1-топшириқ. Тупроқлар карталарини тузиш


Download 0.62 Mb.
bet1/5
Sana10.04.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1348233
  1   2   3   4   5
Bog'liq
AMALIY 10


1-топшириқ. Тупроқлар карталарини тузиш

Тупроқ карталари тупроқларнинг географик тарқалишини кўрса-тиш, тупроқ қоплами қонуниятларини аниқлаш ва ер ресурсларини ҳисобга олиш мақсадида тузилади. Тупроқ карталари агротехник ва мелиоратив тадбирлар ёрдамида тупроқ унумдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалигида тупроқлардан рационал фойдаланиш ва уларни ушбу мақсадда баҳолаш имконини беради. Шу сабабли, карта тупроқ-нинг кислота миқдори, шўрланиш хусусиятлари ва бошқа кимёвий эле-ментларни таърифлайдиган картограммалар ва махсус карталар билан бойитилади.


Карталарда тупроқнинг таксономик бўлимлари – тип, кичик тип, тур, хил ва ҳ.к. тасвирланади. Тупроқларнинг генетик таснифида асосий бирлик сифатида тип қабул қилинган. Тупроқ типлари кичик типларга бўлинади. Битта типга кирувчи кичик типлар тип билан ягона генетик қатламда ётади, аммо улар битта ёки бир нечта таъсир этувчи жараёнли белгиларга эга бўлади.
Тупроқ типлари ва кичик типлари тупроқ хилларига бўлинади. Улар типлардан миқдор кўрсаткичлари бўйича фарқ қилади ва интен-сивлик даражаси, тупроқ ҳосил бўлиш жараёни ҳамда тупроқ профи-лининг ривожланиши даражаси тури бўйича фарқланади.
Йирик масштабли карталарни тузиш ишлари дала съёмкаси ёки аэрокосмик материалларни дешифровка қилиш асосида олиб борилади, майда масштабли карталар йирик масштабли карталарни генерализация қилиш йўли билан тузилади. Табиатдаги тупроқ турлари кузатувчига кўринмайди, шу сабабли, картада ўтказилган контурлар чегаралари шартлидир. Картани тузишда ҳудуднинг тупроқ қоплами табиатини яхши биладиган тупроқшунослар ва картографлар биргаликда ишлай-дилар.
Картанинг легендасини тузишда таксономик бўлимлар даражаси танланади. Таксономик бўлимлар ва картанинг масштаби ўртасида тўғ-ридан-тўғри боғлиқлик мавжуд эмас. Легендани ишлаб чиқишда ҳудуд-да кенг тарқалган таксономик бўлимлар деталлашган даражада, ҳудудга хос бўлмаганлари эса, йирикроқ бўлимларда ифодалаш талаб этилади.
Легендани ишлаб чиқишда тупроқлар хусусиятлари ўхшашлиги бўйича бирлаштирилади, уларга шартли белгилар танланади (майдонли, масштабсиз ва ҳ.к.). Тупроқ комплексларини бирлаштиришда уларнинг ҳудудга хослиги, муҳимлиги, эгаллаган майдонига эътибор қаралади.
Генерализациянинг кейинги босқичида легендани жиҳозлаш иш-лари олиб борилади, бунда асосий мазмунни ифодалашга ҳаракат қилинади. Сифатли рангларни тип ва кичик типларга бериш тупроқ картасининг генетиклик маъносини ифодалайди. Легендани ишлаб чиқишда индекслар тизими муҳим роль ўйнайди.
Карта мазмуни учун контурларни танлашда сифатли ва миқдорли меъёрлар ишлатилади. Сифатли меъёр сифатида тупроқнинг ҳудудга хослиги, хўжалик аҳамияти ва тупроқ контурларининг тарқалиш хусу-сияти олинади. Миқдорли меъёр сифатида цензлар қўлланилади. Катта майдонли зонал тип ва кичик типлар учун 8-12 мм2, кичик майдонли учун – 4-6 мм2, интрозоналга – 3-4 мм2, уларнинг кенглиги учун 0,5 мм танланади.
Картани тузишда тупроқлар ареаллари чегараларини умумлаш-тиришдаги генерализация жараёни муҳим ўрин тутади. Манбадаги чегараларнинг кўринишидан келиб чиқиб, уларни умумлаштириш тизи-мини ишлаб чиқиш керак, бу тизим карта тузишнинг охиригача сақлаб қолиниши зарур. Зонал типли тупроқлар чегаралари биоиқлим зоналари чегаралари билан устма-уст тушади, намли тупроқлар типлари чегара-лари – геологик ва гидрогеологик чизиқларга, интрозонал тупроқлар-ники эса, тоғ жинсларининг петрографик таркибига боғлиқ. Кичик тип-лар чегаралари ўсимликлар қоплами чегараси билан устма-уст тушади. Шундай қилиб, чегараларни топографик, геоботаник, геологик ва гидро-геологик карталардаги чизиқлар билан мувофиқласа бўлди.
Картани тузишда чегаралар кўринишини генерализация қилиш-нинг барча усуллари – соддалаштириш, силлиқлаш, энсиз ва тор контур-ларни кенгайтириш, контурларни бирлаштириш, масштабсиз белгиларга ўтишлар кенг қўлланилади.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling