1. Psixologiyaning predmeti, maqsadi va vazifalari Psixologiyaning tadqiqot metodlari


Шахс ва жамиятга бўлган муносабатни ўрганувчи психология соҳалари


Download 303.42 Kb.
bet2/8
Sana05.01.2023
Hajmi303.42 Kb.
#1080308
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 mavzuning davomi Psixologiyaning tadqiqot metodlari va tarmoqlari

Шахс ва жамиятга бўлган муносабатни ўрганувчи психология соҳалари
Аниқ фаолият турига кўра психологиянинг қуйидаги турлари мавжуд:
Mеҳнат психологияси: инсон меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини, меҳнатни илмий асосда ташкил қилишнинг психологик тамойилларини ўрганади
Mуҳандислик психологияси - инсон билан машина ўртасидаги вазифаларни тақсимлаш масалалаларини ҳал қилади ва асосан операторларнинг фаолиятини ўрганади;
Aвиация психологияси- учишга ўрганиш жараёни ва учиш мосламаларини бошқаришда инсон фаолиятининг психологик қонуниятларини ўрганади;
Kосмик психология - вазнсизлик ҳолати, фазовий тасаввурлар чалкашиб кетган вақтда ва организмга жуда кўп ортиқча таъсирлар юкланган пайтда асаб ва руҳий зўр бериш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатлар туғилганда одам фаолиятининг хусусиятларини ўрганади.
Педагогик психологияунинг предмети ўқувчиларга таълим-тарбия беришнинг психологик қонуниятларини ўрганиш, ўқувчилар тафаккурини тараққий топиши, интеллектуал фаолият малакалари ва усулларини ўзлаштириш жараёнини бошқариш масалаларини ўрганади
таълим психологияси
тарбия психологияси
ўқитувчи психологияси
Тиббиёт психологияси шифокор фаолиятининг ва бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади. Уни қуйидаги бўлимлари мавжуд:
Клиник психология, соматопсихология;
Патопсихология-мия фаолияти бузилишлари натижасида келиб чиқадиган турли шаклдаги руҳий ривожланишдан четланишни ўрганади.
Психофармакалогия — доривор моддаларнинг шахс руҳий ҳолатига таъсирини ўрганади;
Психотерапия — беморни даволаш учун руҳий таъсир воситаларини ўрганади;
Нейропсихология — психик ҳодисалар билан миядаги физиологик тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўрганади;
Юридик психология-хуқуқ тизими билан боғлиқ бўлган психологик масалаларни ўрганади. Унинг қуйидаги тармоқлари мавжуд.
а) суд психологияси - жиноий жараён иштирокчиларининг хулқ-атворини, руҳий хусусиятларини таҳлил қилади;
б) криминал психология - жиноятчининг хулқ-атвори, шахсининг шаклланишига доир психологик масалалар, жиноятнинг мотивлари билан шуғулланади.

Download 303.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling