1-топшириқ. Геоморфологик карталарни тузиш


Топшириқни бажариш намунаси


Download 1.26 Mb.
bet2/3
Sana29.03.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1308051
1   2   3
Bog'liq
AMALIY 5 Rel’ef kartalari legendasini o’rganish va ulardan na’muna

Топшириқни бажариш намунаси
1:200 000, 1:500 000 ва 1:1 000 000 масштабли Ўрта Сибирь геоморфологик карталари намунасини тузиш. Манба – 1:50 000 масштабдаги Ўрта Сибирь геоморфологик карталари. Тузиш услуби – фотомеханик.
Ёрдамчи материаллар: ҳудуднинг геоморфологик тавсифи; 1:50 000 масштабли орографик карта.


Ҳудуднинг геоморфологик тузилиши тавсифи
Ҳудуд Ўрта Сибирь тепалигининг жанубий қисмида жойлашган, унинг абсолют баландлиги 500 м гача боради. Ҳудудда битта рельеф типи ва битта таркибий тип – жарликлар билан парчаланган ҳамда Сибирь интрузивлари билан кесилган пластли тепаликлар тарқалган.
Ҳудуднинг дарё тармоқлари билан эрозияга учрашиш тарихи жуда мураккаб. Асосий дарё тўртламчи давр террасаларини ҳосил этган, унинг қайирлари йўқ, террасалари ён бағрларида ёйилма шакллар тар-қалган. Бошқа дарёлар водийлари мураккаб геологик ҳолатда шакл-ланган. Ўрта плейстоцен даврига хос ёнбағирларнинг нишаблиги кам, бу уларни ҳосил бўлиш интенсивлиги даражасини билдиради. Буни тер-расадан ёнбағирларга ўтишда учрайдиган юмшоқ ётқизиқлар таркиби-дан ҳам кўриш мумкин.
Дарё ўзани қайта ишланган текисликдан иборат бўлиб, таркибида абадий музлик ороли борлигини билдиради. Дарёлар орасида ва ўзан-ларида қадимий жинслар чиқиб қолган, ўзанлар туби қум, қумоқ ва шағал билан қопланган.


Картани тузиш бўйича редакцион кўрсатмалар
Карта тузиш ишлари манба картадан турли даражада майдалаш-тирилиб олинган ҳаворанг асосда олиб борилади. Тузилаётган карта-ларнинг ўрта масштаблилигини ва мақсади бўйича маълумотномали эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, карталарда ҳудуднинг геоморфо-логик тузилиши мумкин қадар деталлашганликда кўрсатилиши керак. Рельеф шаклларини саралаб олишда цензли кўрсаткичлардан нисбатан пастроғини танлаш зарур. Майдон изометрик бўлганда – 1 мм2, аксинча – 2-3 мм2 бўлиши керак. Чўзилган контурларнинг минимал кенглиги 0,5 мм дан кам бўлмаслиги зарур. Геоморфологик чегаралар қалинлиги – 0,1 мм; қолган барча чегаралар – 0,2 мм бўлиши керак.
К артада водийларнинг минимал узунлиги 1:200 000 масштабда – 2 мм; 1:500 000 масштабда – 3 мм, 1:1 000 000 масштабда – 5 мм бўли-ши лозим.
Рельефнинг шакл-ланишини тасвирлашда геоморфологик карталар учун қабул қилинган ранглардан фойдала-ниш мақсадга мувофиқ. Келиб чиқиши эндоген хусусиятга эга бўлган рельеф шакллари – тўқ қизил, флювиал – яшил, гравитацион – жигар-ранг, музлик рельеф шакллари – кўк-бинаф-ша, эол - сариқ рангда тасвирлангани маъқул.
1-вариант. 1:200 000 ва 1:500 000 масштабли геоморфологик карталар намунасини тузиш. Манба – 1:50 000 масштабдаги Урал тоғи ён бағирлари геоморфологик картаси. Тузиш услуби – фотомеханик.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling