1-тажриба иши Цемент қоришмасини тайёрлаш ва ёйилувчанлигини аниқлаш
Download 40.8 Kb.
|
1 лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Цемент қоришмасини тайёрлаш методи
- Ёйилувчанликни аниқлаш методи
- Назоат савол
1-тажриба иши Цемент қоришмасини тайёрлаш ва ёйилувчанлигини аниқлаш Ишдан мақсад: маълум чуқурли қудуқ учун цемент қоришмани тайёрлаш. Бунинг учун ўртача цемент кукунидан намуна; сув цемент нисбати аниқ қилиб олинади; умумий талабга мос сув цемент билан аралаштирилади. Цемент қоришмасини тайёрлаш методи Цемент кукуни суви билан қорилади. Қоришма геологик - техник ҳарактери маълум қудуқ учун ва ушбу қудуққа мос сув (денгиз, ариқ ёки қатлам)и танланади. Текширилган қоришмада цементнинг миқдори аниқ танланади. Мисол учун: портландцемент ҳоссани аниқлаш цемент кукунидан керакли миқдори: 500 г.- ёйилувчанлик ва қотиш вақтини аниқлашга; 800 г.- консистенцияси ва қуюқлашувини аниқлашга; 500 г.- цемент қоришмасини зичлигини аниқлашга; 1600 г.- мустаҳкамликнинг ситилиш (изгиб)ини аниқлашга. Цемент билан суюқлик аралашмаси қоришма ҳолига келиш учун қуруқ цемент массаси ва сув цемент нисбати тўғри олиниши шарт. Сув билан цемент нисбати (В/Ц=0.48) 0,48 бўлса ёйилувчанлик ва қотиш вақтини аниқлаш учун етарли бўлади. Қуруқ цементдан 500 грамми учун керакли сувни аниқлаймиз, бунда 500 . 0,48=240 грамм 240 см3 сувни ташкил этади. Юқоридаги холатда цемент қоришманинг ёйилувчанлиги 180-220 мм гача етади. Сув 0,500 граммда тарозида тортилади ёки 0,500 см3 да ўлчовли колбада ўлчаб олинади. Цемент қоришма қўл кучи ёки механик усулда қорилади. Ботиқ чашкада курак билан қорилади, агар қоришма 1 литрга етса чашканинг диаметри 300 мм чуқурлиги 100 мм ботиқ идиш ишлатиш мақсадга мувофиқ. Ёйилувчанликни аниқлаш методи Ёйилувчанлик – оқувчанлик ёки қувурлар орқали қоришмани ҳайдалишга енгиллигини шартли ўлчовидир. Бу конус АзНИИ прибори орқали аниқланади. Прибор ўлчовли конусдан; ички диаметри юқори асосли 36±0,5 мм, пастки 64±0,5 мм, баландлиги 60±0,5 мм, ҳажми 120 см3. Прибор марказ шкаласи, концентрик айланма ва у диаметрлар ўлчови билан белгиланган горизонталлигини иккита шкала ўзгарувчи винт ҳамда марказида сатхни белгиловчи шкала мавжуд. Конуснинг умумий массаси 300 граммдан ошмайди. Ёйилувчанликни аниқлаш учун керакли ҳом ашё ва аппаратлар: цемент кукуни; аралаштиритлувчи суюқлик; конус АзНИИ; чашка ва курак ёки механик аралаштиргич; тарози ва ҳар хил ўлчамли тошлар; 250 см3 ўлчовдаги шиша цилиндирик идиш; секундомер ёки қум соат керак бўлади. Ёйлувчанликни аниқлаш учун 250 см3 цемент қоришмаси етади. 3 минут қорилгандан сўнг цемент қоришмаси конусга қуйилади. Сўнг конус юқорига бир маромда тез кўтарилади. Цемент қоришмаси қуруқ шиша бўйлаб бир хил ёйилади ва унинг ўртачаси олинади. Цемнт қоришмасининг ёйилувчанлиги 180 мм дан кам бўлмаган холда ҳисобга олинади. Олинган ҳисоб ишлари жадвалга қайд қилиб борилади. 1-жадвал
1-расм Назоат савол: 1) Цемент қоришмаларини тайёрлаш усулларини гапириб беринг. 2) Ёйилувчанлик қайси омилларга боғлиқ. 3) Ёйилувчанликни пасайтириш омиллари. 4) Конус АзНИИ 180 мм дан паст ёки 220 мм дан юқори бўлган холатларда қандай чора тадбир олиб борилади. 5) Ёйилувчанлик цемент қоришмасидан бошқа қандай аралашмаларда ҳам аниқланади. Download 40.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling