1-сон илова бухгалтерия баланси 1-сонли шакл 2-сон илова молиявий натижалар тўҒрисидаги ҳисобот 2-сонли шакл


-§. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ (1-СОН ШАКЛ)


Download 165.23 Kb.
bet9/15
Sana15.02.2023
Hajmi165.23 Kb.
#1202404
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Молиявий ҳисоботлар шакллари

2-§. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ (1-СОН ШАКЛ)
16. Бухгалтерия баланси (кейинги ўринларда — баланс) тузилгунига қадар ҳисобот даври охиридаги аналитик ҳисоблар бўйича айланмалар ва қолдиқлар Бош китобдаги синтетик ҳисоблар бўйича айланмалар ва қолдиқлар билан албатта солиштирилиши керак.
17. 3-устунда ҳисобот даври бошига маълумотлар, яъни олдинги ҳисобот даври учун баланснинг 4-устуни маълумотлари кўрсатилади.
18. Асосий воситалар балансда «Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати» (010-сатр) моддаси бўйича ўз асосий воситалари (ишлаб турган ҳамда консервацияда бўлган) ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар бошланғич (қайта тиклаш) қиймати бўйича кўрсатилади ва уларнинг ҳисоби асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (0100) ва 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» ҳисобида амалга оширилади.
Алоҳида «Эскириш суммаси» (011-сатр) моддаси бўйича ташкилот томонидан асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (0100) ва 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»ҳисобида ҳисобга олинган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси келтирилади ва уларнинг ҳисоби асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобларда(0200) амалга оширилади.
«Қолдиқ (баланс) қиймати» (012-сатр) моддаси бўйича 010 «Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати» ва 011 «Эскириш суммаси» сатрлари фарқи акс эттирилади.
19. Номоддий активлар балансда «Бошланғич қиймати» (020-сатр) моддаси бўйича табиий ресурслардан, ер майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқи, патентлар, лицензиялар, савдо белгилари, товар белгилари, саноат намуналарига бўлган ҳуқуқлар, муаллифлик ҳуқуқлари ва бошқалар сифатида номоддий активларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати бўйича кўрсатилади ва уларнинг ҳисоби номоддий активларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (0400)амалга оширилади.
Бу модда бўйича ҳисобот даври учун амалга оширилган ҳисобдан чиқаришларни чегирган ҳолдаги гудвилл (фирма нархи) суммаси ҳам акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобида гудвилл (фирма нархи) номоддий активининг суммасини ҳисобдан чиқариш алоҳида ҳисобда амортизация суммаси сифатида жамланмасдан, бевосита 0480 «Гудвилл»ҳисоби сальдосини камайтиришга олиб борилади.
Алоҳида «Амортизация суммаси» (021-сатр) моддаси бўйича номоддий активлар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси келтирилади ва уларнинг ҳисоби номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи ҳисобларда (0500) юритилади.
«Қолдиқ (баланс) қиймати» (022-сатр) моддаси бўйича 020 «Бошланғич қиймати» ва 021 «Амортизация суммаси» сатрлари фарқи акс эттирилади.
20. «Узоқ муддатли инвестициялар, жами» (030-сатр)моддаси бўйича 040, 050, 060, 070, 080-сатрларда кўрсатилган қимматли қоғозларга, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига, чет-эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга ва бошқа узоқ муддатли инвестицияларга қўйилган маблағлар суммаси кўрсатилади.
Инвестор дивидендлар олиш ҳуқуқига эга бўлган ва ушбу қўйилмалар бўйича тўлиқ масъулиятни зиммасига олган ҳолларда қимматли қоғозлар баланс активида уларнинг тўла харид қийматида кўрсатилади, улар бўйича қопланмаган сумма баланс пассивида кредиторлар моддасига тааллуқли бўлади. Қолган ҳолларда харид қилинадиган қимматли қоғозлар ҳисобига киритилган суммалар баланс активида дебиторлар моддаси бўйича кўрсатилади.
21. «Қимматли қоғозлар» (040-сатр) моддаси бўйича 0610 «Қимматли қоғозлар» ҳисобида ҳисобга олинадиган облигациялар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга киритилган сумма кўрсатилади, шўъба ва қарам жамиятларининг қимматли қоғозлари бундан мустасно.
22. «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар» (050-сатр) моддаси бўйича 0620 «Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар» ҳисобида ҳисобга олинадиган шўъба хўжалик жамиятларининг акциялари, облигациялари ва бошқа инвестицияларига киритилган маблағлар суммаси кўрсатилади.
23. «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар» (060-сатр) моддаси бўйича 0630 «Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»ҳисобида ҳисобга олинадиган қарам хўжалик жамиятларининг акциялари, облигациялари ва бошқа инвестицияларига киритилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
24. «Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар» (070-сатр) моддаси бўйича 0640 «Чет-эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар»ҳисобида ҳисобга олинадиган чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарнинг акциялари, облигациялари, устав капиталига улушлари ва бошқа инвестицияларига киритилган маблағлар суммаси кўрсатилади.
25. «Бошқа узоқ муддатли инвестициялар» (080-сатр) моддаси бўйича юқорида саналган моддаларда ҳисобга олинмаган ва 0690 «Бошқа узоқ муддатли инвестициялар»ҳисобида ҳисобга олинадиган узоқ муддатли инвестицияларга киритилган маблағлар суммаси кўрсатилади.
26. «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар» (090-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 0710 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар — маҳаллий» ва 0720 «Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар — хорижий» ҳисобларида юритиладиган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ҳақиқий қиймати бўйича кўрсатилади.
27. «Капитал қўйилмалар» (100-сатр) моддаси бўйича ҳисоби капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (0800) юритиладиган хўжалик ва пудрат усулида амалга ошириладиган тугалланмаган қурилиш қиймати, фойдаланишга топширилмаган харид қилинган асосий воситалар ва номоддий активлар қиймати, асосий подани шакллантириш харажатлари, шунингдек ерни, молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришга ва бошқа воситаларга қўйилмалар суммалари кўрсатилади.
28. «Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари» (110-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 0910 «Олинган векселлар», 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар», 0930 «Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари», 0940 «Бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар» ҳисобларида юритиладиган олинган векселларнинг узоқ муддатли қисми, молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар учун олинадиган тўловлар қолдиғи, ходимларнинг узоқ муддатли қарзи ва бошқа узоқ муддатли дебиторлик қарзлари кўрсатилади.
29. «Узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» (120-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 0950 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи», 0960 «Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар», 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» ҳисобларида юритиладиган вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи, дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар ва бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар кўрсатилади.
30. «I бўлим бўйича жами» (130-сатр) моддаси бўйича 012, 022, 030, 090, 100, 110, 120-сатрлар бўйича сумма кўрсатилади.
31. «Товар-моддий захиралари, жами» (140-сатр) моддаси бўйича 150, 160, 170, 180-сатрларда кўрсатилган ишлаб чиқариш захираларининг қолдиқлари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот ва товарлар суммаси кўрсатилади.
32. «Ишлаб чиқариш захиралари» (150-сатр)моддаси бўйича материалларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (1000) ҳисобга олинадиган хом-ашё захиралари, сотиболинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғилар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, идиш ва идишбоб материаллари, инвентар ва хўжалик жиҳозлари, қайтариладиган чиқиндилар ва бошқа моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи кўрсатилади.
Ушбу модда бўйича, шунингдек, ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (1100) ҳисобга олинадиган ёш ҳайвонлар; бўрдоқига яйловда боқилаётган катта ёшдаги ҳайвонлар; паррандалар; ёввойи ҳайвонлар; қуёнлар; асалари оиласи; сотиш учун асосий подадан чиқарилган (бўрдоқига боқиш учун қўйилмаган) катта ёшдаги чорва моллар; аҳолидан сотиш учун қабул қилинган чорва молларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади.
Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи ҳисоблар (1500) ва материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи ҳисоблардан (1600) фойдаланилганда ушбу ҳисобларда кўрсатилган қимматликлар «Ишлаб чиқариш захиралари» моддаси бўйича акс эттирилади.
33. «Тугалланмаган ишлаб чиқариш» (160-сатр) моддаси бўйича ҳисоби асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи ҳисоблар (2000), ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисоблар (2100), ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи ҳисоблар (2300), хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (2700) амалга ошириладиган тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тугалланмаган ишлар (хизматлар) бўйича харажатлар кўрсатилади.
34. «Тайёр маҳсулот» (170-сатр) моддаси бўйича ишлаб чиқариши тугалланган, синов ва қабул қилишдан ўтган, буюртмачилар билан шартнома шартларига кўра барча қисмлар билан бутланган ва техник шартлар ҳамда стандартларга мувофиқ бўлган буюмлар қолдиғи, кўргазмада бўлган ва бошқа корхоналарга комиссияга (консигнацияга) берилган, тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (2800) ҳисобга олинадиган тайёр маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи кўрсатилади. Кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотлар ва топширилмаган ишлар тугалланмаган деб ҳисобланади ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида кўрсатилади.
35. «Товарлар» (180-сатр) моддаси бўйича омборлардаги товарлар қолдиқлари қиймати, чакана савдодаги товарлар қиймати, кўргазмада бўлган ва бошқа корхоналарга комиссияга (консигнацияга) берилган товарлар қиймати, прокатдаги буюмлари, товар билан банд бўлган ва бўш идишлар қиймати, йўлдаги товарлар, савдо устамасини чегирган ҳолда савдо ёки умумий овқатланишда ўз фаолиятини амалга оширадиган корхоналар харид қилган ҳисобга олинадиган бошқа товарлар қиймати кўрсатилади ва уларнинг ҳисоби товарларни ҳисобга олувчи ҳисобларида (2900) юритилади.
36. «Келгуси давр харажатлари» (190-сатр)моддаси бўйича келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобларда (3100) акс эттирилган, ҳисобот даврида амалга оширилган, лекин у тааллуқли бўлган муддат давомида кейинги ҳисобот даврларида молиявий-хўжалик фаолияти харажатларига киритиладиган харажатлар суммаси кўрсатилади. Бундай харажатларга оммавий ахборот воситалари нашрига обуна бўйича харажатлар, олдиндан тўланган ижара ҳақи ва бошқалар киради.
37. «Кечиктирилган харажатлар» (200-сатр) моддаси бўйича кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (3200) ҳисобга олинган вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг жорий қисми, дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган харажатлар ва бошқа кечиктирилган харажатлар кўрсатилади.
38. «Дебиторлар, жами» (210-сатр) моддаси бўйича 220, 240, 250, 260, 270, 280, 290, 300, 310-сатрларда кўрсатилган харидорлар ва буюртмачилар қарзлари, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзи, мол етказиб берувчилар, пудратчилар, ходимларга берилган бўнаклар; бюджетга, давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тўловлари; таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи ва турли дебиторларнинг қарзлари суммасининг умуми сифатида жами дебиторлик қарзи кўрсатилади.
211-сатрда маълумот учун дебиторлик қарзининг муддати ўтказиб юборилган қисми кўрсатилади.
39. «Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзи» (220-сатр) моддаси бўйича шубҳали қарзлар бўйича резерв чегирилган холда буюртмачилар (харидорлар)га сотилган маҳсулот, товарлар, топширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун қарзлар кўрсатилади.
40. «Ажратилган бўлинмаларнинг қарзи» моддаси бўйича (230-сатр) ҳисоби 4110 «Ажратилган бўлинмалардан олинадиган ҳисоблар»да юритиладиган ажратилган бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)нинг жорий қарзи акс эттирилади. Мазкур модда бўйича ахборотлар маълумот учун келтирилади.
41. «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзи» (240-сатр) моддаси бўйича ҳисоби 4120 «Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган ҳисоблар»да юритиладиган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг жорий қарзлари (ички идоравий ҳисоб-китоблари) акс эттирилади. Шўъба ва (ёки) қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 октябрда 50-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-сонли БҲМС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби»га (рўйхат рақами 580, 1998 йил 28 декабрь) мувофиқ бош жамиятнинг молиявий ҳисоботида консолидацияланиши лозим.
42. «Ходимларга берилган бўнаклар» (250-сатр) моддаси бўйича ходимларга меҳнат ҳақи бўйича, хизмат сафарларига, умумхўжалик харажатларига ва бошқа келгуси ҳисоб-китоблар бўйича берилган бўнаклар суммаси кўрсатилади. Ходимларга берилган бўнаклар ҳисоби ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи ҳисобларда (4200) юритилади.

Download 165.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling