1. Пул айланмаси тушунчаси. Пул айланмаси – бу пулларнинг нақд ва нақдсиз шакилдаги узлуксиз ҳаракатларнинг йиғиндисидир. И. Шакер
Mol yetkazib (12) beruvchining banki (7) 3
Download 76.01 Kb.
|
3-mavzu-pul aylanmasi va uning tarkibi крил
8
Mol yetkazib (12) beruvchining banki (7) 3 Sotib oluvchining banki (9) 11 10 4 6 13 2 Mol yetkazib beruvchi Sotib oluvchi 5 1 1-тўловларни олди сотди қилиш шартномасини имзолаш. 2-сотиб олувчи ўз банкига аккредитив очиш тўғрисида ариза беради. 3-аккредитивни очиш, сотиб олувчининг банки мол етказиб берувчининг банкига аккредитив телеграммасини жўнатади. Бу аккредитивнинг очилганлигини билдиради. Мана шу вақтдан бошлаб сотиб олувчининг банки тўлов юзасидан кафилга айланади.4-мол етказиб берувчининг банки мол етказиб берувчини аккредитив очганлиги ҳақида хабардор қилади. 5-мол етказиб берувчи товарларни жўнатади. 6-мол етказиб берувчи товарлар билан боғлиқ ҳужжатларни ўзининг банкига узатади. 7- мол етказиб берувчининг банки ҳужжатларни текширадива қабул қилиб олади. 8-мол етказиб берувчи банки товар ҳужжатларини сотиб олувчининг банкига тўлов учун жўнатади. 9-сотиб олувчининг банки аккредитив бўйича тўловни амалга оширади. 10-сотиб олувчининг банки сотиб олувчига товар ҳужжатларини беради. 11-сотиб олувчи банки мол етказиб берувчи банкини тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. 12-мол етказиб берувчи банки тўлов суммасини мол етказиб берувчининг жорий ҳисоб рақамига ўтказади. 13-мол етказиб берувчининг жорий ҳисоб рақамидан кўчирма. Ҳужжатлаштирилган аккредитивнинг авзаллиги – тўловнинг кафолатланганлиги. Камчиликлари: Ҳужжатларнинг айланиши жуда мураккаб, кўп вақтни талаб қилади. Бу нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг қиммат шакли ҳисобланади. Ҳужжатлаштирилган аккредитивларнинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб уларнинг ичда жуда кенг тарқалгани Стенд Бай аккредитивидир. Бу аккредитив биринчи марта 1934-йилда АҚШ банк амалиётида пайдо бўлган. Бу аккредитивнинг бошқа аккредитивлардан фарқи шундаки, бунда аккредитивни очган банк фақатгина тўловчи тўловга ноқобил бўлиб қолгандагина кафил ҳисобланади. Инкассода мол етказиб берувчи товарларни жўнатиб бўлгандан сўнг товар билан боғлиқ ҳужжатларни ўзининг банкига узатади. Банк эса бу ҳужжатларни сотиб олувчининг банкига инкассога қабул қилиш учун жўнатади. Сотиб олувчининг банки ҳужжатларни инкассога қабул қилади. Шунинг учун сотиб олувчининг банки инкассо қилувчи банк деб аталади. Ундан кейин сотиб олувчининг банки сотиб олувчининг ҳужжатларини келиб тушганлиги ҳақида хабар қилади. Сотиб олувчининг банки тўлов амалга оширилмасдан туриб ҳужжатларни сотиб олувчига беришга ҳақли эмас. Инкассонинг асосий камчилиги тўловнинг кафолатланмаганлигидир. Инкассонинг авзаллиги шундаки у сотиб олувчига тўловни тезлаштириш борасида тазйиқ ўтказиш имконини беради. |
ma'muriyatiga murojaat qiling