1-расм. Мавжуд тармоқнинг мантиқий чизмаси атб «Қишлоқ қурилиш банк»
Download 0.73 Mb.
|
техчасть ККБ
1-расм. Мавжуд тармоқнинг мантиқий чизмаси АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» нинг ҳудудий филиаллари ва туман (шаҳар) филиалларида мавжуд маълумотлар узатиш тармоғини модернизация қилиш зарурати қуйидаги омиллардан келиб чиқади: Маълумотларга қайта ишлов бериш маркази (ЦОД)да ва бош филиалда тармоқ ядроси ускунаси ҳар хил турдаги Juniper, Juniper, TP-Link, IBM, Fujitsu, Dell ва Mikrotik ускуналари асосида ишлайди, улар ҳаддан ташқари юкланган ва захираланмаган; Филиалларда тармоқ ускуналари, умуман олганда, унификация қилинган, аммо банк корпоратив тармоғини бошқарувини ҳамда марказлаштирилган мониторингини амалга ошириш имконияти мавжуд эмас; Мавжуд ускуналарнинг аксарият қисми эскирган ва, банк тармоқларига қўйилган юқори талабларни ҳисобга олган ҳолда, уни Марказий банк телекоммуникация тармоғига юқори ҳимояланган ишончли уланишни таъминлайдиган янги ускуналар билан алмаштириш зарурияти мавжуд; Корпоратив тармоғини ва аппарат-дастурий таъминот тармоғи комплексини мониторинг тизимлари мавжуд бўлмаганлиги, шунингдек, тармоқ қурилмаларини масофадан мослашувчан бошқариш тизимлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли тегишли функцияларни таъминлаш учун аппарат-дастурий платформани харид қилиш зарурати туғилади. Янги ускуналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: Тармоқ дизайн ядро даражаси ҳамда кириш даражасини ўз ичига олган даражали архитектурага эга бўлиши керак; 2та тарқалган датамарказларда тармоқ ядросини қуриш имкониятига эга бўлган тармоқ ускуналари захира қилинган бўлиши керак; Модулли ва кенгайтирилиш имконияти бўлиши керак; Асосий ва захира марказлари ўртасидаги алоқа камида 100 ГБ/сек тезликда амалга оширилиши керак; Ядро даражасидаги комумутаторларнинг асосий ва захира марказларида уланиш камида 40 ГБ/сек тезликда амалга оширилиши керак Кириш даражасидаги коммутаторларнинг асосий ва захира марказларида уланиш тезлиги камида 10 ГБ/сек амалга оширилиши керак; Таркибида Power of Ethernet (PoE) технологиясини қўллаб-қувватлайдиган Ethernet портларини улаш имконияти мавжуд бўлиши; Таркибида барча қурилмаларни идентификациялашни ва тармоққа ичкаридан киришни назорат қилишни, қайси қурилмалар тармоққа уланганлик (хатлов) кузатувини таъминлайдиган; қурилмалар учун тармоқ сервислар конфигурациясини автоматлаштиришни таъминлайдиган хавфсизлик ускуналари мавжуд бўлиши; Фаол тармоқ ускунасига хотирани утилизация қилиш ва процессорга бўлган юклов таҳлилининг ҳамда корпоратив тармоқ мониторингининг интеллектуал тизими мавжуд бўлиш; Созламаларни масофадан тарқалтиш учун қўшимча функционал ҳамда қурилмани дастурини масофадан янгилаш имкони мавжуд фаол тармоқ ускунани бошқариш тизими; Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling