1. Сифат тушунчаси ва сифатни ошириш зарурияти Махсулотнинг сифат курсаткичлари ва уларни бахолаш усуллари


Download 119 Kb.
bet5/6
Sana14.12.2022
Hajmi119 Kb.
#1007431
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1355137256 40762

Стандарт инглизча «standard» сузидан олинган булиб, норма, намуна, улчам маъносини билдиради. У бошка объектларни таккослаш учун дастлабки объект деб кабул килинган намуна, эталон, модель, стандартланадиган объектга куйиладиган ва ваколатли идоралар томонидан тасдикланган нормалар, коидалар, талабларни белгиловчи норматив-техник хужжат. Стандарт инсон фаолиятининг барча сохасига, илм-фанга, техникага, саноат, кишлок хужалигига, курилишга, транспорт ва алокага, таълим ва бошка сохаларга тааллуклидир.
Мустакиллик йилларида Узбекистон Республикасининг Давлат стандартлаш тизими (ДСТ) шаклланди ва у Узбекистонда стандартлар тузиш, изохлаш ва таркатиш жараёнларини тартибга келтирди.Бу борада Узбекистон Стандартлаштириш, метеорология ва сертификатлаштириш агентлиги («Узстандарт») олиб бораётган кенг куламли ишларни алохида эътироф этиш жоиз.
«Узстандарт» агентлиги бозор иктисодиёти шароитида махсулотнинг сифат даражасини белгиловчи, курсаткичлар ракобатдошлигини таъминловчи, ишлаб чикарувчиларга етарли микдорда ахборотлар етказиб берувчи марказдир.
«Узстандарт» агентлиги томонидан ишлаб чикилган «Сифат менежменти ва махсулотларни синаш» тизими махсулот сифат курсаткичини бахолаш билан бирга меъёрий хужжатлар асосида тугри маълумотга эга булиш талабларини урнатади.
Хозирги кунда Давлат стандартлаш тизими (ДСТ) бешта асосий стандартни уз ичига олади:

    1. Узбекистон Республикаси стандартлаштириш тизими. Асосий коидалар;

    2. Тармок стандартлари.

    3. Техник шартларни келишиш, тасдиклаш ва руйхатдан утказиш тартиби;

    4. Корхонанинг стандартлари. Умумий коидалар.

    5. Халкаро (давлатлараро, минтакавий) стандартлар.

Бозор иктисодиётига утиш муносабати билан Халкаро стандартлаштиришнинг роли, ахамияти бекиёс даражада кучайди. Чунки, халкаро стандартлаштириш илмий-техника ва иктисодий хамкорликни ривожлантиришга катта имконият яратади. Улар халкаро алокаларни кенгайтиришга, мавжудларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Хозирги кунда жахонда 400 дан ортик Халкаро ва регионал (худудий) ташкилотлар мавжуд (2000 йил). Стандартлаштириш сохасида йирик халкаро ташкилотлар – БМТга карашли Европа иктисодий комиссияси (ЕЭКООН), стандартлаштириш буйича Халкаро ташкилот (ИСО) ишлаб турибди.
Махсулот сифати назарияси ва амалиётида махсулотни сертификатлаштириш масаласи мухим урин тутади.
Махсулотни сертификатлаштириш унинг аник белгиланган талабларга мувофиклигини тасдиклаш усулларидан бири хисобланади.
Махсулот ёки бажарилган ишнинг белгиланган талабларга мувофиклигига оид фаолият учун тегишли хужжат берилади. Уни «сертификат» деб атайдилар.
Сертификат лотинча «certificatis» сузидан олинган булиб, тасдикланган деган маънони билдиради. Биринчидан, у бирор фактни тасдикловчи хужжат (масалан, малака оширилганлиги тугрисидаги хужжат); иккинчидан, махсус облигациялар ва акцияларнинг номи; учинчидан, сугурта шартномасида унинг шартлари ёзиладиган хужжат; туртинчидан, махсус идоралар (савдо палатаси, Давлат инспекцияси ва бошкалар) берадиган ва махсулот, товар, буюм, мол сифатини тасдиклайдиган хужжат; бешинчидан, кишлок хужалигида уруглик навини ва сифатини тасдиклайдиган хужжат. Сертификати булмаган такдирда уруглик (оддий) навсиз дон сифатида кабул килинади.
Мувофиклигини тасдиклаш жараёнида бажариладиган операциялар, яъни хар бир айрим иш фаолиятларини куйидаги чизмада куриш мумкин:


7-чизма. Сертификатлаштириш


Республикада сертификатлаш ишларини яхшилаш максадида 1993 йилнинг 28 декабрида Олий Мажлис томонидан «Махсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тугрисида»ги конун кабул килинган. Мазкур конун сертификатлаштиришнинг хукукий, иктисодий ва ташкилий асосларини, шунингдек, мажбуриятлар ва жавобгарликларни белгилаб беради. Ушбу конун 4 та боб ва 23 моддадан иборат булиб, уларда умумий коидалар, сертификатлаштириш фаолиятига доир умумий талаблар, махсулотларни мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш, низоларни караб чикиш, сертификатлаштириш тугрисидаги конун хужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик масалалари баён этилган.


Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиклаштириш Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Узбекистон Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази «Уздавстандарт», Давлат архитектура ва курилиш кумитаси, табиатни мухофаза килиш Давлат кумитаси ва Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги зиммасига юклатилган.



Download 119 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling