1-топшириқ. Автомобил йўллари давлат кадастри маълумотлар базасини шакиллантириш Ишнинг мақсади


Download 1.47 Mb.
bet1/3
Sana26.02.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1232976
  1   2   3
Bog'liq
2-Амалий иш топширик


1-топшириқ. Автомобил йўллари давлат кадастри маълумотлар базасини шакиллантириш


Ишнинг мақсади. Автомобил йўллари давлат кадастрини яратиш ва юритишнинг ҳуқиқий асосини ўрганиш ҳамда ДКЯТга тақдим этиладиган маълумотлар тўплаш бўйича амалий кўникмалар олишдан иборат.


Умумий тавсиф. Автомобил йўллари давлат кадастри – автомобил йўллари обектларини, географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги, янгиланиб туриладиган ишончли ахборот тизими ҳисобланади. Бу кадастр давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва автомобил йўллари обектларини ҳисобга олиш ҳамда уларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида юритилади.
Мавжуд бўлган ва қурилаётган автомобил йўллари, улардан иншоотлар ҳамда ҳудудларда жойлашган автомобил йўлларининг бошқа обектлари автомобил йўллари давлат кадастри обектлари ҳисобланади. Ушбу кадастр турини юритиш бўйича “Ўзавтойўл” давлат қўмитаси ваколатли орган ҳисобланади.
Автомобил йўллари обектларига тегишли бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйҳатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Автомобил йўллари обектларига тегишли бўлган, ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотида мақсадли фойдаланилиши бўйича ернинг таркиби, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйҳатидан ўтказилганлиги (шу жумладан, ердан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ернинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Бино ва иншоотлар давлат кадастри берадиган автомобил йўллари обектларига
тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Автомобил йўллари давлат кадастрини юритишни методик таъминлаш “Ўзавтойўл” давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади, шунингдек, қўмитанинг ваколатли ташкилоти томонидан қуйидаги ишларни амалга оширади:
- автомобил йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилиши ва мавжуд бўлишини таъминлайди;
- маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни йўл корхоналарига беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши устидан назорат қилади;
- ҳудудий шуъба йўл-қурилиш ташкилотларининг кадастр билан ишлайдиган ҳодимларини автомобил йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил этади;
- ҳудудий шўба йўл-қурилиш ташкилотлари томонидан тақдим этилган кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уни автомобил йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади;
- автомобил йўлларининг янги обектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланиши устидан назорат қилади;
- кадастр ахборотлари Давлат кадастрлари ягона тизимига тезкор берилишини
амалга оширади;
- ҳар йили белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига “Ўзавтойўл” давлат-аксиядорлик компаниясининг автомобил йўллари обектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
“Ўзавтойўл” давлат қўмитасининг ҳудудий шўба йўл-қурилиш ташкилотлари томонидан кадастр ишларини юритиш бўйича қуйидаги ишларни бажаради:
- автомобил йўллари обектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг атроф муҳитга таъсири, экологик-иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва тизимлаштиради;
- автомобил йўллари обектлари кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ҳамда автомобил йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун “Ўзавтойўл” давлат қўмитаси ваколатли ташкилотининг кадастр бўлимига беради;
- автомобил йўлларининг янги обектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайди.
“Ўзавтойўл” давлат қўмитаси тизимидан ташқарида мавжуд бўлган автомобил йўллари обектларининг эгалари фойдаланувчилари компаниясининг ваколатли ташкилотига кадастр обектларининг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши белгиланган.



Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling