1. Ozbekistonning eng yangi tarixining organishning siyosiy va ijtimoiy ahamiyati?


Download 126.79 Kb.
bet7/75
Sana23.01.2023
Hajmi126.79 Kb.
#1112551
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   75
Bog'liq
Tarix imtixon javoblari.WPS Office

PARKENT VOQEASI.
1990 yil 3 mart kuni Parkent tumani aholisi bilan ichki qo‘shin askarlari va militsiya xodimlari o‘rtasida qonli to‘qnashuv yuz berdi.
8. "Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети тўғрисида Декларация"нинг қабул қилиниши.
Ўзбекистон Олий Кенгаши томонидан 1990 йил 20 июнда эълон қилинган “Мустақиллик декларацияси”нинг 8-бандида Ўзбекистон “ўзининг тараққиёт йўлини, ўз номини белгилайди ва давлат белгиларини (герб, байроқ, мадҳия) ўзи таъсис этади” деган қоида мустаҳкамланган.Декларациянинг 12-бандида эса ушбу ҳужжат республиканинг “янги Конституциясини ишлаб чиқиш учун асос” бўлиши қайд этилганЎшанда бундай мазмундаги ҳужжат собиқ иттифоқ ҳудудида биринчи бўлиб Ўзбекистонда қабул қилинган эди.Конституцияни яратиш йўлидаги тўртинчи ҳуқуқий қадам –Конституциявий комиссиянинг ташкил этилишига бориб тақалади.Олий Кенгаш қарори билан 1990 йил 21 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раислигида давлат арбоблари, депутатлар, мутахассислардан иборат 64 нафар аъзони ўзида жамлаган Конституциявий комиссия тузилди ва Конституция лойиҳаси ана шу комиссия томонидан 2 йилдан ортиқ вақт мобайнида тайёрланди.Биринчи Президентимиз Конституциявий комиссия иш бошлаши билан мамлакатимизнинг ўзига хос жиҳатларини ва хусусиятини муносиб равишда акс эттирадиган, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган, жаҳон тажрибасини, демократия ва энг ривожланган мамлакатлар конституциявий қонунчилиги эришган ютуқларни инобатга оладиган Асосий Қонун лойиҳасини тайёрлашга бевосита раҳбарлик қилди.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.(2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган.1992 йилда мамлакатимиз Асосий Қонунининг қабул қилиниши мустақил, суверен ва демократик давлат – Ўзбекистон Республикасининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори яратилганлигининг ёрқин ифодаси бўлди. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Конституциямизнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган беқиёс аҳамияти ва тарихий ролини, биринчи навбатда, биз учун мутлақо янги бўлган миллий давлатчилик ва унинг ижтимоий-сиёсий тизимини яратиш, демократик тамойиллар асосига қурилган сиёсий ва иқтисодий тизимни шакллантириш учун зарур бўлган ҳуқуқий пойдеворни айнан Асосий Қонунимиз белгилаб берганида кўрамиз”.О`збекистон Конституцияси халқимизнинг эркинлик сари узоқ йўлдаги изланишнинг натижасидир. Зеро, биринчидан, Конституцияни яратишда уч минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таянилди. Бугунги Ўзбекистон қадимги Хоразм ва Сўғдиёна, Қорахонийлар, Амир Темур ва Темурийлар, ўзбек хонликлари, халқимизнинг тарихий анъаналари ва мустақил давлат ҳақидаги кўп асрлик орзусини мужассам этган.Иккинчидан, манфаатларимиз ва интилишларимиздан келиб чиққан ҳолда, Асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конс-титуциявий тажрибани ҳисобга олган. Агар жаҳон конституциявий ривожланиши билан боғлаб кўриб чиқиладиган бўлса, уни ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида дунёда қабул қилинган “учинчи авлод конституциялари” сирасига киритиш мумкин.Конституция Ўзбекистон халқларининг хоҳиш-иродаси, руҳи, ижтимоий онги ҳамда маданиятини акс эттиради. У ўзида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатларнинг принципиал қоидаларини мужассам этган ҳолда, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг эркинликлари давлат манфаатларидан устунлигини мустаҳкамлади, фуқароларимиз учун муносиб ҳаёт шароити яратишни ўзининг туб мақсади этиб белгилади, ижтимоий адолат тамойилларини эълон қилди.Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қонун устуворлиги, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинишининг ҳуқуқий принципи белгилаб берилди, уларнинг мустақиллиги, мустақил ҳокимият тармоғи сифатида ривожланишини кучайтиришга, демократик давлатнинг асосий ҳал қилувчи шарти бўлган ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали механизмини шакллантиришга қаратилган қонуний негизи яратилди. Шу билан бирга, фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши, сиёсий партияларнинг эркин фаолияти учун ҳуқуқий асос яратилди, сайлов тизимининг асосий тамойил ва механизмлари тасдиқланди, сайлов эркинлиги, одамларимизнинг ўз хоҳиш-иродасини билдириш эркинлиги кафолатлари, ҳар бир фуқаронинг ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш, уларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи мустаҳкамланди.Ҳаётимизнинг Бош Қомуси миллий истиқлол ғоясини ва умумбашарий қадриятларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида мужассам этган ҳолда, миллий анъаналаримиз, она тилимиз, халқимизнинг бебаҳо қадриятлари ва маданий мероси тикланишини таъминлади, инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт шароитлар яратди.

Download 126.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling