1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
2.4. Молиявий тадбиркорлик
Тижорат банклари. Юқорида биз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар тижорат банклари ва фонд биржалари билан боғлиқ ҳолда иш олиб борадилар деган эдик. Бозорнинг бу институтларининг моҳияти нимада? Тижорат банки — пул омонатларини (депозит) қабул қилиш ва ми-жозлар топширигига кўра бошқа ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш ишлари билан шуғулланувчи, асосан тижорат ташкилотларига ҳақ тўлаш асосида кредит берувчи акциядорлик кўринишидаги молия-кредит муассасадир. Тижорат банкининг даромад манбаи - депозит ва қарз маблағларнинг фоиз ставкалари ўртасидаги фарқдир. Тижорат банклар операцияси уч гуруҳга бўлинади: пассив (маблағ жалб этиш), актив (маблағ жойлаштириш), тижорат - восита (мижоз топшириғига кўра турли операцияларни амалга ошириш) операцияларидир. Бу банклар тижорат ҳарактеридаги таваккалчилик билан иш олиб борадилар. Чунки улар ўэ мижозларига аввал белгиланган муддатларда фоизларини қўшиб пул беришга мажбурдир. У ёки бу сабабларга кўра мижозлар талаб қилган пайтларда пул бера олмаслик эҳтимолини олдини олиш учун тижорат банклари маълум миқдорда пул заҳирасига эга бўлиши лозим. Фонд биржалари. Молиявий тадбиркорликнинг яна бир элементи, бозор институти фонд биржаларидир. Фонд биржаси, дейилганда - капитал ҳаракатини тезлатувчи ва активларни ҳақиқий қийматини аниқлашга ёрдам берувчи, ташки-лотчилик билан расмийлаштирилган, мунтазам фаолият кўрсатувчи қимматли қоқозлар бозори тушунилади. Фонд биржасининг фаолияти тамойиллари талаб ва таклифни тезкор бошқарилувига асосланади. Фонд биржасида к,иьм/атпи к,оқозпарни айланиши, муомалада бўлиши (котировкаси) таъминланади. Бунинг учун биржанинг муомала бўлими мутахассислари томонидан биржадан ўгувчи барча қимматли қогозларни сотиб олувчилар курслари ва сотувчилар курсларига мунтазам равишда бахо бериб борилади. Бу борада жорий курслар доимий равишда таблода кўрсатиб турилади ва махсус бюллетенларда эълон қилиб борилади. Жорий курслар айни вақтда қайси биржада маълум акцияларни қандай бахоларда сотиб олиш мумкинлигини кўрсатади. Бу нархлар, махсус формулалар орҳали ҳисобланиб, биржа фаолияти индексларини олишда асос-иқтисодий ақволни белгиловчи ўзига хос барометр ҳисобланади. Фирма ва корхоналар чет элда биржаларда иштирок этмайдилар. Одатда улар биржаларда банк, биржанинг ёки холдинг брокерлик компаниялари орҳали қатнашадилар. Бундай аъзолар сони бошқарилади ва уларнинг обрў-эътибори бенуқсон бўлиши .шарт. Бундан ташҳари бундай аъзолик пул талаб қилади. Масалан, Нью-Йорк фонд биржасида хар бир ўриннинг нархи 450 дан 6000 долларгача ўзгариб, туради, аъзолар сони эса 1469 нафар бўлиб, ўзгармайди. Шу билан бир қаторда капитализмнинг давлат-монополия шароитида қимматли қоғозлар савдоси биржаларининг роли бир мунча камайди. Бунинг асосий сабаби қимматли қоқозлар савдосининг катта қисмини биржалар воситачилигисиз ўз қўли остига олган, қувватли кредит-молиявий институтларнинг вужудга келганлигидир. Шунингдек қимматли қоқозлар савдоси биржа ролининг пасайишига давлат томонидан чиҳарилаётган заёмлар хажмини ортиб бораётганлиги ҳам ўз таьсирини кўрсатмоқда. Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling