1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Шериклар ўртасидаги ўзаро муносабатлар


Download 150.09 Kb.
bet15/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

4.3. Шериклар ўртасидаги ўзаро муносабатлар

Бизнесдаги муваффақият маълум даражада тадбиркорнинг шериклари билан алоқаси қанчалик тўғри тузилганлигига боғлиқ.


Шерик деб, бирор бир биргаликдаги фаолиятнинг иштирокчисига айтилади. Бир ёки бир неча тадбиркорлик лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошираётган корхона ва ташкилотлар ҳам шерик бўлишлари мумкин.
Тадбиркорнинг шериклари билан алоқаларини мустақкамлашда қуйидагилар катта аҳамиятга эга:
• умумий ғояга қизиққан ва уларни амалга оширишга тайёр бўлган шериклар билан алоқа ўрнатиш. Шерикларни маънавий қўллаб -қувватлашлари учун эмас, балки, биргаликда унумли ишлаш учун танлаш керак. Ҳар бир шерик фирма ривожи учун ўз қиссасини, тажриба ва маълум малакаларини қўшиши керак.
• қариндош ва дўстлар билан ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор бериш керак, чунки, бизнес тадбиркорлик хавф-хатар асосида кўрилади;
• бошлиқ билан тузилган келишув (контракт) шартларига қаттиқ риоя қилиниши керак. Бунда қайси шерикнинг фаолиятга қушадиган ҳиссаси (пули, хом ашё, жиҳоз, мехнат сарфи) албатта акс эттирилиши лозим;
• агар шерик фирманинг меҳнат жамоасига қушилмоқчи бўлса, у ҳолда унинг мажбуриятларини бажариш муддати, ишга кириш вақти ва иш кунининг давомийлиги белгилаб берилиши керак:
• ҳақ тўлаш шартлари;
• ижтимоий имтиёзлар (берилган булса);
• корхона бошқарилишидаги иштироки;
• йил натижалари буйича дивидентлар тўлаш шартлари;
• ишдан ўз ҳоҳиши билан ёки турли хилдаги ножуяликлар оқибатида бўшагандан ўз улушини олиш ва ҳоказолар таъминланади.
Контрактда томонлар ҳоҳиши билан бошқа масалалар ҳам кўрсатилиши мyмкин. Контракт, одатда, маълум муддатга тузилади, томонлар унга қўл қўядилар ва биттадан нусхани олиб қоладилар.
Фирма ёки тадбиркор томонидан товар етказиб берувчи ва пудратчиларни тўғри танлаш муҳим маънога эга. Улар муносабатининг тавсифи буюртмачи фирмасининг тижорат муваффакиятига боғлиқдир. Ки-чик бизнесдаги тадбиркор структуралар ўзларининг муносабатларини қўйидагиларни ҳисобга олиб ўрнатишлари керак:
• хом-ашёларга сарфни, уларнинг сифати ва етказиб бериш муддатига зарар етказмасдан камайтириш;
• буюртмачи-корхоналар томонидан бир неча товар етказиб берувчилар билан узоқ муддатли муносабатларни йўлга солиш мақсадга мувофиқлиги;
• товар етказиб берувчиларга кафолатланган бозор, зақиралар ёки буюртма қиссасини қайтадан тақсимлаш, сармоядор субпудратчилар фойдасига ҳал бўладиган узоқ муддатли шартномалар тузилиши. Мол етказиб берувчилар билан янги муносабатларнинг моҳияти қуйидагича:
• маълумотларнинг эркин алмашинуви;
• турли йуналишларда, бошқарувнинг турли поғоналарида кўп миқдорда алоқа ўрнатиш;
• умумий ишлаб чиқариш муаммоларини биргаликда ечишга, янги маҳсулот технологияларини ишлаб чиқишга субпудратчиларни жалб қилиш.
Бизнесга америкачасига ёндашишда: ишлаб чиқарувчи ва мол етказиб берувчилардан иборат гурухдан энг яхши команда чиқади. Ишбилармон шериклар ўртасидаги янги тизимни ўрнатади:
• буюртмачи фирмага хомашёни, яримтайёр ҳолдаги маҳсулотларни бир маромда етказиб бериш, ишлаб чиқаришни тезлаштириш, истеъмолчиларнинг ҳар бир талабининг ўзгаришига тезда жавоб бериш қоби-лиятини ривожлантириш, ҳаражат даражасини камайтириш, унга етказиб бериладиган хомашё ва комплектловчи буюмлар сифатини кўтариш;
• мол етказиб берувчи фирмага ўз маҳсулотининг нисбатан узоқ муддатга сотув бозори кафолатланганлиги билан боғлиқ бўлган барча афзалликларни яратиб бериш.
Ғарбда ўтказилган кузатувлар компаниялар ўзларининг асосий шериклари билан иш юзасидан муносабатларида янги қонун қоидаларини қўлланиши қуйидаги ижобий натижалар беришини кўрсатди:
• ишлаб чиқариш майдонларига талаб 40—70% га камаяди;
• фирманинг қўшимча ҳаражатлари 30—50% га камаяди;
• тугалланмаган қурилиш ва ишлаб чиқариш захиралари ҳажми 50—100 фоизга камаяди;
• ишлаб чиқаришнинг умумий сарф харажати 30—50 фоизга камаяди;
• яроқсиз маҳсулот даражаси 2 дан 0,01 фоизгача камаяди.
Ишбилармонлик муносабатларининг янги тартиб тарафдорлари, бу натижалар бир-бирига катта фирманинг кичигига хурмат билан муносабатда, ўз-ўзини бошқариш ва шериклар ўртасида ўзаро ишонч бўлмаганда, бу натижаларга эришиш мумкин эмас эди, деб ҳисоблайдилар.



Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling