1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Сотувчи харидорнинг ҳуқуқлари ва битим тузилишидаги кафолатлар


Download 150.09 Kb.
bet24/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

6.4. Сотувчи харидорнинг ҳуқуқлари ва битим тузилишидаги кафолатлар
Ҳар хил олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, товар алмашиш операцияларига тегишли битимлар шартнома асосида маълум юридик қонунларига мос равишда амалга оширилади. Бу қонунлар сотувчи, харидор хуқуқларини ва битим тузиш кафолатини белгилайди.
Сотувчининг хуқуқи мулкдор хуқуқларини ҳимоя қилишда намоён бўлади, яъни мулкдор сотувчига қуйидаги хуқуқларни беради: корхонани тўла хўжалигини олиб бориш, мулкдан фойдаланиш, сотиш кабилар. Бу хуқуқлар қонун томонидан ҳимоя қилинади.
Кўрсатилган қонуният ҳолатлари савдо битимларида сотувчининг харидор томонидан битимга асосан пул тўланишига қадар мулкига эгалик хуқуқини акс эттиради. Бу хуқуқ, сотувчида мулк харидорга берилган бўлишига карамай сақланиб қолади, яъни харидор унга мулкни берилгани тўғрисидаги ҳужжатни олган, аммо битим бўйича хақ, тўламагани учун.
Агар мулк (товар) миқдори битимда кўрсатилганидан кам ёки ортиқ, бўлса, харидор сотиб олинаётган мулкдан (товардан) воз кечиши мумкин. Ундан ташқари ҳар қандай истеъмолчи қўйидаги хукуқларга эга: ўз манфаатини давлат томонидан ҳимоя қилиниши; товарни зарурий сифатда бўлиши; товарларни хавфсиз бўлиши; товар тўғрисидаги тўла-тўкис ахборот; керакли сифатга эга бўлмаган товардан кўрган зарарни тўла қопланиши; судга ва бошқа ваколатли давлат идораларига бузилган хуқуқни ҳимоя қилиш ва қонун билан ҳимояланувчи манфаатини поймол қилгани ҳақида мурожаат этиш; истеъмолчилар жамоат бирлашмалари тузиш.
Бу хуқуқлар билан бир қаторда қонунчилик томонидан кўзда тутилган ва кафолатланган истеъмолчиларнинг бошқа хуқуқлари ҳам бўлиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси баъзи товар турлари ва баъзи шартномалар буйича «Истеъмолчилар хуқуқини ҳимоя қилиш» қонуни ва бошка қонуният ҳужжатларини ишлатилиш хусусиятларини аниқлаб бериши мумкин.
Кафолатли мажбуриятлар ва уларнинг мухлати меъёрий-техник ҳужжатлар билан ёки ёзма шаклдаги шартнома билан аниқланади, шунингдек қонунчилик томонидан белгиланади.
Кафолатли мухлат товар сотилган кундан бошлаб, агар сотилган вақти номаълум бўлса, ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Яроқлилик муҳлати меъёрий-техник ҳужжатлар ёки шартнома билан, озиқ-овқат товарлари учун фақат ишлаб чиқарувчининг меъёрий-техник хужжатлари билан белгиланади ва тайёрланган кундан бошлаб ҳисобланади.
Баъзи бир техник жиҳатдан мураккаб (автомашина, мотоцикл, телевизор), хар хил алоҳида қисмлар билан йиғилувчи товарлар учун кафолатли муддат унинг қисмлари учун алоҳида ўрнатилиши мумкин (шиналар, аккумуляторлар, кинескоплар ва бошк,алар). Кафолатли муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш қатъий ман этилади. Баъзи бир туриб қолган маҳсулотларни махсус ваколатли идораларнинг рухсати билан зарурий экспертизалар ўтказилгандан кейин сотишга рухсат берилади.

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling