1????. Pul uning kelib chiqishi va zarurligi


Qog’oz pullar va ularning kredit pullardan farqi


Download 191.84 Kb.
bet23/56
Sana14.11.2023
Hajmi191.84 Kb.
#1771980
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
1 . Pul uning kelib chiqishi va zarurligi-fayllar.org

52.Qog’oz pullar va ularning kredit pullardan farqi.
Қоғоз пуллар. Қоғоз пулларнинг муомалага киритилиши жамиятда ижтимоий – иқтисодий воқелик бўлиб, ушбу жараён ўзи билан биргаликда қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Бу муаммоларнинг асосийси инфляция ҳисобланади. Қоғоз пулларнинг муомалага чиқарилиши натижасида инфляция муаммосининг пайдо бўлишини асосий сабабларидан бири, ушбу пуллар ҳақиқий қийматга эга бўлмаган, яъни ҳақиқий пулларнинг ўринбосарлари ҳисобланади. Қоғоз пулларда акс эттирилган номинал қиймати уларнинг ҳақиқатдаги қийматидан жуда юқоридир. Чунки қоғоз пулларнинг ҳақиқий қиймати жуда паст.
Жамиятда товар – пул муносабатларининг жадал ривожланиб бориши натижасида, кишилар ўртасида айирбошлаш ҳажми мисли кўрилмаган даражада ўсиб борди. Бу жараён олтинларни сақлаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор муаммоларни келтириб чиқара бошлади. Буларни бартараф этиш мақсадида олтинларни сақлаб бериш эвазига даромад олувчилар пайдо бўлди1. Олтин сақловчилар аста – секинлик билан одамларнинг ишончига кириб бориши натижасида кишилар вақтинчалик бўш олтин тангаларини маълум ҳақ тўлаш эвазига уларга топшира бошлади. Олтин сақловчи олтинларни сақлар, уларнинг хавфсизлигига жавобгар эди, шунингдек, кимга, қачон ва қанча олтин керак бўлса тегишли ёзувларни (олтинни олганлигини тасдиқловчи тилхатлар) юритган ҳолда бера бошлади.
Кредит пуллар. Кредит пуллар товар ишлаб чиқаришни жараёнининг ривожланишида вужудга келган бўлиб, товарнинг олди-сотдиси учун тўловни кечиктириш (кредитга бериш) тарзида амал қилади. Кредит пулларини вужудга келишининг мақсади ва зарурлиги иқтисодиётда товарпул айланмасини тезлаштириш ва осонлаштириш бўлиб, товар айланмасида тўловларни ҳақиқий пуллар билан эмас, балки уларнинг ўринбосарлари орқали амалга оширишга қаратилган. Кейинчалик товар-пул муносабатларининг ривожланиши натижасида кредит пуллари ўзининг дастлабки моҳиятини анчагина йўқотди. Кредит пулларнинг ривожланиш жарёни ва шакллари қуйидагича бўлган: вексел, акцептланган вексел, банкнота, чек, кредит карточкалари.

Download 191.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling