1. Сифатни бошқариш рақобатчиликда корхона муваффақият қозонишининг омили сифатида


Download 127.7 Kb.
bet5/10
Sana06.02.2023
Hajmi127.7 Kb.
#1170338
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
555555555 (1)

Сифат кўрсаткичлари – маҳсулот кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқ мажмуи бўлиб, унинг қандай мақсадларга мўлжалланганлиги, ишончлилиги, технологиклиги, стандартлаштириш ва унификациялаш даражаси, эстетик, эргономик, экологик хоссалари, патент-ҳуқуқий жиҳатлари, ташишга яроқлилиги, хавфсизлиги ва иқтисодий параметрларини тавсифлайди.
Товарнинг рақобатбардошлиги – буюмнинг сифати ва қийматининг тавсифлари ушбу бозорнинг талабларига ва истеъмолчиларнинг баҳоларига юқори даражада мувофиқлиги туфайли унинг худди шу турдаги ва айни шундай мақсадларга мўлжалланган бошқа буюмларга нисбатан истеъмол учун анча ўзига тортадиган бўлиш қобилияти.

Бозор иқтисодиёти шароитида сифатни бошқариш тизимларини жорий этишнинг долзарб масалалари


Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг техник даражаси ва сифати саноати ривожланган мамлакатлардаги корхоналар ишининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Бозор товар ва маҳсулотларга тўла бўлган ва нархларга боғлиқ бўлмаган рақобат устунлик қилаётган шароитларда айнан маҳсулотнинг юқори сифати муваффақиятнинг асосий омили бўлиб хизмат қилади.


Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ҳар қандай корхона фаолиятининг муҳим мезони бўлиб ҳисобланади. Сифатнинг оширилиши фирманинг бозор шароитларида яшаб қолиш даражасини, илмий-техника тараққиётининг суръатларини, корхонада фойдаланиладиган ресурсларнинг барча турларини тежашни, ишлаб чиқариш самарадорлигининг умумий ўсишини белгилаб беради.
Ишлаб чиқараётган маҳсулотининг сифатини ошириш борасида муҳим ютуқларга эришган корхона қуйидаги ҳақиқий имкониятларга эга бўлади:

  • эгалланган сотиш бозорининг улушини ошириш;

  • маҳсулотнинг корхонадан чиқишдаги нархини ва тегишлича корхона фойдасини ошириш;

  • маҳсулот ва умуман фирманинг реклама кампаниясини янада самаралироқ ўтказиш;

  • ўзаро маҳсулот етказиб беришларни амалга оширишда хўжалик шерикларининг ишончини мустаҳкамлаш;

  • маҳсулотнинг рақобатбардошлик даражасини ошириш ва корхонанинг амалий имиджини мустаҳкамлаш.

Корхоналаримиз томонидан юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг оширилиши охир-оқибатда иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, аҳоли турмуш даражасининг ўсиши, ватанимиз товарларининг ҳам ички, ҳам жаҳон бозорларида рақобатбардошлиги ошишига олиб келиши керак.
Замонавий корхоналар товар ҳаёт циклининг барча босқичларида зарурий сифат даражасининг шаклланиши, таъминланиши ва сақлаб турилиши жараёнларига таъсир этишнинг иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий ричагларидан янада самарали фойдаланиши зарур.

Download 127.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling