1 тажриба иши. Электр моторнинг юклама диаграммаларини тадқИҚ Қилиш


Download 65.19 Kb.
bet1/2
Sana07.10.2023
Hajmi65.19 Kb.
#1694396
  1   2
Bog'liq
1-tajriba


1 ТАЖРИБА ИШИ.


ЭЛЕКТР МОТОРНИНГ ЮКЛАМА
ДИАГРАММАЛАРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ.


1.Ишни бажаришдан максад

Узлукли ўзгарувчан юкламада ишловчи электр моторнинг юклама диаграммаси кўриш малакасини олиш ва бу диаграммаларни мотор қувватини танлашга қўллаш.


2. Ишга оид назарий тушунчалар.
Кўпгина ишлаб-чиқариш машиналари иш вақти ва салт ишлаш (пауза) вақтларидан иборат иш циклига эга. Яъни:
tц= tиш+tс.и (14)
бу ерда : tц ишчи машинанинг иш цикли, с;
tиш ,tс.и – иш ва салт ишлаш вақтлари, С.
Электр машиналарда иш даври вақтининг бутун циклик вақтига нисбати ишга қўшилиш давомати ПВ дейилади ва одатда фоиз билан ифодаланади, яъни :
(15)

Электр юритманинг тўғри танланган мотори буту ниш давомида у йўл қўйилганидан ортиқ қизимай ишлаши лозим. Электр юритманинг иш режимлари унинг юклама иаграммаларидан аниқланади. Бундай диаграммалар момент, қувват ва токнинг вақтга боғлиқлиги эгри чизиқлари: M=f(t), P=f(t) ва 0I=f(t) дан иборат.
Юклама диаграммалари ўлчаш асбобларидан олинган ва ҳисобланган маълумотлар асосида қурилади.
Моторнинг қувватини қизиш шартларига қараб аниқлаш учун ўртача исрофлар усули ёки эквивалент қийматлар усулидан фойдаланилади. Ўртача исрофлар усули мураккаброқ бўлгани учун, амалиётда кўпинча эквивалент ток (қувват, момент) усулидан фойдаланилади. Бу усул узлукли ўзгарувчан юкламани, шу юклама вужудга келтирадиган исрофларга тенг исрофлар ҳосил қилувчи эквивалент юкламага алмаштиришга асосланган.Бу эквивалент катталиклар юклама диаграммаси асосида ҳисобланади. Эквивалент қийматлари бир циклдаги юкламаларнинг ўртача квадратик қийматини ҳисоблаш билан олинади, яъни:
а) Эквивалент ток қиймати:


(16)

б) Эквивалент моментнинг қиймати:




(17)

в) Эквивалент қувватининг қиймати:




; (18)
Бунда P1, P2, P3 ва P4 - тахминан танланган моторнинг турли юкламалар билан ишлашдаги куввати. Хисобланган эквивалент ток танланган моторнинг номинал токидан кичик ёки тенг булиши керак:
Pэквном; (19)
бу ерда I1, I2, ...In ; (М1, М2, …Мn; Р1, Р2,..Рn) – электр моторнинг t1, t2,...tn – вақтларга мувофиқ келувчи токларнинг (момент, қувват) қиймати .

1 – расм. Ўзгарувчан юкламали электр юритма юклама диаграммаси.

Юқоридаги ифодалар тўртбурчак кўринишли юклама диаграммалари учун мўлжалланган. Одатда ишлаб чи қариш машиналари ҳосил қиладиган юклама диаграммалари силлиқ ўзгарувчан (-расмда пунктар чизиқда кўрсатилган). Бу диаграммаларни тўртбурчак кўринишдаги диаграммаларга алмаштириб ифодаларни қўллаш мумкин. Моторнинг номинал қуввати қуйидаги шартлар асосида танланади:


Рном ≥Рэк, ёки Мном ≥Мэ ёки Iном ≥I, (20)
бу ерда Рномном, Iном) – танланган моторнинг қуввати (моменти, токи.)
Бундан ташқари танланган мотор юклама диаграммасидаги энг катта қиймати ўта юкланиш қобилияти билан текширилади, яъни
Мmax< λ∙Мном (21)
бу ерда - λ- ўта юкланиш коэффициенти.
Юклама диаграммаларини кўриш бўйича маълумотлар олиш, тажрибаси ускунаси 2- расмда кўрсатилган.

2-жадвал.

Реостат ҳолати.
















t, [мин]


















Ic [А]


















Р [Вт]


















Бу текшириладиган асинхрон мотор АМ ва юклама агрегатидан иборат. Юклама агрегати ўзгармас ток агрегати ўзгармас ток генератори Г ва якорь занжирига уланган юклама реостати ЮР дан иборат. Юклама реостатининг ҳолатини ўзгартириб зарур юклама таъминланади. Тажриба ускунасида юклама токини ўлчаш учун статор занжирига амперметр уланган. Юклама диаграммаси ўқитувчи томонидан белгиланган дастур асосида олинади. Бу дастурда юклама реостати поғоналарининг кетма-кетлиги ва ҳар бир поғонада ишлаш давомийлиги кўрсатилган бўлади.


Юклама диаграммаси жадвал ва график кўринишда қурилади.





Юклама реостатининг ҳолати

3

1

2

4

0

Иш режимининг давомийлиги, мин

2

3

4

2

2

Бунда моторнинг иш режими поғоналар орасида паузасиз бўлиб узлуксиз ўзгарувчан бўлади.



Download 65.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling