4-модда. Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг
ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 13 март,
ЎРҚ-822-сон
(Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон)