1. Таваккалчилик турлари ва уларнинг асосий мазмуни. Таваккалчиликни асосий элементлари ва хислатлари. Таваккалчилик турлари


Таваккалчиликни асосий элементлари ва хислатлари


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana24.12.2022
Hajmi0.51 Mb.
#1060011
1   2   3   4
Bog'liq
n9sWEhR8hybaSkTqv4ejWHVajsOBTlcHfJH1lD85

2.Таваккалчиликни асосий элементлари ва хислатлари 
«Таваккалчилик»-ходисасида унинг мохиятини ташкил этувчи ва ўзаро боғлиқ 
бўлган қуйидаги асосий элементларини ажратиб кўрсатиш мумкин: 
-субъект томонидан танланган муқобилликни амалга ошириш мақсадида 
кўзлаган мақсаддан чекиниш мумкинлиги; 
- субъектнинг кўзлаган натижага эришишнинг эхтимоллиги. 
- субъектнинг кўзлаган мақсадга эришиш учун ишончсизлик (ишончнинг 
йўқлиги) 
- субъектнинг альтернативани ноаниқ шароитдаги танловни амалга ошириш 
билан боғлиқ моддий, маънавий ва бошқа йўқотишларнинг мавжудлиги. 
Таваккалчиликнинг мухим элементларидан бири бу танланган мақсаддан 
чекиниш эхтимолини борлигидир. Бундай холдаги фарқланиш ижобий ва салбий 
хислатда бўлиши мумкин. 
Кўрсатиб ўтилган элементлар, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро 
таъсирчанглиги таваккалчиликнинг мазмун мохиятида намаён бўлади. 
Шу билан бир қаторда таваккалчиликка унинг мохиятини англаш имконини 
берувчи бир қанча хислатлар хосдир.Унга қуйидаги хислатлар киради. 
-қарама-қаршилик (бир-бирига зидлик) 
-альтернативлик (муқобиллик) 
-ноаниқлик (мавхумлилик) 
Қарама-қаршилилик-таваккалчиликнинг мухим хислатларидан бири бўлиб у 
турли қарашларда намоён бўлади. 
Таваккалчилик-фаолиятининг хилма-хиллигини ифодалар экан, бир томондан 
танлов муқаррарлик вазиятида ва ноаниқлик шароитидалиги мураккаб услублар билан 
умум ахамиятга моил натижаларни олишга йуналтирилган бўлади. Шу билан бир 
қаторда у қолоқлик каби жамият тараққиётига рухий тўсиқларни бартараф этади. 
Рухий тўсиқларни бартараф этади ва янги истикболли фаолият турларини жорий 


этишга қаршилик, жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчиларга қарши муваффақиятни 
таъминлашга йуналтирилган янги истиқболли фаолият турларини жорий этишга, янги 
ғояларни амалга оширишни таъминлайди. 
Таваккалчиликнинг бу хусусияти мухим иқтисодий, сиёсий ва маънавий рухий 
оқибатга сабаб бўлади, чунки у жамият ва техника тараққиётини таъминлайди, 
жамоатчиликнинг фикрлаш доирасига ижобий таъсир этади. Иккинчи томондан, 
таваккалчилик субъективизимга, ижтимоий тараққиётни тормизлашга ҳам олиб 
келиши мумкин. 
Таваккалчиликнинг қарама-қарши табиати мавжуд таваккал харакатларнинг 
тукнашувида намоён бўлади. Масалан у ёки бу ҳаракатни амалга ошириш учун мақбул 
йўлни танлаган киши ўзини таваккал иш килган деб ҳисобласа, бошқа одамлар 
томонидан у эхтиёткорлик, ҳар қандай таваккалчиликдан холис ёки аксинча деб 
баҳолаш мумкин. 
Таваккалчиликнинг муқобиллик хусусияти икки ва ундан ортиқ вариантдаги 
имкониятлар йуналишлар ҳаракатлар орасидан ўзига мос- келувчи вариантни танлаш 
заруратидан келиб чиқади. Танлов имкониятининг мавжуд бўлмаслиги, таваккалчилик 
холатини инкор этади. Қаердаги танлов бўлмаса у ерда таваккал ҳаракатдаги вазият 
юзага келмайди, демак таваккалчилик мавжуд бўлмайди. 
Таваккал вазиятнинг аниқ мазмунига боғлиқ холда альтернативлик турли 
даражада мураккабликга эга бўлади ва у турли усулларда хал этилади.Агар оддий 
вазиятларда танлов амалга тупланган тажриба ва ички хис туйғуга асосланса, 
мураккаб вазиятларда қўшимча махсус усул ва услублардан фойдаланиш зарур. 
Таваккалчиликни мавжудлиги бевосита ўз мазмун шаклининг хилма-хилиги билан 
фарқланувчи ноаниқликлар билан боғлиқ. 
Таваккалчиликни бу хислатига эътиборни қаратишимизнинг мухимлиги шундан 
иборат-ки у ноаниқликнинг объектив ва субъектив манбаларини инкор этади ва 
бошқарув жараёнларини амалда оптималлаштиради қолаверса гап қандайдир 
ноаниқликларни тўлиқ бартараф этиш устида эмас (амалда мумкин бўлмаган), балки 
рационал муқобилликни танлаш мақсадида таваккалчиликни ҳисобга олиш зарурати 
устида кетмоқда. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling