1. Рақам-аналог ўзгартиргич қандай ишлайди
LumenVox дастурий мажмуаси
Download 153.99 Kb.
|
New Microsoft Word Document
LumenVox дастурий мажмуаси. Ушбу дастурий мажмуа инсон нутқини аниқловчи дастурий мажмуа бўлиб, Калифорниядаги Сан-Диегода жойлашган компания томонидан ишлаб чиқилган. LumenVox нутқни автоматик аниқлаш жараёнини телефон тармоғидаги провайдерлар ёрдамида амалга оширилади. 2006 йилда нутқни таниш бўйича энг катта провайдерлардан бирига айланди. LumenVox компаниясининг асосий маҳсулоти LumenVox нутқни аниқлаш машинаси ҳисобланади. Бу тил грамматикасидан фойдаланиб мустақил равишда нутқни аниқлашдан иборатдир. Бу йирик овоз платформаси Avaya Aculab, Broadworks нутқни таниш тизимларининг умумий интеграциялашган дастурий мажмуаси ҳисобланади. LumenVox нутқни аниқлаш бўйича ишлаб чиқариш саноатида энг арзон маҳсулот ҳисобланади. 2009 йилда LumenVox фойдаланувчиларга очиқ кодли дастурни ойлик тўловлар орқали фойдаланиш имкониятини йўлга қўйди. LumenVox нутқни автоматик аниқлаш анча фойдаланиш қулайлигига яъни матнни аудио кўринишига келтириш ва жуда кўп вақт талаб қилмайдиган кўринишига келтирилди. LumenVox дастурий мажмуасида бир қанча тилларда нутқни аниқловчи иловалар мавжуд. Бундан ташқари дастурий мажмуа Linux ва Windowsнинг 32 ва 64 версияларида фойдаланиш имкони шакллантирилган. LumenVox дастурий мажмуаси қуйидаги тилларда нутқни таниш имконига эга.
Amerkan English; British English; Australian / New Zealand English; Indian English; Colombian / Latin American Spanish; Mexican / North American Spanish; Canadian French; Brazilian Portuguese; Russian Download 153.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling