Эвакуация комиссияси бўйича:
- объект ишчи ходимларини юзага келиши мумкин бўлган ва юзага келган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан эвакуация қилиш режаси ишлаб чиқиш ҳамда ўзгартиришлар киритиб бориш;
- хавфли ҳудудлардан объект ишчи ходимларини ва моддий бойликларини эвакуация қилишга жалб этиладиган куч ва воситалар хисоботини юритиш ва доимий шайлигини таъминлаш, ўқув машғулотлари ўтказиб бориш;
- хавфли худудлардан эвакуация килинадиган объект ишчи ходимларини ва моддий бойликларини йиғиш ва қабул қилиш пунктларини олдиндан белгилаш, доимий шайлигини таъминлаш, назорат қилиш ва ишчи ходимлар ўртасида доимий тушунтириш ишларини олиб бориш;
- шахсий химоя воситаларни доимий тайёргарлигини таъминлаш ва назорат қилиш;
- эвакуация килинган объект ишчи ходимларини қабул қилиш, жойлаштириш ва ҳаётий шарт- шароитлар яратиш режасига аниқликлар киритиб бориш.
Барқарорлик комиссияси бўйича:
- объект ҳудудидаги мавжуд ёнғин-портлаш хавфи мавжуд сехларида содир бўлиши мумкин фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва хавфсизлигини таъминлаш зарурий чора-тадбирларни амалга ошириш;
- фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект ҳудудида мавжуд сехларда содир булиши мумкин булган фавкулодда вазиятларни олдини олиш барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
- сехларнинг ишчи-ходимлари ва ФМ тузилмаларининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолатини ҳамда уларни керакли кийим кечак ва асбоб-анжомлар билан таъминланишини доимий назорат қилиш.
5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
«Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд филиали
директори – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ғ.Ходжаяров
«Ўзбекистон почтаси» АЖ Самарқанд филиали директори - ФМ бошлиғининг 2017 йил «___» _______ кунидаги ___- сонли буйруғига ___- илова
Объект ишчи ходимларини ва моддий бойликларини фавқулодда
вазиятлардан муҳофаза қилиш штабининг
ТАРКИБИ
Do'stlaringiz bilan baham: |