1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети


Download 150.09 Kb.
bet6/41
Sana24.02.2023
Hajmi150.09 Kb.
#1226536
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
МАЪРУЗАЛЛАР

2.3. Тижорат тадбиркорлиги
Товар биржалари. Тижорат тадбиркорлиги билан шуғулланувчи-ларнинг фаолияти товар биржалари ва савдо ташкилотлари билан боғлиқдир.
Товар биржаси - улгуржи товар бозорининг шундай кўринишики, унда харидор олдиндан товар намунаси билан танишмаган бўлади. Товар биржасида тижоратчи воситачилар ва биржа хизматлари савдо-сотиқ ишларини биргаликда ишлаб чиқилган тартибга асосан амалга ошириш мақсадида ихтиёрий бирлашадилар. Товар биржасининг мақсади эркин рақобатни бошқариш механизмини ташкил этиб, унинг ёрдамида, талаб ва таклифнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, ҳақиқий бозор нархларини аниқлашдир. Товар биржа мунтазам {фаолият кўрсатувчи стандартлар бўйича сотилувчи улгуржи товарлар ғалла, кўмир, металь, нефт, ёқоч ва ҳ.к) бозорининг ривожланган шаклидир. Бундай биржалар кўп йиллардан буён барча иқтисодий ривожланган давлатларда фаолият кўрсатмоқда. Мисол тариқасида Пондон (рангли металлар), Ливерпуль (пахта) Сингапур (каучук) ва бошқа биржаларни кўрсатиш мумкин.
Ҳақиқатда товар етказиб берувчилар билан қилинадиган оддий олди-сотди билан бир қаторда, товар биржаларида фьючерс муомалалари деб номланувчи операциялар бўйича шартномалар тузилиши мумкин. Бундай муомалаларда кўзда тутилишича, шартномада кўрсатилган нархларда пул тўлаш, шартнома тузишгандон сўнг маълум муддат ўтгач амалга оширилади.
Товар биржалари қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
- савдо келишувларининг тузилишида воситачилик қилади;
- товар савдосини тартибга солади, савдо операцияларини бошқаруви ва келишмовчиликларни ҳал қилади;
- нархлар тўғрисида ва уларга таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида маълумотларни йиғади ва эълон қилади.
Товар биржалари ишининг кўп қисмини нақд товарлар олди-сотдиси (касса муомаласи) эмас, балки энди олинадиган товар ёки шартнома бўйича қўйиладиган товар (муддатли келишув) олди-сотдиси ташкил қилади. Товар биржалари ёпиқ ёки очиқ бўлиши мумкин. Ёпиқ товар биржаларида фақат брокерлар - сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги биржа воситачиларигина қатнашиши мумкин, очиқ товар биржаларида эса, биржага ташриф буюрганлар ҳам олди-сотдида иштирок этишлари мумкин. Биржа операциялари бўйича биржалар ҳақиқий (реал) товар ва фьючерс биржаларига бўлинади. .
Тижорат тадбиркорлигининг асосий мазмунини олди-сотди бўйича келишувлар ва операциялар бошқача айтганда товарлар ва қайта сотиш операциялари ташкил қилади. Тижорат тадбиркорликнинг умумий схемаси, маълум даражада ишлаб чиқариш тадбиркорлик схемасига ўхшаб кетади. Аммо бундан фарқли равиида материал ресурслари ўрнига тайёр товарлар сотиб олинади. Шу тариқа, маҳсулот ишлаб чиқариш ўрнига тайёр маҳсулот олиш келади.
Тижорат битимини тузишдан аввал бозорни маркетинг таҳлилини қилиш зарурдир.
Умумий ҳолда маркетинг деганда, тижорат корхонаси, фирманинг хўжалик фаолиятини ҳар томондан бошқариш ва ташкил қилиш тизими тушунилади. Маркетинг савдо корхонасининг фаолиятига комллекс ёндошувга асосланади. Маркетинг ёрдамида савдо корхонасининг барча муҳим цикллари, яъни, бозорни ўрганиш, товарни истеъмолчига бўлган ҳаракати, молиявий таъминлаш ва фойда олиш амалга оширилади.
Бу борада савдо корхонасига иккита ўзаро боғлиқ талаб қўйилади: истеъмолчи табиатининг ўзгаришига иложи борича кўпроқ кўриниш ва рақобат шароитида яшовчанликни сақлаб қолиш.
Савдо фаолиятида маркетингнинг амалга оширилишини муҳим шарти уни режалаштирилиши ҳисобланади. Маркетинг режаси натура ва пул кўринишида сотиш ҳажмини белгилашнинг асосини билдиради. Бу борада товарлар-талаб ҳарактери бўйича қуйидагиларга бўлинади: биринчи гуруҳ - бозорни эгаллаб улгурмаган товарлар; иккинчи гуруҳ - муҳим талабга эга бўлган анъанавий товарлар.
Тезкор бошқарув ишидан ташқари маркетинг таркиби ўз ичига бозорни ўрганиш, ҳолатни баҳолаш, олдиндан кўриш, режалаштириш (бу ҳақда юқорида сўз юритилди) каби функциялар ва бу функцияларни амалда бажарилиши устидан назорат ўрнатиш киради.
Агар бозорни олдиндан қилинган таҳлили ва истиқболи тижорат битими олиб боришни мақбул эканлигини билдирса, тадбиркорга бизнес-режа ишлаб чиқишга тўғри келади. Бизнес-режа ҳаракат фоолияти ва қилинадиган сарф-ҳаражатлар, кутилаётган натижалар ҳисоби акс эттирилади.
Умумий кўринишда ҳар қандай тижорат битими дастури ўзига қуйидагиларни мужассамлантиради:
— савдо-восита хизматларини бажариш учун ишчиларни ёллаш
(товар сотиб олиш, ташиш, сотиш, реклама ишини юритиш, зарур
қужжатларни расмийлаштириш); '
— товарни сақлаш ва сотиш учун зарур бинолар, омборлар, базалар, савдо шахобчаларини сотиб олиш ёки ижарага олиш;
— кейинчалик сотишни кўзлаган ҳолда товарлар сотиб олиш;
— битимни амалга ошириш учун кредит олиш ва кейинчалик кредитни ва ундан фойдаланганлик эвазига фоизлари билан қайтариш;
— воситачилик ишларини бажариб берган чет корхоналар ва-шахслар билан ҳисоб-китоб қилиш;

  1. битимни режалаштириш, расмийлаштириш ва бошқариш учун зарур бўлган ахборот олиш;

  1. харидорга товарларни сотиш ва пул тушириш;

— битимни рўйхатдан ўтказиш, солиқ ва молия органларига тўловларни тўлаш.
Ниҳоят бизнес-режа ва ҳаракатни мувофиқлаштириш режаси ишлаб чиқарилади. Агар битим йирик ва узоқ муддатли бўлса муддатлари кўрсатилган ҳолда режа-график ишлаб чиқилиши тавсия этилади.
Юқорида айтилган масалалар юзасидан республикамизда тад биркорликнинг ички хўжалик механизми қуйидагича олиб бориляпти,
Аграр ислоҳотлар мақсади қишлоқ хўжалигида тадбиркорликни ривожлантириш орқали ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд салоҳияттардан тежамли фойдаланиш асосида сифатли ва арзон маҳсулотлар ишлаб чиқариб халк турмуш фаровонлигини оширишдир. Тадбиркорлик иқтисодий ўсишнинг омил сифатида бозор муносабатларининг шаклланишига, мустақил товар ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг ўзаро муносабатлари механизмини таркиб топишига олиб келади. Йирик қишлоқ хўжалик корхоналарид (илгариги жамоа ва давлат хўжаликлари) тадбиркорликни юзага чиқариш учун унинг ички механизмини бозор иқтисодиёти талабларига мослаштириш зарурати туғилади.
Хорижий мамлакатлардаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг назарий ва амалий жиҳатларини ҳамда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида мавжуд корхоналар фаолиятининг ички иқтисодий муносабатларини ўрганган ҳолда унинг таркибий элементларини бизнес-режа орқали амалга оширган маъқул. Таклиф қилинаётган бизнес-режа билан амалга ошириладиган ички хўжалик механизми қуйидагилардан иборат:
1. Бозорни таҳлил қилиш. Агросаноат мажмуи корхоналарининг ривожланиш тенденциялари, потенциал рақобатбардошлар, потенциал исгеъмолчилар.
2. Тадбиркорлик лойиҳасининг моҳияти. қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хизмат турлари, маъмурий ва ишлаб чиқариш персонали, тадбиркор ва унинг шериклари ҳақида маълумотлар.
3. Ишлаб чиқариш режаси. қишлоқ хўжалик экинлари агро техникаси, пудратчилар хизмати, ер ва сув ресурслари, ишлаб чиқариш объектлари ва ишлаб чиқариш салоҳияти, қишлоқ хўжалик техникаси, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғит ва бошқа материаллар етказиб берувчилар.
4. Маркетинг режаси. Нархлар, сотиш каналлари, реализация муддатлари, янги маҳсулот прогнози, мақсадли кўрсаткичлар.
5. Ташкилий режа. Мулк шакли, мулк ва ер пайлари, корхона муассислари ва иштирокчилари, бошқарув органлари, уларнинг функциялари ва сони, ташкилий структура, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш шакли, ички хўжалик бўлинмалари ва уларнинг ўзаро муносабатлари.
6. Хавф-хатарни баҳолаш. Корхонанинг ожиз томонлари, муқобил
стратегиялар. :
7. Молия режаси. Даромадлар ва ҳаражатлар, пул тушумлари ва чиқимлар, баланс, ўз-ўзини қоплаш нуқтаси, маблағлар манбалари ва улардан фойдаланиш.
Шериклар мулкининг шаклланиши тадбиркорлик муносабатлари ривожланишининг асосий ҳаракатга келтирувчи усуллардан биридир. Бу юқори масъулият, мустақиллик, хўжайинлик ҳисси, моддий манфаатдорликка имкон яратади.
Янги хўжалик механизмида қишлоқ хўжалик корхонасини тадбир -корлик асосида қайта ташкил этиш натижасида олинган мулк ва ер пайлари амалда қўлланилади. Бу пайларнинг эгалари корхонанинг қайта ташкил этган тадбиркор шериклар билан шартнома тузадилар. Бунда шериклар пай эгаларига ижара ҳақи ва улушларидан даромад тўлайдилар.
Таклиф қилинаётган тадбиркорлик ташкилий-иқтисодий механизми асосий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлинмаларининг бозор муносабатлари шартларига асосланган ўзаро ҳамкорликни назарда тутади. Ички хўжалик жамоалари муносабатлари ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ҳам товар ва хизматларга олдиндан белгиланган нархлар бўйича шартнома асосида ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.
Шартнома тизими мулкий муносабатлар тизимини ўзгартиришга имкон беради. Асосан улар учта типдаги шартномалар билан тартибга солинади: ер улуши, ижараси, мулк пайи бадали, ишчи билан меҳнат шартномаси бўйича.
Бу шартномаларнинг ҳар бири алоҳида тузилади ва инкор этилади. Ер улушини ижарага бериб, лекин корхонада ишламаслик ва унинг аъзоси бўлмаслиги мумкин. Ишчи меҳнат шартномасини бузиши, лекин ижара шартномаси ёки корхона аъзолигини сақлаб қолиши мумкин. Шартнома тизими бир томондан шериклар танлашга, бошқа томондан шерикларга тадбиркорни танлашга имкон беради. Кимдир тадбиркор билан ишлашни ҳоҳламаса улушини ўзи олиши ёки бошқага бериши мумкин.
Ушбу механизм орқали корхона ҳажми оптималлаштирилади. Чунки ҳозирги қишлоқ хўжалик корхоналари давлат мулки шароитида шаклланган. Агар хўжаликда пул йўқ бўлса ҳам ойлик ўз вақтида берилган ва давлат бунга пул ажратган. Раҳбарлар корхонани давлат номидан бошқарган. Эндиликда эса корхона раҳбари - тадбиркор ўз шахсий имконияти ва қобилиятидан келиб чиқиб, ишни ташкиллаштирцш ва барча оқибатлар бўйича масъулиятни ўз бўйнига олиши талаб қилинади.
Юқоридаги механизмининг амалга ошиши биринчи навбатда тадбиркорнинг молия, иқтисод, технология ва бозор соҳаларида қанчалик билимга эга эканлигига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. У қандай ва қайси йўналишлар бўйича ўз билим савиясини ошириши ва маслахатлар учун кимга мурожаат қилишни аввалдан режалаштириши лозим. Ҳар бир тадбиркорнинг ихтиёрида учта ресурс - молиявий, моддий-техник ва ишчи кучи бўлиши лозим.
Кейинги муаммо (агар маблағ бўлса) хўжалик юритиш учун зарур ресурсларни қаердан ва қанчага сотиб олишдир. Сервис хизмати тизимининг шаклланиб улгурмаганлиги (техника, ўғит, қурилиш материаллари, ёқилғи ва бошқаларни сотиш) тадбиркорларнинг самарали фаолият кўрсатишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ташкилий-иқтисодий механизм орқали ресурслар билан таъминлашнинг муқобил йўллари танлаб олинади.
Тадбиркорлик ички хўжалик механизми фаолиятида сотиш ва маркетингни йўлга қўйиш ушбу механизмининг янада самарали ишлашини таъминлайди. Масалан, АҚШда битта фермерга бешта, маҳсулотни қабул қилиб оладиган, тозалайдиган, сақлайдиган, сотадиган ҳамкорлар тўғри келади. Лекин бизда бу ишни корхонанинг ўзида ўз ишчилари орқали йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳаракат қилиш тизими иқтисодий самарали каналларни танлаши ҳамда унинг бевосита тақсимотини ўз ичига олади. Реализация қилиш тармоғи товарнинг ишлаб чиқарувчидан, охирги истеъмолчига етказишда маҳсулотни харидорга етказувчи ёки унга эгалик қилиш ҳуқуқини олишда қатнашувчи корхоналар, ташкилотлар ва фирмалар йиғимидир.
Корхона раҳбарияти учун чиқарилган маҳсулотни тақсимлаш каналини танлаш мураккаб ва муҳим масаладир. Корхона томонидан танланган каналлар маркетинг соҳасидаги бошқа барча қарорларга: баҳо сиёсатига, воситачилар танлашга, маркетинг фаолияти учун ходимлар тайёрлашга, автотранспорт ва бошқа аралаш ташкилотлар билан шартномалар тузиш шарти ва муддатига бевосита таъсир қилади.
Оптимал ташқи қилинган тақсимот канали туфайли мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини олишдаги, мулкнинг жойлашиши вақтидаги узоқ муддатли узилишлар бартараф қилинади.
Тадбиркорликнинг ички хўжалик механизми анча мураккаб бўлиб, у бутун хўжалик юритиш жараёнини қамраб олади. Мулкдорларга, яъни корхона эгаларига ўз мулкий ҳуқуқидан фойдаланишга имкон яратади, корхонадаги ички муносабатларни ўзаро фойдали ҳолга келтириб ихчамташтиради, корхонани ташқи муҳитга мослайди. Сотиш ва маркетинг фаолиятини тадбиркорликнинг муҳим элементи сифатида амалга оширилишига олиб келади.

Download 150.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling