Мавзу. ЎЗбекистон республикасида табиий ресурслардан фойдаланиш тартиби


кенг тарқалган фойдали қазилмаларни


Download 33.17 Kb.
bet4/4
Sana24.01.2023
Hajmi33.17 Kb.
#1115069
1   2   3   4
Bog'liq
7-мавзу маъруза матни!

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни рухсат (лицензия) олмасдан кавлаб олишлари мумкин. Кенг тарқалган фойдали қазилмалар, деб табиий ҳолича ёки бир оз ишлов бериб ва тозалаб ишлатиладиган фойдали қазилмаларга айтилади. Масалан, уй қурилишида ишлатиш мумкин бўлган шағал-тош, қум, тупроқ ва ҳ.к. Шунингдек, улар ер қаьрида айрим рўзғор иншоотларини (масалан, қудуқ қазиш, ер ости омборини жойлаштириш, қувур ўтказиш ва ҳ.к.) қуришлари мумкин. Умумий асосларда ер ости бойликларидан фойдаланишнинг иккита шарти бор: 1) бундай бойликлардан табиатга зарар етказмасдан (масалан, портлатиш, ландшафтни ўзгартириш) фойдаланилади; 2) улар қазилма бойликлари захираси сифатида давлат махсус рўйхатида турмаган бўлишлари керак. Ер егалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва ер ости иншоотларини қуриш белгиланган тартибда тақиқланиши мумкин.
“Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига кўра ҳайвонот дунёси обьектларидан фойдаланиш умумий фойдаланиш тартибида амалга оширилиши белгиланган. Умумий фойдаланиш деганда ҳайвонлардан шахсий ёки рўзғор эҳтиёжлари учун рухсат олмасдан текин фойдаланиш тушунилади. Ўтган замонларда шундай бўлган, албатта. Қонунда шахсларнинг шундай ҳуқуқи кўрсатилган бўлса ҳам амалиётда уни амалга ошириш жуда ҳам қийин. Чунки, қуриқликда яшовчи ҳайвонларни тутиш ёки бошқача тарзда улардан фойдаланиш учун ов қилиш лозим бўлади. Ов қилиш эса тегишли тартиблар доирасида, рухсат асосида амалга оширилади.
Ҳайвонот дунёси обьектларидан умумий ҳуқуқ асосида фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан фақатгина балиқ тутиш орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда ҳам ҳаваскорлик балиқ тутишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади. Шунда ҳам чекланиш ёки тақиқланиш белгиланмаган бўлса. Айтайлик, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда балиқ тутиш тақиқланади.

1 Ер тоифалари тўғрисида тўлиқ маълумот олиш учун Дарсликнинг 241 –бетига қаранг.

Download 33.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling