1 Савол: Ҳоким ёрдамчисининг вазифа ва функциялари нималардан иборат Жавоб
Download 18.48 Kb.
|
ТОЛИБ
1 Савол: Ҳоким ёрдамчисининг вазифа ва функциялари нималардан иборат Жавоб: Ҳоким ёрдамчисининг вазифа ва функциялари 19.04.2022 йилдаги 195-сон Вазирлар маҳкамаси қарорида кўрсатибь ўтилган низом талабларига мувофиқ тартибга солинади 4. Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифа ва функциялари қуйидагилардан иборат: маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш; доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш; маҳалладаги мавжуд бўш иш ўринларини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мавсумий ишчиларга бўлган талабини аниқлаш орқали ишсизларни, биринчи навбатда, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш; маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан, уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятни йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар олишда кўмаклашиш; 2-Савол: Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни қачон қабул қилинган Жавоб: Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг Президенти 2017 йил 11 сентябрь, Ш.МИРЗИЁЕВ томонидан ЎРҚ-445-сон билан тасдиқланган. Жисмони ва юридик шахсларнинг мурожаатлари оғзаки, ёзма, электрон тартибда тақдим қилинади. Мурожаатларнинг кўриб чиқиш муддати 15 кун қилиб белгиланган бўлиб, қўшимча текширувларни амалга ошириш лозим бўлган тақдирда 30 кундан ошмаслиги белгиланган. 3-Савол Хоким ёрдамчилари лавозими қачон ташкил этилган ва ушбу вазифа қандай номланади Жавоб: Ўзбекистон республикаси президентининг қарори. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида 03.12.2021 йилдаги ПҚ-31-сон 4-Савол: 2023-йил номи нима. Жавоб: 2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили. 5-Савол: Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Кониситутсиясини тасдиқлаш учун умумхалқ референдуми қачон бўлиб ўтади. Жавоб: 2023-йил 30-апрел куни бўлиб ўтиши белгиланган Download 18.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling