.
|
Ходимларнинг ижтимоий ҳимоя масалаларидаги мурожаатларини қабул қилиш ҳамда уларни адолатли ва холисона кўриб чиқиш тизимини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:
ходимларнинг ижтимоий ҳимоя масалаларидаги мурожаатларини қабул қилиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш;
ходимларга ажратиладиган ижтимоий ёрдам масалаларига доир мурожаатлари комиссион тартибда кўриб чиқилишини таъминлаш.
|
Ташкилий тадбирлар
|
2023 йил март — сентябрь
|
Ички ишлар вазирлиги
|