1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
- МАЪРУЗА. Тадбиркорларнинг хўжалик алоқалари
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3.Тадбиркорлик иқтисодий-хуқуқий шаклларининг замонавий кўринишлари 5.4.Кредит берувчи ташкилотларнинг хизматлари
5- МАЪРУЗА. Тадбиркорларнинг хўжалик алоқалари.
5.1.Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик алоқалари. 5.2.Биржа битимлари ва товарларнинг қўйилиши 5.3.Тадбиркорлик иқтисодий-хуқуқий шаклларининг замонавий кўринишлари 5.4.Кредит берувчи ташкилотларнинг хизматлари 5.1.Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик алоқалари Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида эркин тадбиркорликни ривожланишига янгича ёндошилади ва тадбиркорлик фаолиятига шартнома асосида хизмат кўрсатиш орқали хўжалик алоқалари юритилади. Бозорга ўтиш шароитида тадбиркор шартномалар тузади. Шартнома тузиш ўтган даврда фақат истеъмол соҳасида қўлланилар эди. Масалан, авваллари шартномалар асосан фуқаролар томонидан олди-сотди ишларини амалга оширилишида, иш ҳақи олишда ва қ. к.ларда тузилар эди. Энди эса бу шартномалар брокерлар томонидан биржаларда кенг татбиқ этилмоқда. Тадбиркорлик операцияларини, таваккалчиликни суғурта қилиш шартномалари, хўжалик фаолиятини ажралмас қисми бўлиб қолди. Бозорга ўтиш шароитида шартномавий алоқалар фақат хўжалик юритувчи субъектларнинг хоҳишлари бўйича шаклланади. Янги шароитда шартнома иқтисодий оборот қатнашчиларининг ўзаро фаолият юритишининг асосий воситаси бўлиб қолди ва ҳар бир иштирокчининг ўз хўжалик фаолиятини олиб боришини режалаштириш функциясини бажаради. Маҳсулот қўйиш шартномаси тушунчаси ҳам ўзгарди. Унинг асосий белгиси, бошқа шартномалардан (масалан, олди-сотди шартно-масидан) фарқли ўлароқ - шартнома предмети тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган товар ва муносабатларнинг давомийлигидир. Маҳсулот қўйиш шартномаси шундай шартнома сифатида намоён бўладики, унга асосан тадбиркорлик фаолиятини ёритаётган таъминотчи-сотувчи, белгиланган муддатлар ичида ўзи ишлаб чиқарган ёки сотиб олган товарларни харидорга, шахсий, оилавий ва шу сингари бошқа мақсад йўлида фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган тадбиркорлик фаолиятида ишлатиши учун етказиб бериш мажбуриятини олади. Бинобарин, тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган товар — маҳсулот қўйиш шартномасининг объектидир. Турли ташкилий ҳуқуқий шаклдаги корхоналар ва тадбиркор фуқаролар шартнома иштирокчилари ҳисобланадилар. Сотиладиган товарни ишлаб чиқарувчилар ёки таъминот ва сотиш билан шуғулланувчи воситачилар — таъминотчилар (маҳсулот қўювчилар) дейилади. ҳар қандай ташкилот харидор бўлиши мумкин. Маҳсулот қўйиш (етказиб бериш) шартномаси бўйича хўжалик алоқалари тўғридан-тўғри ва мураккаб кўринишда бўлади. Тўғридан-тўғри алоқаларда шартнома бевосита товар ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасида тузилади. Мураккаб алоқада эса ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасида воситачи иш олиб боради, масалан улгуржи савдо корхоналари, моддий-техника таъминоти ташкилотлари шулар жумласидандир. Ишлаб чиқарувчи воситачи-харидор билан, у эса ўз навбатида истеъмолчи-харидор билан шартнома тузади. Шартнома алоқалари таркибини танланиши (тўғридан-тўғри ёки воситачи орқали) иқтисодий манфаатдорлик нуқтаи назаридан келиб чиқади. Бозор иқтисодиёти шароитида, одатда, истеъмолчи ишлаб чиқарувчи билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга ҳаракат қилади. Бундай шартномалар ишлаб чиқарувчига аниқ талаблар хусусан товар сифати, етказиб бериш тартиби ва бошқалар бўйича ўз фикрини билдириш имконини беради. Воситачи ташкилот билан шартнома тузиш, одатда, истеъмолчи учун хизматлар, масалан товарларни жамлаш, истеъмолга тайёрлаш ва бошқалар билан боғлиқдир. Амалда шартнома тури истеъмолчи томонидан танланади. Шартномаларни томонлар ёзма шаклда тузатадилар. Шартномада товарнинг номи, миқдори, ассортименти, шартно-манинг амал қилиш муддати, товарни қўйилиши муддатлари ва даврлари, шартноманинг умумий суммаси, товар нархи, хисоб-китоб шакли ва тартиби, шартнома иштирокчиларининг реквизитлари албатта кўрсатилиши шарт. Шартнодла харидорларнинг катта миқдорда ва шунингдек оз миқдордаги товар партияларига. бўлган талабини, ўзаро манфаатдорлик шартларида, қондирувчи улгуржи савдо бўйича хўжалик алоқаларини расмийлаштирилишини таъминлайди. Одатда, улгуржи таъминотда ихтисослашган воситачи ташкилотлар қатнашади. Улар истеъмолчиларга, ҳақини олган ҳолда, товар ассортиментларини танлаш, уларни ишлаб чиқаришда ишлатилишига тайёрлаш борасида қўшимча хизмат кўрсатадилар. Ишлаб чиқарувчиларни воситачилар билан ва воситачиларни истеъмолчилар билан муомаласи шартнома орқали расмийлаштирилади. Давлат эқтиёжлари учун товарларни қўйилишини бошқарилиши ўзига хос хусусиятларга эгадир. Давлат эҳтиёжи учун товарлар етказиб берилиши давлат контрактлари асосида амалга оширилади ва давлат буюртмалари бўйича шартномалар тузилади. Шартномани давлат контракти, деб номланишини сабаби, томонларнинг бири давлат буюртмачиси бўлиб, давлат эҳтиёжлари учун товарларга буюртмалар беради. Бундай шартномаларни тузиш, келишмовчиликларни кўриб чиқиш, тўловни кафолатланишининг алоҳида тартиби ўрнатилган. Маҳсулот (товар) етказиб берувчи давлат томонидан даромад солиғини тўлаш, кредитлар бериш ва қ.к.лар бўйича имтиёзлар берилиши мумкин, шунингдек давлат шартномасини тузишда асоссиз бош тортганларга нисбатан жавобгарлик (жарима тўлаш) чораси қўлланилиши мумкин. Улгуржи савдонинг ташкилий шакли-ярмарка - йирик савдо бўлиб, даврий равишда белгиланган муддатларда ўтказилади. Ярмаркаларда савдо алоқалари ўрнатилади, намуналар бўйича улгуржи савдо-сотиқ амалга оширилади, савдо битимлари тузилади. Шартнома тузишда юзага келган келишмовчиликлар ярмарка арбитражи томонидан ҳал этилади. Ярмаркалардан, воситачи ташкилотлар томонидан улгуржи харид қилиш, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар тузиш мақсадида фойдаланилади. Аукционлар — ўзига хос хусусиятга эга бўлган товарларни ким ошди савдоси бўйича сотилиши учун ташкил этилган бозордир. Аукционлар доимий ёки олдиндан белгилаб қўйилган жойларда, белгиланган вақтларда ўтказилади. Алоҳида фирмалар ёки бирлашмалар аукционларни ўтказувчилари бўлиши мумкин. Шунингдек, аукционлар ихтисослашган брокерлик фирмалари томонидан ташкил этилади. Аукцион савдосининг предмети бўлиб алоҳида товарлар, товар партиялари, шунингдек корхоналар ва бошқа хусусийлаштирилиши кўзда тутилган мулкий комплекслар бўлиши мумкин. Аукционнинг (ким ошди савдосининг) хусусиятлари: аукционга қўйилган товарнинг бирламчи нархи эълон қилинади; савдо сотувчи билан аукцион комиссияси ўртасидаги битимга (шартномага) асосланади; товарга энг баланд тўловни таклиф этган харидор, уни сотиб олган ҳисобланади ва савдо ниҳоясида стандарт шартномага имзо қўяди; харидор аукционни ўтказиш тартибида белгиланган муддат ичида сотиб олинган товар учун ҳақ тўлашга мажбур; товар учун якуний баҳони айтган ва уни сотиб олишдан бош тортган шахс мазкур ауқционда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бозор фондининг майда улгуржи товар савдоси олди-сотди шартномаси орқали расмийлаштирилади. Муассасалар, ташкилотлар, корхоналар бу товарлар майда улгуржи савдо базалари, дўконлар (шу жумладан тижорат дўконлари) орқали сотилади. Товарларни майда улгуржи савдоси чакана нархларда амалга оширилади. Олдиндан буюртма бериш ва намуналар бўйича савдо-сотиқ қилиш кенг қўлланилмоқда. Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling