1. Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


Download 41.82 Kb.
bet1/4
Sana08.11.2023
Hajmi41.82 Kb.
#1754781
  1   2   3   4
Bog'liq
ЎРҚ-825 23.03.2023




[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.01.00 Умумий қоидалар;

3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]

[ТСЗ:

1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар;

2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жиноий қонунчилик]

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 22 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 2 мартда маъқулланган
Мамлакатимизда маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, уларнинг тузалиш йўлига ўтишини таъминлаш ҳамда ижтимоийлашувини жадаллаштириш орқали уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини, инсонга, жамиятга, меҳнатга, ижтимоий қоидалар ва анъаналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шакллантириш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда ички ишлар органларининг жазони ижро этиш тизими тубдан такомиллаштирилиб, маҳкумларни сақлаш шароитлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди, ушбу соҳадаги қонунчилик такомиллаштирилди.
Ўтказилган ислоҳотлар натижасида маҳкумларнинг жазони ўташ шароитлари сифат жиҳатидан тубдан ўзгартирилиб, уларнинг ахлоқан тузалишига қаратилган ишлар самарадорлиги оширилди, жумладан кейинги йилларда маҳкумларни озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш даражаси оширилди, уларни қийноққа солишнинг олдини олиш механизмлари яратилди, маҳкумларнинг жазони ижро этиш колонияларидаги ҳуқуқлари кенгайтирилди.
Шу билан бирга бугунги кунда манзил-колонияларда жазони ўташ даврида айрим маҳкумларнинг ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузган ҳолда жазони ўташ муассасаси ҳудудини ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши, энг ачинарлиси, оғир ва ўта оғир жиноятларга қайта қўл уриши ҳоллари кузатилмоқда. Манзил-колонияларда маҳкумларга яқин қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувлар сони чекланмаганлиги натижасида айрим маҳкумлар томонидан бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда турли суиистеъмолликларга йўл қўйилмоқда. Мазкур муаммоларни ҳал этиш учун маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказиш тартибини, жазони ижро этиш муассасасининг ички тартиб-қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарур.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Хусусан, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этиб, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни манзил-колонияларга ўтказиш, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштириш ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш механизмлари қайта кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг ички тартиб-қоидаларга риоя этиши билан боғлиқ механизмлар такомиллаштирилмоқда.
Ушбу Қонун жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб-қоидаларига маҳкумлар томонидан риоя этилишига, уларнинг тузалиш йўлига ўтишига, жиноятчиликнинг олдини олишга, шунингдек маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтиришга хизмат қилади.

Download 41.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling