1 тонна ярим гидратни (CaS 0,5H2O) олиш учун қанча икки молекула сувли кальций сульфат


Лаборатория ишини ўтказиш учун керак бўладиган


Download 53.46 Kb.
bet5/8
Sana16.06.2023
Hajmi53.46 Kb.
#1502924
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
silikat lab (3)

Лаборатория ишини ўтказиш учун керак бўладиган
материаллар ва жихозлар.

  1. Намуна ва реактивлар

  1. Чинни ҳавонча

  1. Платинали тигель

  1. 1см2да 10000 та тешиги бўлган элак

  1. Сув хаммоми

  1. Аналитик тарози

  1. Газ алангали лаборатория мосламаси

  1. 100 мл, 500 мл ли ўлчов колбалари

  1. Дистилланган сув


6-лаборатория иши
Глинозем миқдорини аниқлаш
Бу усул рН = 4,5 + 5,5 бўлганда трилон Б нинг мустахкам комплекс холат бирикмасини қуйидаги схема асосида ҳосил бўлишига асосланган:
Al3+ + H2J2- → AlJ- + 2H+
Усулнинг асоси шундан иборатки, эритмага темирни титрлаб бўлгандан сўнг маълум миқдорда алюминийни боғлаб олиш учун рух сульфат қўшилади. Трилоннинг ортиқчаси цинкнинг тузи билан қайта титрланади ва уларнинг фарқи орқали алюминийни боғлаб олиш учун кетган хелат миқдори аниқланади.
Al2O3 ни аниқлаш услуби қуйидагича: темир титрлангандан сўнг эритмага бюреткада трилоннинг 0,05Н эритмаси 20 мл қуйилади ва аммиакнинг 10% эритмаси билан нейтралланади, буфер аралашмаси қўшиш билан эритманинг рНи 4,5 га етказилади. Эритма қайнаб чиққунгача иситилади, кейин совитилади ва 100 мл ли ўлчов колбасига солиниб, колбанинг белгисигача дистилланган сув билан тўлдирилади, сўнгра пипетка билан 20 мл эритма бошқа колбага олинади ва 2 баробар ацетон ёки спирт билан аралаштирилади, кейин 2 мл дитизоннинг эритмаси қуйилади ва рух сульфатнинг 0,05 Н эритмаси билан титрланади. Эквивалент нуқтада яшил-бинафша ранг жуда кескин равишда қизил ранга ўтади. Al2O3 миқдорини оғирлик бўйича фоизда қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

% Al2O3 = [(V1 . n1 – V2 . n2 . V4 / V3) . 0,026 . 100]. 1 / m


бу ерда 
V1 . ва n1 – трилон Б нинг хажми ва нормаллиги
V2 - титрлаш учун кетган цинк эритмасининг хажми
n2 - цинк эритмасининг нормаллиги
V4 – филтратнинг умумий хажми
V3- титрлаш учун олинган фильтратнинг хажми
0,026 – глиноземнинг миқдори
m – олинган фильтратга тўғри келадиган силикатнинг қуруқ оғирлиги



Download 53.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling