Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилишга доир маълумотларни киритиш.
1. Тадбиркорлик фаолияти тури рўйхатдан танланади;
2. Тадбиркорлик фаолияти йўналиши рўйхатдан танланади;
3. Тадбиркорлик фаолияти мақсади рўйхатдан танланади;
4. Тадбиркорлик фаолияти дастури рўйхатдан танланади;
5. Максимал кредит ҳажми автоматик тарзда берилади.
6. Кредитни қайтариш муддати рўйхатдан танланади;
7. Имтиёз даври рўйхатдан танланади ёки автоматик тарзда белгиланади (Бу
танланган фаолият йўналишига боғлиқ).
Маълумотларни киритишда тизимнинг қидирув
функциясидан фойдаланиш
мумкин. Ойнанинг ўнг томонидаги рўйхат очилганда унинг устки қисмидаги бўш қаторга
керакли номни қўлдан киритиб бошласак шу номга мос рўйхатлар очилади.
1.1.4. Кредит маблағи ҳисобидан қилинадиган харажатларни киритиш
Кредит маблағи ҳисобидан қилинадиган харажатларни киритиш
1. Харажат турлари рўйхатдан танланади.
Барча
харажат турлари, унга мос равишда ўлчов бирликлари рўйхатдан
танлаб
киритилади. Харажатларнинг миқдори ва баҳосини рўйхатдан ёки қўлдан киритилади.
2. Харажатларнинг суммаси автоматик ҳисобланади.
3. Харажатлар билан боғлиқ кўрсаткичларни қайта киритиш ёки ўчириб
ташлаш
учун “
Ўчириш” тугмасидан фойдаланилади.
Маълумотларни киритиш жараёнида орқага қайтиш (“Орқага қайтиш”) кўзда
тутилган. Ишни давом эттириш учун эса “
Давом эттириш” тугмачасидан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: