Вақт соҳасида нутқ сигналларнинг таҳлил қилиш.
Дунёнинг етук брендлари Microsorf, Apple, Google, Yandeks, Ericsson, Motorola, Siemens, Philips, Samsung, Nokia каби фирмалар ХХ асрнинг иккинчи ярмидан буён илмий тадқиқот ишларини нутқ сигналларига ишлов бериш устида давом эттириб келмоқда. Бунинг натижаси ҳозирги кунга қадар бир қанча замонавий инсон нутқини қайта ишлаш тизимлари юзага келган. Мисол сифатида уларга Natural Dialogue System, Dragon Dictate Natural Speaking, L&H Speech Products, Dragon Naturally Speaking 7.0 Preferred комплекси, Intelligent Voice Recognition System (IVOS), Dictation 2004 v.4.5, Aculab, Babear SDK Version 3.0., Nuance, Gornich 5.0 Dick Light каби бир қанча аппарат ва дастурий воситаларни келтириш мумкин[26]. Уларнинг таҳлилий кўрсатгичлари қуйида келтирилган.
Voice Navigator ("Нутқ технологиялари маркази" (МРМ) компанияси). VoiceNavigator овозли узатиш тизимини (ОУТ) қуришга мўлжалланган алоқа марказлари учун ишлаб чиқилган, нутқни синтез қилиш ва аниқлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда қўнғироқларни автоматик тарзда амалга ошириш имконини беради.
Маҳсулот хусусиятлари:
- дикторга боғлиқ бўлмаган тизим;
- телефон шовқинларига ва интерференцияга қаршилик имконияти;
- рус тилида сўзлашувнинг 100% ишончлилиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |