1????. Pul uning kelib chiqishi va zarurligi
Download 191.84 Kb.
|
1 . Pul uning kelib chiqishi va zarurligi-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- 57.Pul massasini miqdoriy o’lchashning zarurligi.
56.Pul tizimining turlari.
Пул тизими – бу мамлакатда пул муомаласини амалга оширишнинг шакли бўлиб, унинг асосини миллий валюта ташкил этади ва миллий валюта орқали тартибга солинади. Кишилик жамиятининг вужудга келиши, ривожланиши ва такомиллашуви баробарида товар – пул муносабатлари ҳам шунга монанд ҳолда ривожланиб ва такомиллашиб келмоқда. Шунингдек, пул тизими ҳам мавжуд ижтимоий – иқтисодий жараёнлар давомида икки турдан иборат бўлди. Хусусан: металл пуллар тизими, бунда товар пул (қимматбаҳо металл) муомала воситасини бажаради, металл пуллар тўлов воситасини бажарганда уларда пулнинг барча функциялари намоён бўлади; қоғоз – кредит пуллар тизими, олтин ва кумуш танга пуллар эволюцион тарзда қоғоз – кредит пуллари томонидан муомаладан сиқиб чиқарилди. Металл пуллар тизими шароитида металл қандай шаклда бўлишидан қаътий назар, тўлов воситаси сифатида қабул қилинди. Металл пуллар тизими иккига бўлиниб, биринчиси, биметаллизм, иккинчиси, монометаллизм сифатида гуруҳланади. Биметаллизм – бу пул тизимида давлат қонуний жиҳатдан тўлов воситаси иккита металлни (одатда олтин ва кумуш) чегараланмаган миқдорда эркин зарб қилишга рухсат беради. Монометаллизм пул тизими шароитида – битта қимматбаҳо металл (олтин ва кумуш, асосан олтин) умум эквивалент вазифасини бажарди. Шу билан бирга, пул тимизининг монометаллизм даврида муомалага олтин тангаларга майдаланадиган бошқа пул белгилари (хазина билетлари, банкнотлар ва майда монеталар) ҳам кириб кела бошлади. Қоғоз – кредит пуллар тизими. Қоғоз – кредит пуллар тизимининг эволюцион ривожланиши, иқтисодиётнинг глобаллашуви ва халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви шароитида пул оборотини вақтдан ва молиявий жиҳатдан янада тежамлироқ бўлишини, шунингдек, уни самаралироқ ишлашини таъминламоқда. 57.Pul massasini miqdoriy o’lchashning zarurligi. Пул массаси – муомаладаги нақд пуллар ва нақд пулсиз оборотдаги пулларнинг йиғиндисидир. Пул массасининг миқдори ва унинг таркиби Марказий банк томонидан назорат қилинади. Марказий банк пул – кредит инструментлари орқали мамлакатда пул массасини оқилона меъёрини таъминлайди. Пул массасини миқдорий ўлчашга нисбатан 2 хил ёндашув мавжуд: трансакцион ёндашув - бунда пулларнинг тўлов воситаси ва муомала воситаси сифатида ҳаракатланиши кўзда тутилади. Шу сабабли трансакцион ёндашувда пул массасининг актив қисми еътиборга олинади; ликвидли ёндашув - бунда пуллар энг юқори ликвидли актив сифатида тан олинади. Download 191.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling