1. Социология фанининг обьекти нима?


Download 122 Kb.
bet1/6
Sana15.03.2023
Hajmi122 Kb.
#1270928
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
тест 2013


1-вариант
1. Социология фанининг обьекти нима?
А) Шахс
В) Жамият
С) Социал гурухлар
Д) Инсонлар
2. “Социология” терминини фанда биринчи бўлиб ким қўллаган?
А) Ш.Монтескье
В) О.Конт
С) М.Вебер
Д) П.Сорокин
3. “Социология» атамаси қайси тилдан олинган?
А) Грек
В) Немис
С) Лотин
Д) Лотин ва грек
4. Социология фани предметини кўрсатинг.
А) Жамият
В) Инсон, гурух, жамиятнинг социал ҳаёти
С) Инсон
Д) Социал структура
5. Социология нимани ўрганади?
А) Ҳар қандай социал ҳодисаларни
В) Катта миқдордаги объектлар сони
С) Чегараланган ижтимоий объектлар сони
Д) Фақат битта объектни
6. Рус-америка социологи номини кўрсатинг
А) Данилевский
В)П. Сорокин
С) Т. Парсонс
Д) И. Конь
7. Ўзбекистонда социология мутахассислиги бўйича кадрлар
тайёрлаш қачон ва қаерда бошланди?
А) 1985 йил ТошДУ
В) 1989 йил ТошДУ
С) 1991 йил Тошкент Маданият институти
Д) 1992 йил СамДУ
8. Шарқда “Иккинчи муаллим” номига эга бўлган мутафаккир
номини кўрсатинг.
А) Ибн Сино
В) Форобий
С) Беруний
Д) Ибн Халдун
9. Социологияда нечта бирламчи маълумотлар тўплаш
методлари мавжуд?
А) 2 та
В) 3 та
С) 4 та
Д) 6 та
10. Респондент, хужжат, интервью қайси тушунчалар
доирасига киради?
А) Умумфалсафий
В) Умумсоциологик
С) Амалий социологик
Д) Умумий
11. Шахс атамаси дастлаб нима деган маънони англатган?
А)Ниқоб
В) Мавқе
С) Индивид
Д) Обрў
12. Фанга расмий гуруҳ атамасини ким киритган?
А)Мэйо
В) Кули
С) Мид
Д) М. Шериф
13. Қуйидагилардан қайси бири бирламчи гуруҳ
бўлиб ҳисобланади?
А) Давлат
В) Меҳнат жамоаси
С) Партия
Д)Дўстлар
14. Квази гуруҳ нима?
А)қисқа муддат мавжуд бўладиган гуруҳ
В) Узоқ муддат мавжуд бўладиган
С) Маълум мақсад асосида тузилган гуруҳ
Д) ҳар қандай гуруҳ
15. Қуйидагилардан қайси бири квази гуруҳга киради?
А)Оломон
В) Оила
С) Синфдошлар
Д) Маҳалла
16. Тадқиқот дастури неча қисмдан иборат?
А)2 қисм
В) 3 қисм
С) 4 қисм
Д) 5 қисм
17. Тадқиқот дастури нимадан бошланади.
А) Мақсад ва вазифа қўйишдан
В) Объект ва предметни аниқлашдан
С) Муаммони асослашдан
Д) Гипотезани илгари суришдан
18. Социологик тадқиқот неча босқичдан иборат?
А) 3 та
В) 4 та
С) 6 та
Д) 7 та
19. Социологик тадқиқот неча турга бўлинади?
А) 2 та
В)3 та
С) 4 та
Д) 5 та
20. Социологик тадқиқот нимадан бошланади?
А) Бирламчи маълумотлар йиғишдан
В)Дастур тузишдан
С) Дала тадқиқоти ўтказишдан
Д) Методни танлашдан
21. Респондент ким?
А) Сўров ўтказувчи
В) Кузатувчи
С)Жавоб берувчи
Д) Қайта ишловчи
22. Интервьюер ким?
А) Сўров ўтказувчи
В) Кузатувчи
С) Жавоб берувчи
Д) Қайта ишловчи
23. Қайси мутафаккир жамиятни илмий таҳлил қилишда
синфий ёндашув назариясига асосланади?
А) М. Вебер В) Р.Парк
С) К. Маркс Д) Ф. Знанецкий
24. Социология фан сифатида қаерда вужудга келган?
А) АҚШ
В) Лотин Америкаси
С) Шарқий Европа
Д) Ғарбий Европа
25. Социология фанининг вужудга келиш даври?
А) XX аср бошида
В) XVII-XVIII аср бошларида
С) XIX аср II-ярмида
Д) XIX аср I-ярмида
26. “Бирламчи гуруҳ” тушунчасини фанга биринчи бўлиб ким киритди?
А) Д. Морело
В) К.Левин
С) Ч.Кули
Д) М.Шериф
27. Шахс социологиясини ўрганишдаги йирик мутахасислар кимлар?
А) Л. Уорд Тард. Гидденс
В) Т. Парсонс, Р. Липтон, М. Кон, Ч. Кули
С) Дарендорф, Арон, Ростоу
Д) Конт, Спенсер, Вебер
28. Кўпчилик социологлар шахснинг бирламчи ижтимоийлашувини
қаерда бошланади деб ҳисоблайдилар?
А) Мактаб
В) Оила
С) Дўстлар даврасида
Д) Иш коллективида
29. Очиқ ва ёпиқ жамият назариясининг асосчиси ким?
А) Р. Спенсер В) К. Поппер
С) О. Конт Д) Г.Тард
30. “Жамиятни университетлар бошқаради” деган назария қайси
жамият тузимига хос?
А) Саноатлашган жамият
В) Постиндустриал жамият
С) Демократик жамият
Д) Авторитар жамият



Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling