Мавзу. ЎЗбекистон республикасида табиий ресурслардан фойдаланиш тартиби


Download 33.17 Kb.
bet1/4
Sana24.01.2023
Hajmi33.17 Kb.
#1115069
  1   2   3   4
Bog'liq
7-мавзу маъруза матни!


МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

Режа:
1.Табиатдан фойдаланиш тушунчаси ва унинг мақсади.


2 Табиатдан фойдаланиш ҳуқуқи тамойиллари ва субектлари
3. Табиий ресурслардан умумий ва махсус фойдаланиш ҳуқуқи.

Табиатдан фойдаланиш деганда- энг умумий маънода, инсоннинг ўз яшашини таъминлаш учун доимий равишда табиат билан мулоқатда бўлиши тушунилади. Инсон ҳаётининг ҳамда инсон ва жамият алоқадорлигининг асосида табиатдан фойдаланиш ётади. Шу боис табиатдан фойдаланиш ижтимоий ҳаётнинг фунтаментини ташкил этади.


Экологик нуқтаи назардан табиатдан фойдаланишнинг аҳамияти шундан иборатки, у нафақат инсон ҳаётини таъминлаш ва унинг турли-туман эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади, балки табиатга салбий таъсирнинг энг асосий омили бўлиб ҳисобланади.
Инсоннинг иқтисодий, маънавий, маиший ва бошқа эҳтиёжларини қондириш мақсадларида амалга ошириладиган табиатдан фойдаланиш борасидаги муносабатлар ҳуқуқ билан тартибга солинади. Яъни, бундай фаолият бошқа ҳар қандай фаолиятларга ўхшаб қонунлар ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Демак, табиат бойликларидан фойдаланиш бўйича муносабатларни тартибга солувчи нормалар тизими табиатдан фойдаланиш ҳуқуқи, дейилади. Бошқа маънода табиатдан фойдаланиш ҳуқуқини фойдаланувчиларнинг шу соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндиси, деб тушуниш керак. Табиатдан фойдаланиш ҳуқуқи нормалари асосан ер, сув, ер қаъри-кон, ўрмон, ҳайвонот (фауна), ҳаво муҳофаза қонунчилигида ўз аксини топган.
Илмий адабиётларда табиатдан фойдаланиш ҳуқуқининг бир неча турлари кўрсатилади.
Фойдаланилаётган табиат объектига қараб у ердан фойдаланиш ҳуқуқи, сувдан, ер ости бойликларидан, ўрмондан, ҳайвонот дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ҳуқуқларига бўлинади.
Фойдаланиш мақсадига қараб табиатдан фойдаланиш ҳуқуқи алоҳида турларга бўлинади. Ҳар бир табиат объектидан (ер, сув ва ҳ.к.) фойдаланишнинг мақсадлари шу обьектлар тўғрисидаги қонунчиликда акс эттирилган. Масалан, ерлардан фойдаланиш мақсадларига қараб, ер бойликлари 8 та тоифага бўлинган. Уларга: а) қишлоқ хўжалик аҳамиятидаги ерлар; б) аҳоли пунктлари ерлари; в) саноат, энергетика, транспорт, алоқа...1 ерлари ва бошқалар киради.
Ер ости бойликларини фойдаланишга бериш мақсадлари қуйидагилардан иборат:
геологик жиҳатдан ўрганиш;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;
техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер остида сақлаш иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш ва бошқалар.
“Ўрмон тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасида ўрмондан: а) дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш; б) ўрмондан қўшимча фойдаланиш; в) овчилик хўжалиги эҳтиёжларида фойдаланиш; г) илмий-тадқиқот ва бошқа мақсадларида фойдаланиш амалга оширилади.
“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунда сувларнинг ҳам фойдаланиш мақсадлари белгиланган. Мақсадлар бўйича фойдаланиш турлари ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавосига ҳам тегишлидир.
Табиатдан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш нуқтаи назардан у умумий ва махсус фойдаланиш турларига бўлинади.



Download 33.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling