1. Табиий ресурслар / Ер]


Download 388.66 Kb.
bet6/6
Sana18.06.2023
Hajmi388.66 Kb.
#1565568
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
911 16.11.2019

СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Механизм

Муддатлар

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Тегишли қарор билан шаҳарларнинг бош режаси тасдиқланади.
Тегишли қарор билан қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаси тасдиқланади.

Заруратга кўра

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

1. Турар ва нотурар жой, ишлаб чиқариш ва бошқа бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги лойиҳа ҳужжатларини тайёрлайди.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли Халқ депутатлари кенгашига лойиҳа ҳужжатларини юборади.

Заруратга кўра

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли Халқ депутатлари кенгаши

1. Материалларни кўриб чиқиш ва очиқ муҳокамани ўтказиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.

Заруратга кўра

2. Қарорни эълон қилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 1 иш куни мобайнида

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

1. Очиқ муҳокама ўтказилиши тўғрисида мулкдорларни хабардор қилади.

2 иш куни мобайнида

2. Очиқ муҳокама ўтказилишини ташкиллаштиради.

15 кун мобайнида

3. Баённома тузади ва уни эълон қилади.

Очиқ муҳокама ўтказиладиган кун

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли Халқ депутатлари кенгаши

1. Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.

Заруратга кўра

2. Қарорни эълон қилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.

Қарор қабул қилинганидан сўнг 1 иш куни мобайнида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари

3. Мулкдорларга турар ва нотурар жой, ишлаб чиқариш ҳамда бошқа ва иншоотларнинг ташқи кўринишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги лойиҳа ҳужжатларни ва қарорни етказиб беради.

Қарор олингандан сўнг 1 иш куни мобайнида

6-босқич

Мулкдор

Ҳудудни ривожлантириш ва архитектура қиёфасини яхшилашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширади

Лойиҳада кўрсатилган, бироқ 2 йилгача бўлган муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 6-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан».
2. Қуйидаги мазмундаги 121-банд қўшилсин:
«121. Етказилган зарарларни қоплаш ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан жамғармалар кузатув кенгашларининг қарорларига асосан тегишли равишда маблағ келиб тушган туман ва шаҳарларга ажратилади, зарур ҳолларда ҳудудий кузатув кенгаши қарори асосида бошқа туман ва шаҳарларга етказилган зарарларни қоплаш учун йўналтирилади.».
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 29 май 97-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 37-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги «Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-257-сонли қонуни)» 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорига 3-илованинг 2-бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 20-21-сон, 204-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони)» 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сон қарорига илованинг 4-банди.


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.11.2019 й., 09/19/911/4028-сон)

Download 388.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling