1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Тадбиркорликнинг фанининг объекти ва предмети


Download 150.09 Kb.
bet2/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

1.2. Тадбиркорликнинг фанининг объекти ва предмети

Ҳар қандай фан ўз объектига эга бўлади. Бундай объектнинг мавжудлиги у ёки бу фаннинг вужудга келиши, шаклланиши ва тараққий этишининг дебочаси ва муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам фаннинг объектини аниқлаш доимийлигида унинг предмети, вазифалари ва тадқиқ этиш мантиқи, шунингдек унинг бошқа фанлар билан боғлиқлигини ҳам ўрганиш талаб этилади.


Биз ўрганишга киришган фаннинг объекти бўлиб тижорат ва тадбиркорлик ҳисобланади.
Энциклопедик луғатда «тадбиркорлик» тушунчаси қуйидагича талқин этилади;
Тадбиркорлик - фуқароларнинг фойда ёки шахсий даромад олишга қаратилган, ўз номидан ва ўз мулкий жавобгарлиги остида ёки хуқуқий шахснинг номидан ва хуқуқий шахснинг хуқуқий жавобгарлиги остида амалга ошириладиган мустақил ташаббускорлик фаолиятидир.
Тад6иркорлик шундай фаолиятки, бунда фойда олиш мақсадида маблағ сарфланади ва ўз манфаатини кўзлаган ҳолда жамиятга фойда келтиради.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунида тадбиркорликка қуйидагича изоҳ берилган:
Тадбиркорлик - мулкчилик субъектларининг моллар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ёки даромад олишга қаратилган амалдаги қонунлар доирасида ташаббускорлик билан фаолият кўрсатишдир.
Кўриниб турибдики бу аниқлик киритишда тадбиркорликни белгилашнинг муҳим элементи - шахсий фойда олишнинг жамият манфаатлари билан боғланиши келтирилмаган.
Тадбиркорлик субъектлари бўлиб алоҳида хусусий шахслар, шунингдек шериклар жамоаси бўлиши мумкин. Тадбиркорлик субъекти сифатида хусусйй шахслар, одатда ягона шахсий оилавий корхоналарни очадилар. Бундай тадбиркорлар ўз меҳнатларини сарфланиши билан чекланадилар ёки ёлланма ишчи кучидан фойдаланадилар. Шериклик жамоалари сифатида турли хўжалик ассоциациялари: ижара жамоалари, очиқ ёки ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари, турли уюшмалар, ширкатлар ва бошқа кўринишларда намоён бўлади.
Хўжалик ассоциацияси - маълум масалаларни ҳал этиш учун ишлаб чиқариш - хўжалик фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида тузилган, корхоналарнинг шартномавий бирлашмасидир. Бунинг аъзолари ўзларига тегишли молиявий ва моддий ресурсларнинг бир қисмини бирлаштирадилар. улар ассоциациянинг бошқа аъзолари билан келишилган ҳолда, бошқа хўжалик юритувчи бирлашмалар таркибига киришлари мумкин.
Тадбиркорликнинг муҳим жиҳатларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- хўжалик субъектларининг мустақиллиги ва эркинлиги. ҳар бир тадбиркор у ёки бу масалани ҳал этишда, ҳуқуқий меъёрлар доирасида, қарор чиқариш эркинлигига эгадир:
- иқтисодий манфаатдорлик. Тадбиркорнинг асосий мақсади мумкин қадар кўпроқ фойда олишдир. Шу билан бир қаторда, тадбиркор ўзининг шахсий манфаати йўлида иш юритар экан, жамият манфаати йўлида фойда келтиради:
- жавобгарлик ва таваккалчилик. Энг ишончли ҳисоб-китоблар қилинганда ҳам ноаниқликлар, таваккалчилик сақланиб қолади. Тадбиркорликнинг юқорида келтирилган жиҳатлари ўзаро боғлиқ бўлиб, бир пайтда ҳаракатда бўлади.
Тадбиркорлик фаолиятини тўғри бошқариш учун бу соҳада ижтимоий тараққиётнинг объектив иқтисодий қонунларини намоён бўлиши шаклларини билиши керак бўлади. Бошқариш ва ташкил этишнинг замонавий тамойиллари ва илғор усулларини қўллай олиш зарур. Бунга ўрганилаётган фаннинг предметини билиш ёрдам беради.
Иқтисодий муносабатларнинг фаол иштирокчиси бўлган инсоннинг ўзи учун бирор бир ишни ташкил этиш тамойиллари ва усуллари биз ўрганаётган фаннинг предмети бўлиб ҳисобланади.
Ҳар қандай фаннинг предметини ўрганиш маълум усуллар ёрдамида амалга оширилади. Бу усуллар жамият ривожланишининг объектив воқеликларини ўрганишнинг ўзига хос воситаси бўлиб ҳисобланади. Биз ўрганаётган курсда ҳам, худди бошқа иқтисодий фанлардаги каби бир-бири билан боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи усуллар тизими қўлланилади.
Уларнинг узвий бирлигини ифодаловчи усуллар йиғиндиси методология деб аталади.
Муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда тарихий усул ҳам кенг қўлланилади. Бу усул тараққиётнинг ҳар бир босқичини конкрет хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради, шунингдек таҳлил усулидан фойдаланиш ва у ёки бу даврга мос равишда илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш учун замин яратади.
Тарихий усул ёрдамида тараққиёт жараёнида нималар бўлиб ўтган, қандай бўлган ва нималар бўлаётганини аниқлаш мумкин бўлади.
Биз ўрганаётган фан бир қанча иқтисодий фанлар билан узвий боғлангандир. Бу фан энг аввало ресурсларнинг чекланганлиги шароитида эҳтиёжларни қондириш мақсадида моддий бойликларни ишлаб чиқариш тақсимлаш ва истеъмол этишда кишиларнинг ва гуруқларнинг хулқ-атворларини, ҳатти-ҳаракатларини ўрганувчи «Иқтисодийёт назария” фани билан боғлиқ.
Шунингдек бу фан “Микроиқтисод”, “Савдо корхонаси иқтисоди”, “Менежмент”, “Маркетинг”, “Иқтисодий статистика” “Тадбиркорлик асослари”каби фанлар билан ҳам боғлиқдир.
Ўрганилаётган курснинг вазифалари республиканинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жадаллаштиришнинг объектив шарт-шароитлари ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишлари билан белгиланади. Уларнинг асосийлари қўйидагилар:
- тадбиркорлик соҳасида давлатнинг иқтисодий стратегия ва тактикасини амалга ошириш йўлларини ўрганиш;
- бозор муносабатларини илмий асосларини ўрганиш ва эгаллаш ҳамда тадбиркорлик ишида сабаб ва оқибат муносабатларини аниқлаш;
- талабаларни тадбиркорлик муаммолари бўйича тегишли билимлар билан қуроллантиришдан иборат.

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling