2-мавзу: ернинг пайдо бўлиши, ТУЗИлиши, таркиби минерал ва тоғ жинсларининг ҳАҚида умумий маълумот р е ж а
Download 243.76 Kb.
|
2 5373000144516026973
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Ернинг пайдо бўлиши ҳақида гипотезалар. 3. Ер шарининг шакли, геосфера, ер қобиғининг таркиби.
2-МАВЗУ: ЕРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ, ТУЗИЛИШИ, ТАРКИБИ МИНЕРАЛ ВА ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ Р Е Ж А: 1.Ернинг тузилиши ва таркиби. 2.Ернинг пайдо бўлиши ҳақида гипотезалар. 3. Ер шарининг шакли, геосфера, ер қобиғининг таркиби. Қуёш ва қуёш системасидаги сайёраларни ва бунга кирувчи ернинг пайдо бўлиши тўғрисида ҳар хил гипотезалар мавжуд. Ҳозирги вақтда академик В.Г.Фесенков ва О.Ю.Шмидт яратган гипотезалар тан олинган бўлиб улардан кенг фойдаланилади. Ф.Г.Фесенковнинг фикрича ер ва бошқа сайёралар газ-чанг ҳолидаги зарралар туманлигидан иборат бўлиб, бир вақтда ҳосил бўлган. Дастлаб бу туманлик шар шаклида қуюқлашиб борган ва эллипс бўйлаб айлана бошлаган. Кейинчалик газчанг заррачалари қуёшда бўлаётган марказдан қочирма куч таъсирида бир бирлари билан бирлашиб сайёралар, кометалар ва метеорлар ҳосил қилган. Қуёшдан узоқда жойлашган сайёралар яқиндагисига нисбатан аввалроқ пайдо бўлиб ичидаги температуранинг пастлиги сабабли ўзининг дастлабки таркибини ўзгартирмаган ҳолдадир. Қуёшга яқин жойлашган сайёралар қуёш нури иссиқлиги таъсирида таркибидаги тез буғланувчан моддаларни қисман ёки бутунлай йўқотгандир. О.Ю.Шмидт гипотезасига кўра, қуёш Галактикани кесиб ўтиб, ўзининг тортиш кучи билан бир ерга тўпланган газ ва чанг зарраларини ва қаттиқ жисмларни ўз ўқи атрофида айланишга олиб келган. Натижада уларнинг қуюқлиги яъни зичлиги ошиб қуёш системасидаги сайёраларни ҳосил қилган. О.Ю.Шмидт фикрича ер курраси дастлаб совуқ ҳолда пайдо бўлган бўлиб, кейинчалик ундаги мавжуд радиоктив элементларнинг парчаланишидан ажралиб чиққан иссиқлик ҳисобига қизиган. Шунингдек ер температурасининг ошишига қатламлар массасидан юзага келган босим ҳам сабаб бўлган. Шу билан бирга ернинг марказида зичлиги юқори ва қийин ерувчан моддалар, унинг сиртида эса зичлиги кам ва тез эрувчан моддалар тўпланган. Қуёш системасининг ривожланишининг асосий сабабларидан бири қуёш ҳаракати ва бутун дунё тортишиш кучи таъсирида моддаларнинг (милиард йиллар давомида) бир-бири билан қўшилиб, миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришига ўтишдадир. Ер қуёш системасидаги сайёралардан биридир. Бу системада қуёшдан узоқлашиш тартибига кўра қуйидаги тўққизта катта сайёраларни кўрсатиш мумкин. Меркурий, Венера, Ер, Марс, Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун, Плутон. Шунингдек 31та йўлдош ва 1600 дан ортик майда космик жисмлар ҳам бор. Меркурий, Венера ва Плутонларнинг йўлдошлари йўқ бўлса, Юпитерда уларнинг сони 12 тага, Сатурнда 9 тага этади. Булардан ташқари космик жисмлардан ташқари (астроид) ташкил топган ҳалқалар Уранда 5 та, Нептунда 2 та, Марсда 2 та, Ерда 1 та кузатилади. Ернинг йўлдоши Ой ҳисобланади. Ой ўлчами кичикроқ бўлган сайёра бўлиб, геологик жиҳатдан тузилиши мураккабдир. 1960 йиллардан бошлаб космик ракеталарнинг учиши, Ойга инсон қадамини этиши, "Лунаход" станстиясининг Ойда "Сайр"қилиши Ойнинг геологик тузилиши тўғрисидаги фикрларини ойдинлаштирди. Чунончи Ойдан олинган жинс намуналари Ой қатламлари вулқон отқиндиларидан таркиб топганлигини кўрсатади. Ой жинслари ўзининг химиявий таркибига кўра ердаги вулқон жинслари-базалт ва анортозитлар билан бир хил эканлиги аниқланади. Шунга кўра Ойда ҳам вулқон ва магматик жараёнларнинг қадимда ва ҳозирги даврларда содир бўлаётганлигини тасаввур этиш мумкин. Лекин бу жараёнларни тектоник ҳаракатлар билан қанчалик боғлиқлиги масалалари муаммолигича қолаётир. Ердан Ойгача бўлган масофа ўрта ҳисобда 384400 км. Ой ер атрофида эллипс орбита бўйлаб ҳаракат қилади ва 27,3 сутка (ер суткаси ҳисобида) айланиб чиқади. Шунингдек у ўз ўқи атрофида ҳам айланади. Шунинг учун ҳам ердан Ойнинг бир томонигина кўринади. Ойдаги бир кун ердаги 5 суткага тўғри келади. Ер қуёш атрофида 30 км/сек тезлик билан ҳаракат қилиб бир йилда тўла айланиб чиқади. Январ ойида ер ўзининг Перигей нуқтасига, яъни ер орбитасининг қуёшга энг яқин нуқтасига (147 млн.км), июл ойида эса Афелий нуқтасига, яъни қуёшдан энг узоқ нуқтасига (152 млн.км) етади. Қуёш системасидаги сайёралар қуёш атрофида эллипс орбита бўйлаб ҳар хил тезликда ҳаракат қилади. Масалан, Меркурий-50 км/сек, Плутон-5 км/сек. Минерал ва метеоритларни ёшини ўрганиш орқали ерни пайдо бўлганига 5 млр. йил бўлганлиги аниқланган. Ер бир сутка давомида ўз ўқи атрофида, бир йил давомида қуёш атрофида айланиб чиқади. Қуёш атрофида айланишда ер ўқи ҳаракат йўли текислигига нисбатан доимо 660 бурчак остида қийшайиб туради. Download 243.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling