Саралаб олиш механизми/Имтиёз эгалари
|
Имтиҳон/Имтиёз мазмуни
|
Академик лицейларга иқтидорли ёшларни тест синовлари асосида саралаб олиш механизми
|
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан махсус павильонларда ўтказиладиган тест синовлари.
|
Тест синовлари қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:
I бўлим — танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича тест синовлари;
II бўлим — интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича тест.
|
Фан олимпиадалари, танловлар ғолиблари ва фанларни ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзлар
|
Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (International Olympiad in Informatics (IOI) халқаро фан олимпиадаларида иштирок этган ёки Халқаро Жаутиков Олимпиадаси (International Zhautykov Olympiad (IZhO), Халқаро Менделеев олимпиадаси, Ўсмирлар ўртасида Халқаро Табиий фанлар олимпиадаси (International Junior Science Olympiad (IJSO), Халқаро Математика мусобақаси (International Mathematics Competition (IMC)дағолибликни қўлга киритган умумтаълим муассасаларининг 8-9-синф ўқувчилари.
|
Академик лицейнинг мос йўналишига қабул параметрларидан ташқари имтиҳонсиз қабул қилинадилар.
|
Умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари орасидан фан олимпиадасининг республика босқичида 1 — 3-ўринлар ғолиблари.
|
Академик лицейнинг мос йўналишига ҳужжат топширганда, дастлабки ёзма имтиҳондан озод этилади ва ихтисослик фани бўйича тест синовидан максимал балл берилади.
|