1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Тадбиркорлик иқтисодий-хуқуқий шаклларининг замонавий кўринишлари


Download 150.09 Kb.
bet19/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

5.3. Тадбиркорлик иқтисодий-хуқуқий шаклларининг замонавий кўринишлари
Тадбиркорликнинг бир неча замонавий иқтисодий-хуқуқий шаклларини кўриб чиқамиз. Консигнация - шартнома комиссиясининг кўринишларидан бири бўлиб, товар сотиш билан боғлиқ тадбиркорлик соҳасида кенг қўлланилади. Консигнация шартномаси тузилади ва бу шартнома товар эгасининг (консигнантнинг) товарни маълум шартлар асосида сотиш борасида воситачига (консигнаторга) берадиган топшириғидан келиб чиқадиган томонларнинг мулкий муомалаларини бошқаради. Шартномада, одатда жўнатилган товар, уни сотиш шарти (лимит нархи) ва сотиш муддати кўрсатилади. Консигнатор товарни сотилгунга қадар ўз омборида сақлайди ва консигнант манфаати йўлида суғурта қилади. Консигнатор товарни ўз номидан, лекин консигнант ҳисобига сотади. Муддатида сотилмай қолган товар, агар консигнация шартномасида воситачи консигнатор томонидан амалда сотиб олиниши лозим бўлган товарни бир қисми қайтариб берилиши ҳақида келишилмаган бўлса, сотувчига қайтарилади.
Франчайзинг тадбиркорлик шакли тарзида АҚШ, Япония ва Ғарбий Европа мамлакатларида кенг қўлланилади. Бу, корхоналарнинг бозордаги ўзига хос ўзаро муносабатларини билдиради. Франчайзинг муносабатларининг моҳияти шундаки, франчайзер деб номланувчи йирик ва нисбатан барқарор фирма, франчайзи деб аталувчи, ҳозирча бизнесда ўзининг иқтисодий ўрнига эга бўлмаган кичик корхонага, аниқ белгиланган муддат ичида ва белгиланган жойда франчайзер томонидан қўлланиб келинган унинг томонидан такомиллаштирилган технологиядан, ноу-хау, савдо марказидан фойдаланиш ҳуқуқи (франшизу) берилади; франчайзи ходимларини ўқитиш ва консультация бериш имкони берилади. Франчайзер ўз шеригига (франчайзига) қурилмалар, хом ашё, материаллар, кредитлар берилиши, унинг кафили бўлиши мажбуриятларини бажариши мумкин.
Франчайзингни амалга ошириш учун шериклар мазкур фаолиятни ташкил этиш борасида шартнома тузадилар. Бу шартноманинг предмети — франчайзи томонидан франчайзернинг бизнес юритиш ҳуқуқларидан бири, унинг мавқеи ва номидан фойдаланиш ҳуқуқидир.
Бинобарин, бизнеснинг исталган тури бўйича франчайзнинг шартларига асосан франчайзернинг имкониятлари ва хуқуқларини унинг шериги бўлмиш франчайзига берилиши бўйича шартнома тузилади.
Франчайзер томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб қувватлашлар, шартномада белгиланган микдорда ва тартибда ҳақ тўлаш эвазига амалга оширилади.
Товар тақчиллиги ва молиялаштириш манбаларининг чекланганлиги шароитида тезкор лизингни қўлланилиши муҳим аҳамият касб этади. Лизинг компанияси, ижарачи томонидан ишлаб чиқариш мақсадлари йўлида фойдаланилиши мўлжалланган машина-жиҳозларини, транспорт воситаларини, омбор биноларини сотиб олади ва уларга эгалик хуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Тезкор лизинг бўйича шартнома муддати ижара предметининг амортизация муддатидан қисқа бўлади. Шартнома муддати тугаганидан сўнг унинг предмети эгасига қайтарилади ёки янгитдан ижарага берилиши мумкин.

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling