1????. Pul uning kelib chiqishi va zarurligi


Eksport qilinuvchi inflyatsiya


Download 191.84 Kb.
bet17/56
Sana14.11.2023
Hajmi191.84 Kb.
#1771980
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
Bog'liq
1 . Pul uning kelib chiqishi va zarurligi-fayllar.org

40.Eksport qilinuvchi inflyatsiya
Eksport qilingan inflyatsiya- mamlakat ichidagi pul muomalasiga ta'sir ko'rsatishi mumkin bo'lgan xalqaro munosabatlar xususiyatlariga qarab narxlarning oshishi.
Bunda inflatsiya tovarlarning bahosi tarkibida export qiluvchi mamlakatdan import qiluvchi mamlakatga kirib keladi. Natijada tovarlarni import qiluvchi mamlakatni milliy daromadini bir qismi export qiluvchi mamlakatning foydasiga qayta taqsimlanadi. 1985 yilda AQSH va Yaponiya ortasida yuzaga kelgan savdo urushining asosiy sabablaridan biri inflatsiya darajalari ortasidagi farq edi. Chunki osha davrda inflatsiya darajasi AQSHda Yaponiyaga nisbatan baland edi. Shunda Yaponiya 19 mlrd dollar miqdoridagi tovarlarni AQSHdan import qilishdan bosh tortgan edi.
41.Naqd pullarni muomalaga chiqarish tartibi.

3.2.1. Нақд пулларни қабул қилиш тартиби

Юридик шахслардан нақд пулларни банк кассасига қабул қилиш инкассация хизмат ёки истисно тарзида уларнинг ўзлари томонидан банкка олиб келиб топшириш орқали амалга оширилади.


Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда юридик ва жисмоний шахслардан нақд пулларни қабул қилиши мумкин:
савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидан тушган тушумлар;
солиқлар, йиғимлар, бож ва бошқа мажбурий тўловлардан тушган тушумлар;
омонатларга топширилган тушумлар;
почта ўтказмалари учун тушган тушумлар;
банк карталарига тушган тушумлар; бошқа мақсадлардан тушган тушумлар.
Тижорат банклари кассасига қабул қилинган нақд пуллар банкнинг айланма кассасига кирим қилинади. Нақд пулларни инкассация қилиш мижоз, банк ва инкассация хизмати ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

3.2.2.Нақд пулларни бериш тартиби

Юридик ва жисмоний шахсларнинг эҳтиёжлари учун зарур бўлган нақд пуллар тижорат банклари томонидан берилади. Тижорат банклари асосан қуйидаги ҳолларда юридик ва жисмоний шахсларга нақд пулларни бериши мумкин:


иш ҳақи ва унга тенглаштирилган мақсадларга;
пенсия, нафақа ва суғурта тўловларига; омонатларни қайтаришга;
почта алоқаси корхоналарига мадад пуллар; банк карталарига; бошқа мақсадларга.
Тижорат банкларида нақд пулларни бериш чиқим кассаси орқали амалга оширилади. Қуйида тижорат банклари чиқим кассасидан иш ҳақига ва унга тенглаштирилган мақсадлар учун бериладиган нақд пулларни бериш тартиби келтирилган.
Мижоз – юридик шахс банкдан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган мақсадларга нақд пул олиш учун банкка нақд пул чекини топширади (1), банкнинг масъул бухгалтери нақд пул чекини тегишли назоратдан ўтказгандан сўнг унинг милки (ремарка)ни мижозга (2), чекни эса банк ички назоратчисига тақдим этади (3), ички назоратчи нақд пул чекини қўшимча назорат қилгандан кейин уни чиқим кассага йўналтиради (4), чиқим касса кассири тегишли назоратдан сўнг чекнинг номери бўйича мижоздан милкни талаб этади (5) ва чекда ёзилган нақд пул суммасини мижозга беради (6), бухгалтерия ёзувини бериш учун касса чиқим журналини бухгалтерияга жўнатади (7), нақд пул чеки эса айланма кассанинг кунлик ҳужжатлар жилдига тикилади.

Download 191.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling