1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Иқтисодиётга давлат аралашувининг шарт-шароитлари


Download 150.09 Kb.
bet11/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

2.2. Иқтисодиётга давлат аралашувининг шарт-шароитлари
Давлат фақат маълум шарт-шароитлар юзага келган тақдирдагина иқтисодиётга аралашади. Бу шарт-шароитлар позитив ва негатив бўлиши мумкин.
Негатив шароитлар инсон фаолиятининг барча соҳаларида тадбиркорлик фаолиятига ва мамлакатнинг бутун иқтисодиётига негатив (салбий) таъсир кўрсатувчи турли воқеликлардир. Бу воқеликлар моҳияти жиҳатидан турли-туман бўлиб, давлат уларни олдиндан ва ўз вақтида кўра олиши ва уларни таъсир кучини камайтириш ва бутунлай бартараф этиш чораларини кўриши лозим.
Давлат аралашуви лозим бўлган бундай шароитларга қуйидагилар киради: миллий ҳавфсизлик талаби, жамиятдаги ижтимоий мураккаблик, иқтисодиётдаги негатив воқеликлар (ишлаб чиқариш даражасини пасайиб кетиши, инфляция, ишсизликнинг юқори даражаси, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни жаҳон бозори рақобатига чидамсизлиги, инвестициянинг пасайиши ва бошқалар}, атроф муҳитни ифлосланиши.
Позитив шарт-шароитларга инсон фаолиятининг турли соҳаларидаги, тадбиркорлик фаолияти ва иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатувчи турли воқеликлар киради. Давлатнинг бу борадаги вазифаси бу воқеликларни ўз вақтида кўра билиш ва уларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўришдан иборатдир.
Юзага келгак шарт-шароитларни билиш давлатни аралашуви учун етарли бўлмасдан, балки бундай шароитларни келтириб чиқарган мезонлар аниқланиши лозим. Масалан, негатив воқеликлар жумласига инфляция, ишсизлик, ишлаб чиқаришнинг пасайиши, бюджет тақчиллиги, инвестиция фаолиятини сустлашуви ва бошқалар киради. Давлат аралашуви учун уларнинг мезонларини билган ҳолда, олдини олиш чоралари кўрилиши керак.
Ишсизлик - бозор иқтисодиётининг ажралмас унсуридир. Ишсизлик даражаси ишчи кучининг 4-6 % ни ташкил этганда нормал ҳисобланади. Ишсизликнинг табиий даражаси, янада маъқулроқ, фойдали ишни излаш, мавсумий ишлар, шунингдек у ёки бу касбларга талабни ўзгариши билан боғлиқдир.
Шу сабабли, ишсизлик даражаси табиий ишсизлик даражасидан ортиб кетган тақдирда, яъни ишлаб чиқаришнинг қисқариши билан боғлиқ циклли ишсизлик юзага келганда давлат уни бошқара бошлайди. Шундай қилиб, ишсизликнинг мезони уни табиий ишсизликка солиштириш орқали аниқланади.
Инфляция — товар ва хизматлар ҳақининг умумий ортиши бўлиб, ишсизликка нисбатан мураккаб воқелик ҳисобланади. Инфляция жаҳондаги барча мамалакатларга хосдир, чунки товар ва хизматларнинг нархлари доимий бўлмасдан, ҳаракатда бўлади. Шу сабабли маълум даражагача инфляция жиддий ҳавф туғдирмайди, лекин унинг даражаси ортиб кетса, иқтисодиёт ва жамиятга кўп кўнгилсизликларни олиб келиш мумкин. Инфляциядан ҳам кўнгилсизрок; негатив воқелик деярли мавжуд эмас. Шунинг учун, инфляцияни назоратдан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун давлат, бу жараённи доимий кузатиб туриши шарт. Давлат томонидан кўриладиган чоралар инфляция даражасига, шунингдек, уни келтириб чиқарган сабабларга боғлиқдир. Инфляция икки хил, хусусан: талаб инфляцияси ва таклиф инфляциясига бўлинади. Буларнинг хар иккиси ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, уларни «даволаш» ҳам турличадир.
Бюджет тақчиллиги — давлат харажатлари, киримлардан ортиб кетганда кузатилади.
Давлат ўз функциясини бажарар экан, мавжуд қонунчилик актларга ва ҳарорларга тузатиш киритиш ва қабул қилиш, шунингдек маълум иқтисодий сиёсат юритиш борасида иқтисодий ва маъмурий усулларини қўллайди. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар тажрибаси кўрсатдики, инқирозли ҳолатларда иқтисодиётни ислоҳ қилинишида давлатнинг роли кучаяди ва аксинча унинг роли барқарорлик ва жонланиш даврларида пасаяди. Аммо барча холатларда ҳам давлат тадбиркорлик фаолиятига шундай таъсир кўрсатиш йўлини тутиш керакки, бунда бозор асосларини бузилишига ва инқироз ҳолатларини юзага келишига йўл қўймаслик лозим.
Давлат томонидан иқтисодиётни бошқариш учун мўлжалланган иқтисодий дастаглар турли-туман бўлиб, уларнинг аосийлари: солиқлар, даромад ва ресурсларни қайта тақсимланиши, давлат тадбиркорлиги фаолияти, кредит-молия механизми ва бошқалардир.
Маъмурий усуллар, яъни тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиш усуллари, давлат томонидан, у ёки бу масалани ҳал этишда иқтисодий усуллар тўқри келмаган ёки самарасиз бўлган ҳоллардагина қўлланилади. Жаҳон тажрибасини кўрсатишича маъмурий усуллардан фойдаланиш қуйидаги соҳаларда энг самарали натижаларни беради:
— табиий давлат монополияси (темир йўл транспорти, алоқа, фундаментал фан);
— атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ресурслардан фойдаланиш;
— сертификация, стандартлаштириш, метрология;
— ижтимоий сиёсат, авваламбор бунга аҳолининг хаёт кечириш тарзининг минимал даражасини аниқлаш ва уни таъминлаш (энг кам иш ҳақини кафолатланиши, ишсизлик нафақаси ва қ.к.) киради.
Давлатнинг фискал (бюджет) сиёсати. Бу сиёсат иқтисодиётни жонлантириш ва барқарорлаштириш . мақсадида давлат бюджети ва солиққа тортишни бошқарилишини билдиради. Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятига таъсир кўрсатишнинг бундай механизми умуман олганда қуйидагилар орқали ифодаланади:
Ишлаб чиқаришни қисқариши даврида талаб мажмуасини ошириш мақсадида, давлат жамоат ишларига (йўл, кўприк ва бошқа объектлар қурилиши), турли давлат дастурларини амалга оширишга қилинадиган харажатларини кўпайтиради ва шу орқали кўп тармоқлар ва фирмалар ишини жонлантиради. Иқтисодиётни кўтариш учун давлат ўз харажатларини, яъни аҳоли ва корхоналардан олинган солиқ миқдорини камайтириш орқали таъсир кўрсатади. Аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжи ортади, корхоналарда эса инвестиция қилиш учун имкониятлари ортади, натижада иқтисодиётни жонланиши кутилади. Давлат солиқ тизими тадбиркорлик фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатади. Солиқ тизими давлат манфаати учун фаолият кўрсатаётган корхоналарга имтиёзлар берилишини кўзда тутади.
Давлат харажатларини камайиши, маълум маънода бюджет тақчиллигини пасайишига олиб келади, натижада инфляция жараёни секинлашади.
Бироқ макро бошқарув . фақат давлат органлари томонидан кўрсатилувчи таъсир билан чекланиб қолмайди, чунки давлат ўз ҳаражатларини амалга оширишда кечикиб қолиши эҳтимолдан узоқ эмас.
Шу сабабли бозор иқтисодиётида ўз-ўзини ташкил этиш ва ўз-ўзини бошқариш мавжуд бўлиб, улар иқтисодиёт соҳасида негатив жараёнлар юзага келиши билан дарҳол ҳаракатга келадилар. Улар масалан, автоматик тарзда солиқ киримларини ўзгаришини таъминлайдилар. Хусусан, солиқ тўлашнинг прогрессив тизими даромад миқдорига ҳараб солиқ миқдорини аниқлайди. Даромад ортиб бориши билан солиқ ставкаси, давлат томонидан олдиндан белгилаб қўйилган тартибда, ортиб боради.
Пул - кредит сиёсати — банк фоизларини, пул массаси ва кредитларни давлат томонидан мақсадли бошқарилувини англатади. Бюджет сиёсатидан фарқли ўлароқ, пул-кредит сиёсати ишлаб чиқаришни ва инфляцияга қарши курашиш имконини беради. Бу сиёсатнинг моҳияти давлатнинг пул массасига ва фоиз ставкасига таъсирида ва уни ўз навбатида истеъмол ва инвестиция талабига таъсирида намоён бўлади.
Пул — кредит сиёсатини юритилишида марказий банк алоҳида рол ўйнайди.
Давлат ўз қимматли қоғозларини сотиш ва сотиб олиш орқали иқтисодиётга ва инфляцияга салмоқли таъсир кўрсатиши мумкин.
Илмий-техника сиёсати. Илмий - техника жараёнини жадал-лаштирилиши иқтисодий салоҳиятни оширилишини ва мамлакатни қувватли индустриал давлатга айлантирилишини мухим омилидир.
Давлатнинг ягона илмий-техник сиёсати деганда фан ва техникани ривожланиши ва унинг натижаларини халқ хўжалигига жорий этилишини таъминловчи мақсадли тадбиркорлар тизими тушунилади.
Ягона илмий-техника сиёсатини амалга оширилишида қатор воситалардан фойдаланилади, уларнинг энг асосийлари: таълим ва академик фанлар соҳасини етарли даражада ва оқилона молиявий таъминоти; илғор амортизация ва инвестиция сиёсатини юритиш; илмий ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш; рақобатчиликни ҳимоя қилиш; бозор субъектларини барчасида янгиликлар ва илғор технологияларни жорий этилишига қизиқиш уйғотиш; халқаро илмий-техника ҳамкорликда фаол иштирок этиш ҳисобланади.
Амортизация сиёсати — давлатни илмий-техника сиёсатини таркибий қисмидир. Амортизация меъёрларини, уларни ажратмалари ва фойдаланишини белгилаш орқали, давлат ишлаб чиқаришни қайта тикланиш суръати ва характерини, биринчи ўринда асосий фондларни янгиланиш тезлигини бошқаради.
Амортизация сиёсатини ишлаб чиқаришида давлат қуйидаги тамойиллар асосида иш олиб боради:
- асосий фондларни ўз вақтида, айниқса инфляция шароитида, қайта баҳолаш;
- амортизация меъёрлари асосий фондларни қайта тикланиши ривожланиши учун етарли бўлиши шарт;
.- корхоналарнинг амортизация ажратмалари фақат белгиланган мақсадда ишлатилади;
- корхона томонидан тезлаштирилган амортизацияни амалга ошириш эҳтимоли;
- амортизация сиёсати асосий фондларни янгиланиши ва илмий-техника жараёнини жадаллаштирилишига таъсир кўрсатади.
Инвестиция сиёсати. Давлатнинг инвестиция сиёсати тадбиркорлик фаолиятига ва мамлакат иқтисодиётига таъсир кўрсатишини муҳим дастаги ҳисобланади.
Инвестиция сиёсати орқали давлат, ишлаб чиқариш ҳажми суръатига, илмий-техника жараёни суръатига, ишлаб чиқариш таркибини ўзгаришига ва кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал этилишига бевосита таъсир кўрсатади.
Умумий кўринишда, давлат инвестиция фаолиятига турлича воситалар орқали таъсир кўрсатади:
- молиявий - кредит ва солиқ сиёсати орқали;
- ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техник қайта қуролланишга инвестиция қилувчи корхоналарга турли имтиёзлар бериш;
- амортизация сиёсати орқали;
- хорижий инвестицияларни жалб этилишига мақбул шароитлар яратиб бериш;
- илмий-техника сиёсатини юритиш ва ҳ. к.

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling