1. Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]


Download 21.59 Kb.
Sana27.01.2023
Hajmi21.59 Kb.
#1134322
Bog'liq
ПҚ-288 21.06.2022




[ОКОЗ:

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.09.00 Гуманитар ва техник ёрдам]

[ТСЗ:

1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Гуманитар ва техник ёрдам]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хабини ташкил этиш чоралари тўғрисида
Бугунги кунда зудлик билан ечимини кутаётган ва жаҳон ҳамжамияти томонидан ўзаро мувофиқлашган ҳаракатларни талаб этаётган ўта муҳим халқаро масалалардан бири Афғонистон ва бошқа давлатлардаги гуманитар муаммоларни ҳал этишдир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар томонидан Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдамнинг тизимли асосда, марказлаштирилган ва мақсадли етказилишини таъминлаш ҳамда бунинг учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Сурхондарё вилоятида халқаро юк ташишларда кенг кўламли транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш учун зарур замонавий инфратузилмага эга бўлган «Termez Cargo Centre» МЧЖ фаолият юритаётганлиги;
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмалари, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар бугунги кунда «Termez Cargo Centre» МЧЖнинг инфратузилма имкониятларидан Афғонистон ва бошқа давлатларга белгиланган тартибда гуманитар ёрдам кўрсатишда фаол фойдаланаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Termez Cargo Centre» МЧЖнинг ушбу жамиятга Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби (кейинги ўринларда — Халқаро хаб) мақомини бериш ҳамда қуйидаги қўшимча вазифаларни юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида Халқаро хабдан фойдаланаётган манфаатдор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан Афғонистон ва бошқа давлатларга юборилаётган гуманитар ёрдамни ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортидан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилиш, сақлаш ва жўнатишни таъминлаш;
юклаш-тушириш ишлари, юкларни ташиш ва сақлашни ўз ичига олган комплекс транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этиш.
3. Белгилансинки, «Termez Cargo Centre» МЧЖнинг Термиз халқаро савдо маркази иштирокчилари реестрига киритилганлигини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6109-сон Фармонига мувофиқ Халқаро хаб ҳудудида:
божхона, солиқ, сертификатлаштириш, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк хизматлари, валюта айирбошлаш ва мобил алоқа хизматлари, шунингдек, тиббий ва меҳмонхона хизматлари, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар «ягона дарча» тамойили бўйича ва интерактив шаклда йўлга қўйилади;
Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам сифатида юборилаётган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтаётганда ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви устувор ва соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
4. Ташқи ишлар вазирлиги:
халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистон Республикасида Халқаро хаб ташкил этилганлиги тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилсин;
Халқаро хабдан фойдаланаётган халқаро тузилмалар ва хорижий давлатлар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига кириш бўйича аризалари ва мурожаатларига оид ҳужжатлар ўз вақтида ва тезкор кўриб чиқилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 июнь,
ПҚ-288-сон


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2022 й., 07/22/288/0546-сон)

Download 21.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling