III. ТАЖРИБА ИШИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
Кўриб чиқилган асбоблар лаборатория қурилмасига ўрнатилган.
Лаборатория ишини бажариш тартиби қуйидагилардан иборат:
1. Суюқлик билан ишлайдиган ва механик
манометрларни тузилиши ва
ишлаш усулини ўрганиш.
2. Компрессордан келадиган ҳаво қувурларидаги кран (вентиль)ларни
текшириш зарур.
3. Компрессорни ишлатиб, компрессор рессиверида (ҳаво йиғадиган идиш) 1-
1,5 ат.гача ҳавони сиқиб, кейин компрессор тўхтатилади.
4. Ҳаво юрувчи қувурга кран (вентиль)ни очиб, лаборатория қурилмасига
сиқилган ҳаво юборилади.
1. Дифференциал манометр ёрдамида босимлар фарқи ўлчанади.
2. Микроманометр ва чашкали манометрлар
уланган кранларни очиб
қувурдаги босим ўлчанади.
1. Вакуум насосни ишлатиб, вакумметрда вакуум босим ўлчанади ва вакуум
насосни ўчириб, кранлар ёпиб қўйилади.
2. Ҳароратни ўлчайдиган
асбоблар билан танишиб,
уларни чизиб олиб,
ишлашини тушунтириб бериш.
3. Хонанинг ҳароратини ҳар хил термометрлар билан ўлчаб
олиш ва уни
Кельвин шкаласида ифодалаш.
IY. ИШНИНГ ҲИСОБОТИ
Ишни ҳисоботида қуйидагилар бўлиши шарт:
1.
Манометрларни қисқача тавсифи.
2.
Манометрларнинг чизма тасвири.
3.
Ҳароратни ўлчаш учун қандай усуллар бор?
4.
СИ системаси ва техник системасидаги ҳарорат
шкаласини айтиб
беринг.