1. Пул айланмаси тушунчаси. Пул айланмаси – бу пулларнинг нақд ва нақдсиз шакилдаги узлуксиз ҳаракатларнинг йиғиндисидир. И. Шакер


Download 76.01 Kb.
bet2/8
Sana30.01.2023
Hajmi76.01 Kb.
#1141894
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-mavzu-pul aylanmasi va uning tarkibi крил

НАҚД ПУЛ АЙЛАНМАСИ
Нақд пул айланмаси бу пулларнинг нақд кўринишидаги ҳаракатларининг йиғиндисидир.
Нақд пул айланмаси – бу нақд пулларнинг доиравий айланишининг доимий равишда такрорланишидир.
Нақд пул айланмаси бу пул маблағларининг нақд кўринишидаги айланмасидир. Тараққий этган мамлакатларда нақдсиз пул айланмаларини юксак даражада ривожланганлиги, нақд пулларга бўлган талабни кескин пасайишига олиб келди. АҚШ ва Японияда пластик карточкаларга асосланган тўловлар ривожланган. Европада пластик карточкалар ва пуллик чекларга асосланган тўловлар ривожланган.
Тўловлар маълум кетма-кетликда амалга оширилади. Халқаро амалиётда пуллик тўловларни амалга оширишнинг 2 хил кетма-кетлиги мавжуд:

  1. Календар кетмакетлик.

  2. Мақсадли кетмакетлик.

Календар кетма – кетликда қайси қарздорлик олдин пайдо бўлган бўлса, ўша тўланади. Бу кетма-кетлик тараққий этган мамлакатларда қўлланилади.
Мақсадли кетма-кетликда тўловлар олдиндан белгиланган мақсадларга қараб тўланади. Бу кетма-кетлик ривожланаётган давлатларда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида қўлланилади.
Ҳар қандай пуллик тўловлар пул айланмасида иштирок этувчи субектларининг жорий ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ҳисобига тўланади. Жорий ҳисоб рақамлар АҚШ банк амалиётида трансаксион депозит ҳисоб рақанлари, Германияда жиро ҳисоб рақамлари, Россияда “депозити до востребование” дейилади. Франсияда жорий ҳисоб рақами дейилади, Ўзбекистонда талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамлари дейилади.
Ҳар қандай пуллик тўловлар пул айланмада иштирок этувчи субектларнинг
Нақд пул айланмаси муомалага 2 канал орқали чиқади:

  1. Марказий Банкнинг захира вакиллик тизими орқали (Тижорат банкларининг буюртмалари асосида). Тижорат банкларида нақд пулга бўлган қўшимча талаб юзага келганда улар бу талабни қондириш учун марказий банкга нақд пул олиш учун буюртма берадилар. Марказий Банк буюртма қилинган нақд пулни эмиссия қилади ва уни инкассатсия хизмати орқали тижорат банкларига етказади. Эмиссия қилинган суммага Марказий Банк балансининг пассив қисмидаги “Мажбуриятлар моддаси” кўпаяди. Тижорат банкининг Марказий Банкнинг балансида очилган “Востро” вакиллик ҳисоб рақамининг қолдиғи ана шу суммага камаяди.


  2. Download 76.01 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling